Расм 2.8. Голжи комлексининг трансмиссион электрон микроскопда
(ТЭМ) ва схематик кўриниши. ЦЮ – цис юзаси, ТЮ –
транс юзаси, СВ –
секретор вакуола, ТВ – транспорт пуфакча (везикула).
Голжи
комплексининг асосий элементи бўлиб диктиосомалар
ҳисобланади. Диктиосомалар бир-бирига параллел ѐтган ясси пластинка ѐки
цистерналардан иборат. Улар ўзаро каналчалар билан боғланади.
Диктиосомалар тўнкарилган қадаҳ шаклида бўлиб, унинг бўртган томонига
эндоплазматик тўрдан ажралган транспорт пуфакчалари келиб қўшилади.
Диктиосомаларнинг ушбу юзаси
цис
- шаклланувчи ѐки етилаѐтган қутби
дейилади. Унга қарама- қарши бўлган ботиқ
юзасидан эса, яъни
цистерналардан мембрана билан ўралган ва турли моддалар тутган, диаметри
0,2-0,3 мкм гача келадиган вакуолалар ажралади. Диктиосомаларнинг бу
юзаси эса
транс
- шаклланган ѐки етилган қутби дейилади. Цис- ва транс-
қутбларнинг орасида ўрта ѐки оралиқ қисм цистерналари бўлади.
Голжи комплексида эндоплазматик тўрдан келган бирламчи маҳсулот
(макромолекулалар) модификацияланади,
яъни полисахаридлар синтези
давом этади, оқсиллар, углеводлар ва липидлар комплекси ҳосил бўлади.
Бунда ҳосил бўлаѐтган моддалар бир цистернадан иккинчисига ўтиб, транс
қутбида йиғилади ва секретор вакуолалари шаклида гиалоплазмага турли
йўналишларда ажралади. Уларнинг бир қисми ҳужайранинг юзасига
йўналиб, синтезланган моддаларни ташқарига чиқаради. Вакуолаларнинг
бошқа бир қисми эса ҳужайра ичида қолади ва ўз эҳтиѐжи учун зарур бўлган
моддалар билан таъминлайди. Вакуолаларнинг яна бир қисми
гидролитик
ферментлар тутади ва лизосомаларнинг бошланғич структураси бўлиб
ҳисобланади.
Голжи комплекси цистерналарининг транс- юзасидан синтезланган
моддалар тутувчи секретор вакуолалар ажралганда цистерналарнинг
мембрана материали сарф бўлади. Бу етишмовчилик албатта тўлдирилиши
лозим. Мембрана материалини йиғиш Голжи комплексининг яна бир
хусусиятига киради. Бу ҳолат эндоплазматик тўрдан
келувчи транспорт
пуфакчалар мембрана материалининг цистерналар цис- юзасига келиб
қўшилиши натижасида амалга оширилади.
Голжи комплекси ва эндоплазматик тўр орасида доимий равишда
моддалар транспорти амалга ошади. Бу транспорт ҳам махсус оқсил билан
кобиқланган (жияклаган, ҳошияланган) везикулалар ѐрдамида бажарилади.
Аммо икки йўналишда ҳаракатланувчи клатрин билан қопланган
плазмолемма пуфакчалардан фарқли ўлароқ, бу транспортда қобиқ сифатида
икки синфга кирувчи махсус оқсиллар ѐки коатомерлар
- COP I and COP II
(ингл. coating proteins or coatomers) хизмат қилади. Ҳар бир оқсил
моддаларни фақат биргина йўналишда ташийди. Агар COP II билан
қопланган пуфакчалар фақат
Do'stlaringiz bilan baham: