279
Бор-йўғингдан ақлим эмас хабардор
Тоат-исёнимга эмассан ҳам зор.
Гуноҳдан мастману, лутфингдан ҳушёр,
Яъни раҳматингдан доим умндвор.
280
Соқи лабларидан ранг олмиш ёҳут,
Ғами дилга қувват, жонга берар ҳут,
Ишқн тўфонида ким ғарқ бўлмади,
Гўё Нуҳ кемаси унга бир тобут.
281
Соқи, менинг ғамим овоза бўлмиш,
Мастлигим ҳам хўп беандоза бўлмиш.
Мўйсафиду шодмен, чунки хатингдан
Оц бошим баҳору дил тоза бўлмиш.
282
Хушваҳт ким бу замон озод яшади,
Худо берганларин цўймай ошади,
Ким ғанимат билди бир дам умрни(
Цўлда май, озоду дилшод яшади.
— 79 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
283
Оламни пиёда кезиб пиққанлар, --
Икки дунё сўзин дилга тукканлар,
Бизлардан ортиқроқ билдилармикан,
Жаҳон сирларини бир-бир йицқанлар.
2 84
Ҳаётга ўзга тус бергувчи шароб —
Келтнр, қадаҳга ҳуй, бўлса ҳам азоб,
Қўлга бер, оламнинг ишлари хуноб,
Ҳар нафас умр ўтар, айлагил шитоб.
2 85
Беҳуда ўзингга айлама ситам,
Улушингдан ортиҳ тиламагил ҳам.
Азалдан номннгга нима ёзилса,
Уша сенинг баҳранг, бўлмас ортиқ-кам.
286
Бу чарх ҳеч кимсага сўиламайди роз,
Ситамидан ўлди минг Маҳмуд, Аёз,
Ичавер! Ҳеч кнмда йўқ умри боҳий.
Дуиёдан кетганлар( қайтиб келмас боз.
—
80
—
www.ziyouz.com kutubxonasi