Часть VIII


“Young Scientist” . # 21 (259) . May 2019 Young Scientist O’zbekiston



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/121
Sana18.04.2022
Hajmi3,04 Mb.
#560038
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121
Bog'liq
moluch 259 ch8

619
“Young Scientist” . # 21 (259) . May 2019
Young Scientist O’zbekiston
Young Scientist O’zbekiston
ва томошабиннинг ғашига тегади. Бу тушунарли, негаки 
саҳнада инсон ҳаёти чекланган майдонда намойиш эти-
лади. Бошловчининг овози, нутқи, унинг ташқи кўриниши 
ва юриш-туриши, саҳнага чиқишининг ўзиёқ унга муваф-
фаққият келтириши мумкин, ёки аксинча ҳолатлар ҳам 
рўй беради. К. С. Станиславский шундай ёзган эди: «Ак-
тёр саҳнада ўзини яхши ҳис қилиши, лекин ўзининг ҳис-
туйғуларини ифодалашда танасининг нотўғри ҳаракати 
билан бутун кўринишини бузиб ташлаши мумкин. Матнни 
томошабинларга ёки эшитувчиларга етказиб бера олмай-
диган актёрни Станиславский «Тушунарсиз ғулдираб ўз 
маъшуқасига севги изҳор қилаётган» соқовга ўхшатади 
[2, б. 123].
Ижрочининг танасига бўлган асосий талаблар 
қуйидагилар:
1. Саҳнада гапираётган инсонинг вазияти қулай ва та-
биий бўлиши лозим, у икки оёқда маҳкам ва қулай тура 
олиши керак, бу тананинг мустаҳкамлиги, тана оғирли-
гини бутун мушак ва суякларга тенг тақсимланишини 
таъминлайди.
2. Елкалар умуртқаларга нисбатан тўғри ҳолатда бўлиши 
керак. Бу яхши нафас олишга ва кўкрак титрагичидан фой-
даланишга имкон беради.
3. Бошни эгиб туриш ёки орқага ташлаш мумкин эмас, 
уни эркин ушлаб, бўйинни сиқмай туриш керак-бу то-
моқ ва кекирдакнинг эркинлигини, табиийлигини таъмин-
лайди. Уларнинг ҳолати овозни тўлақонли жаранглашига 
хизмат қилсин.
4. Саҳнадаги бошловчининг юзи сохталикдан ҳоли 
ва умумий вазифа бўлган ижод ғоясига бўйсундирилган 
бўлиши зарур. Машғулот жараёнида табассум, ўзи бажа-
раётган ишдан хурсандчилик, мамнунлик омили кўриниши 
шарт. «Қувонч ҳисси, кўз кулгуси сифатида намоён бўлга-
нидек, юздаги кулгу ҳам санъаткорда кўтаринкилик, ижод 
қувончи ҳиссини намоён этади».
5. Қўллар эркин бўлиши орқага ёки кўкракка боғлан-
маган, ёнларга эркин туширилган бўлиши лозим. Бундай 
ҳолатда ҳар қандай вазиятда эркин, зарурий ишорани ба-
жариш мумкин бўлади.
Баъзи бошловчиларнинг саҳнага ниҳоятда жиддий но-
рози қиёфада чиқиш одати бор. Томошабинлар олдига 
тушкун, норози ёки кеккайган қиёфада чиқиш уларнинг 
кайфиятига салбий таъсир этиши мумкин. Баъзида омма 
олдига чиқаётган бошловчини ҳаяжон босади. Ўзини қўлга 
ола билмаган бошловчи матнларни тез унутади. Саҳнага 
чиқиш олдидан ҳаяжонни босиш учун қуйидагилар бажа-
рилса мақсадга мувоффиқ бўлади.
1. Омма олдига чиқибоқ гапира бошлаш мумкин эмас, 
ўзининг ва томошабинларнинг эътиборини жамлаб олиши 
учун бир неча сония туриши лозим бўлади. Бу пайтда 2–3 
мартда бурун билан чуқур нафас олиш зарур. Ўпка, томоқ 
мушакларини таранглик ҳолатидан халос қилинади, яна 
нафас олинади. Саҳнага чиққандан сўнг ва ижодий жараён 
олдидаги бу оралиқ томошабинлар эътиборини жамлашга 
ҳам ёрдам беради.
2. Саҳнага чиқишдан олдин бошловчи қўлидаги матнни 
яна бир бор кўздан кечириб, техник воситаларни ҳам кўздан 
кечириб қўйиши фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу фикрлар та-
лаба-актёрнинг саҳна маданиятини ривожлантиришига 
хизмат қилади. Бошловчи ким бўлишидан қатъий назар 
саҳнада ўзининг юқори маданиятини кўрсатгандагина унинг 
санъати қадрланади.
Узоқ йиллар давомида катта саҳналарда ижод қила-
ётган, ўзини саҳнада тутиши билан миллионларга ўрнак 
бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сид-
диқов мисолида ҳам юқоридаги саволларга жавоб топиш 
мумкин. Санъаткорнинг ўзбек санъатига кириб келиши 
барча томошабинларга илиқ баҳор каби ёқимли ва хуш 
келди. Шу вақтгача унинг ҳар бир саҳнага чиқишини то-
мошабинлар интиқлик билан кутишади. Биз санъаткор би-
лан суҳбатлашган вақтимизда: унинг «Мен ҳамиша концерт 
руҳига мос тайёрланаман. Яъни маълум ижодий гуруҳ би-
лан саҳнага чиқишдан олдин ўша гуруҳ ёки санъаткорнинг 
услуби, ижоди билан атрофлича танишаман. Концертга 
тайёрлигимни ҳис қилганимдагина саҳнага чиқаман. Хо-
нанда дастурга киритган қўшиқни айтиб, саҳнани тарк эта-
веради. Аммо бошловчи кечани бошидан охиригача жавоб-
гардир. Чунки контсертнинг мувафаққияти бошловчининг 
маҳоратига боғлиқ,»- деган сўзларидан саволимизнинг 
бир қисмига жавоб топгандек бўлдик. Бунда ўша кеча-
нинг руҳиятига мос кийим танлаш, саҳна ҳатти-ҳаракат-
ларига алоҳида эътибор бериш, хуллас ташқи қиёфадан 
тортиб, ички маданиятгача концертнинг муваффаққиятига 
сабаб бўлади. Зеро, бошловчи санъаткор миллат номидан 
саҳнага чиқади.
У ҳар сафар томошабинлар билан учрашган чоғида: 
«Мен маданият, маънавият тарғиботчисиман. Одамлар 
айниқса, ёшлар менга қараб ўрганади ва андоза олади, де-
ган гапларни ўзига сингдириши ва унга қатъий амал қилиши 
керак. Ўшандагина саҳнадаги бошловчи ҳам тарбиячи ро-
лини ўйнаши шубҳасиз. Баъзида бошловчиларнинг турли 
хил ғарбча кийинишига, соч турмаклаганига гувоҳ бўламиз. 
Бу ҳам майли, нутқининг равон эмаслиги, жумлаларни па-
лапартиш айтиши фикрнинг бузилишига олиб келади. Бу 
эса олиб бораётган тадбирга салбий таъсир кўрсатади. Бир 
сўз билан айтганда, суръат билан сийрат ўртасида катта та-
фовут келиб чиқади. Бу томошабиннинг дид-фаросатини 
бузиб юборади. Шундан, оддий сўз билан айтганда, ўта ма-
даниятсизлик бошланади» [2, б. 28].
Шу ўринда Ўзбекистон халқ артисти Ғанижон Тошма-
товнинг саҳна маданияти ҳақидаги фикрларини келтир-
моқчимиз. Устоз санъаткор саҳна ҳар ким учун эмаслигини, 
саҳнага чиққан ижодкор ички маданиятга эга бўлишини, 
чунки саҳна билан томошабин зали ўртасида маълум бир 
масофа борлигини, санъаткор саҳнага чиққанида томоша-
биндан бир поғона юқори ўтиришини, шунга яраша томо-
шабинга ҳурмат билан қарашини алоҳида таъкидлаганлар.
Энди бошловчининг нутқи ҳақида тўхталиб ўтамиз. 
Бошловчилик санъатининг машҳур усталаридан бири Бо-
рис Брунов шундай деган эди: «Одатда ҳар қандай концерт-



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish