Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Интернет орқали валюта ва фонд бозорларида ишлаш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Интернет орқали валюта ва фонд бозорларида ишлаш
Интернет орқали валюта ва фонд бозорларида ишлаш 
имконияти Интернет орқали кўрсатилувчи молиявий хизматларнинг 
иккинчи туридир. Бу хизматлар сирасига мижозга Интернет орқали 
қимматли қоғозлар ва валюта олди/сотдисига имкон берувчи
инвестицион воситачилар (банк ѐки брокерлик идораси) киради. 
Одатда бу хизматларда қуйидагилар назарда тутилади: 

он-лайн режимида молиявий активларни бевосита олди/сотди 
қилиш имконияти; 

инвесторнинг инвестицион портфелини яратиш

мижознинг биргаликда фондларда қатнашиш имконияти; 

мижозга тез-тез янгиланиб турувчи молиявий ахборот: 
қиматли қоғозлар котировкаси ва валюталар курсини тақдим этиш; 

мижозга 
таҳлилий 
мақолалар, 
график 
ахборотлар, 
профессионал ѐрдам кўрсатиш; 

қўшимча хизматлар кўрсатиш — кредит карталари ва чек 
дафтарчалари бериш, қўшимча нафақа рақамлари очиш ва юритиш, 
мижознинг электрон почта қутисига акциялар нархи ҳақида ахборот 
жўнатиш ва ҳ.к. 


153 
Gomez Advisors маслаҳат компанияси маълумотларига кўра 
2009 йилда дунѐда Интернет орқали 28 млн. инвестицион ҳисоб 
рақамлар очилган (1996 йилда бу кўрсаткич 1,5 млн., 1999 йилда эса 
— 5,1 млн.га тенг бўлган). 2008 йилнинг биринчи ярмида ўсиш яна 
80%ни ташкил қилди, инвестицияланган маблағлар умумий миқдори 
эса 950 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. 
Ҳозирги пайтда NASDAQ акциялари билан битимларнинг 
бешдан бир қисми Интернет орқали амалга оширилиб, бу кўрсаткич 
кун сайин ўсиб бормоқда. NASDAQ кундалик айланмаси доимий 
ўсмоқда, 2009 йилнинг февралида бу кўрсаткич илк бора 4 трлн. 
АҚШ долл.дан ошиб кетди. АҚШда охирги икки йил ичида 
индивидуал ва корпоратив инвесторларга сотилган акциялар умумий 
сонининг чорак қисми виртуал брокер зиммасига тўғри келди. 
Интернет орқали инвестиция воситалари билан ишлашга 
қизиқиш Европада ҳам ўсмоқда, буни бир қатор машҳур тадқиқот 
компаниялари ҳам тасдиқлайди. Масалан, Forrester Research берган 
баҳоларга кўра, ҳозирги кунда виртуал брокерлар хизматларидан 
11,3 млн.дан ортиқ европаликлар фойдаланган. Ҳозирги пайтда 
виртуал брокерлик компанияларига янги мижозлар оқими асосан 
анъанавий хизмат кўрсатиш турларидан воз кечаѐтган тажрибали 
брокерлар ҳисобига рўй бермоқда. Охирги йилларда илгари 
инвестициялар билан шуғулланмаган шахсларнинг интерактив ҳисоб 
рақамлари эгалари орасидаги улуши 27 %га етган бўлиб, бу 
кўрсаткичнинг ҳам ўсиши кутилмоқда.
Allegra Strategies компанияси сўровларига кўра, амалдаги 
трейдерларнинг ярмидан кўпи тармоқ брокерларида очилган камида 
иккитадан инвестицион ҳисоб рақамларга эга. Шу билан бирга 
потенциал инвесторларнинг асосий қисми фонд бозорида ишлаш 
учун тайѐрлов курсидан ўтиши талаб қилинади. Кўплаб бошловчи 
виртуал инвесторлар, акциялар савдосининг анъанавий усули билан 
яхши таниш бўлмаган ҳолда, мустақил қарор қабул қилиш учун зарур 
бўлган катта ҳажмдаги бозор ахбороти билан боғлиқ кутилмаган 
қийинчиликларга учрамоқда. Бундан ташқари, Европада молиявий 
воситалар оммавийлиги ўсиши турли мамлакатларда миллий 
қонунчиликларнинг бир-биридан фарқ қилиши сабабли бироз 
сусайиши мумкин, шунингдек, бунга аҳолининг умумий инвестицион 
маданияти ҳам таъсир кўрсата олади. Масалан, европаликларнинг 
22%игина қимматли қоғозлар эгаси бўлган бир пайтда, ўз пулларини 


154 
қимматли қоғозларга киритувчи америкаликларнинг улуши 40 %ни 
ташкил этган. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish