287
Жаҳон ҳаҳицати мажоздир, э дил,
Беҳудага ранжу андуҳ чекмагил.
Цазога таслим бўл, кўп-озига кўн,
Қазо қаламравин ўзгармас деб бил.
288
Менн ҳалок этмиш ғами ҳижронинг,
Этагингни тутднм кетган замонинг.
Кетдннгу ғамингдан минг кўнгил ўлди,
Қайтдинг, яна минг жон бўлди ҳурбонинг.
289
Букун биз — ошицлар ошифта-ю маст,
Санамлар кўйида хўп бодапараст.
Тамом халос бўлиб ўзлигнмиздан,
Нақ арши аълога бўлибмиз пайваст.
290
Май ичма дейдилар, ортар фиғонинг,
Қиёматда дўзах бўлур маконинг.
Бу ҳаҳ, аммо арзир икки жаҳонга —
Май ичиб, ширакайф бўлган бир онинг.
— 81 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
291
Топилса икки жом майин цўлга ол,
Ҳар қандай даврада ичгил бемалол(
Керак эмас ахир, яратганга ҳеч
На сендек мўйлабу, на мендек соҳол.
292
Хушваҳт бўл, келмоқда ҳайит айёми,
Шай бўлғуси бутун ҳувонч аижоми.
Сустликдан ой сариҳ, озғин ва синиҳ,
Вақтида бу дардлар битар тамоми.
293
Ёшлик айёмида шароб авлороҳ,
Тоза май ҳам юзи моҳтоб авлороҳ,
Тушдир, харобадир бу фоний дунё,
Бўлмоқ бунда масту хароб авлороқ.
294
Тўндим ҳашшоҳ, дилтанг ҳаётдан бутун,
Эй, оллоҳ, кўрсатгил дудратинг бугун,
Иўҳни бор ҳиласан, йўқликдан чиҳар —
Мени ҳам, борлигим ҳурмати учун.
— 82 —
www.ziyouz.com kutubxonasi
295
Фойда йўқ беҳуда чекмакликдаи ғам,
Чарх минглаб биздекни экди, ўрди ҳам,
Do'stlaringiz bilan baham: |