151
бошқа хил хизматлар олиш: журнал ва газеталарга обуна
бўлиш, брокерлик хизматлари (қимматли қоғозлар сотиш/сотиб
олиш, инвестицион
портфель яратиш, савдода иштирок этиш ва б.).
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш бугунги кунда
электрон тижоратнинг динамикаси энг юқори сегментларидан бири
ҳисобланади. Ҳозирда хизмат кўрсатиш бозорининг ушбу сектори
шаклланиб улгурганлиги ҳақида гапириш мумкин, бу хизматларни
йирик банкларнинг аксарияти кўрсатмоқда. АҚШда бу
банклар
қаторида Citicorp, Bank of America, Wells Fargo, Bank One, First Union
банкларини санаб ўтиш мумкин.
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимидан
фойдаланиш бир қатор устунликларга эга.
Биринчидан, банкка
шахсан ташриф буюриш заруратининг йўқлиги сабабли вақт
тежалади. Иккинчидан, мижоз кун давомида 24 соат мобайнида ўз
ҳисоб рақамини назорат қилиб туриши ва молиявий бозорларда
вазиятнинг ўзгаришига қараб, масалан, у ѐки бу валютани сотиб
олиши ѐки сотиб юбориши мумкин. Бундан ташқари, бу тизимлар
пластик карталар билан операцияларни
кузатиб боришда жуда катта
роль ўйнайди, бу карталардан бир сўм ҳам олинса бу нарса дарҳол
тизимда
тайѐрланувчи
маълумотномаларда
акс
этади
ҳамда
мижознинг ўз операцияларини назорат қилиш даражасини оширишга
хизмат қилади.
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш замонавий
тизимларини тавсифловчи учта энг муҳим тавсифномани ажратиб
кўрсатиш мумкин:
функционал
имкониятлар
(мижозлар
учун
очиқ
операциялар);
тизимдан
фойдаланиш
қулайлиги
(фойдаланувчи
интерфейси);
молиявий ахборотни сақлаш ва узатиш хавфсизлигини
таъминлашда қўлланувчи усуллари.
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимининг
функционал имкониятлари қанчалик кенг, яъни Интернет орқали
банк мижозлари учун қанчалик кўп операциялар очиқ бўлса,
бу тизим
шунчалик тўлақонли ва талабчан бўлади. Аслида ҳам, Интернет
орқали
банк
хизматлари
кўрсатиш
тизимининг функционал
имкониятларини билиб туриб ѐки мажбуран чеклаш уларнинг
жавобгарлигини бироз камайтиради, чунки бу ҳолатда мижоз банкка
ташриф буюришга мажбур бўлиши мумкин. Шу
сабабдан Интернет
152
орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимини рақобатбардош қилишга
интилишда банклар уларни мижозларга банк офисида тақдим
этилувчи барча хизматлар билан таъминлашга ҳаракат қилади.
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш бўйича бирор-бир
тизимнинг қулайлиги қоидага кўра тизимнинг мижозлар учун
мўлжалланган
қисмининг
дўстона
интерфейсига,
дастурий
таъминотни ўрнатиш ва созлашнинг қанчалик содда ва осонлигига,
турли
банк
хизматлари
олиш
учун
тизимда
операциялар
бажаришнинг оддий усуллари қанчалик осон ва қулайлигига боғлиқ
бўлади.
Интернет орқали банк хизматлари кўрсатиш тизимларини
яратиш ва улардан фойдаланишда хавфсизликни ташкил қилиш
масалалари долзарб аҳамиятга эга бўлиб, кенг мулоқот доираси
эътиборини тортади. Тизим муҳофазаси камида ўзаро алоқада
бўлувчи
субъектларни
(мижоз
ва
банкни)
узил-кесил
идентификациялашни, узатилувчи
молиявий ахборотни шифрлаш,
ахборот ташиш воситаларини ҳимоя қилиши лозим. Бугунги кунда
ушбу масалаларнинг барчаси кўплаб профессионал ҳимоя тизимлари
томонидан ҳал этилаѐтган бўлиб, улар маҳаллий ва чет эл
тизимларида кенг қўлланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: