Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Силлиқ эндоплазматик тўр
(сЭТ) тузилиши бўйича донадор
эндоплазматик тўрдан мембранасида рибосомалар йўқлиги ва шунинг учун 
ташқи юзаси силлиқлиги билан фарқланади. У майда вакуола, каналчалар ва 
найсимон цистерналардан иборат бўлган, бир-бирига ўтиб турувчи 
мембраналар тизимидан ташкил топган тузилмадир. Вакуола ва каналчалар 
диаметри 50-100 нм. Одатда силлиқ ЭТ ҳужайрада алоҳида зона ѐки тутам 
ҳолатида жойлашади. Баъзан силлиқ ва донадор ЭТ нинг бир-бирига ўтиш 
соҳаларини ҳам кўриш мумкин. Шу билан бирга кўпчиликнинг фикрича, бу 
иккала ЭТ цистерналари ва улардаги маҳсулот бир бири билан қўшилмайди. 
Силлиқ ЭТ бажарадиган вазифалар донадор ЭТ вазифаларидан тубдан фарқ 
қилади. Силлиқ ЭТ детоксикация (заҳарсизлантириш) жараѐнларида фаол 
иштирок этади. Жигар ҳужайраларидаги силлиқ ЭТ турли ташқи экзоген 
кимѐвий моддалар, дори воситалари, алкогол, барбитуратлар ва бошқа 
токсинларни зарарсизлантиради. Зарарсизлантирилган метаболитлар сўнгра 
буйрак ва ўт орқали ташқарига чиқариб ташланади. Силлиқ ЭТнинг яна бир 
муҳим вазифаларидан бири унинг стероид гормонлар синтезида 


иштирокидир. Буйрак усти бези ва жинсий безларда силлиқ ЭТ найсимон 
кристали митохондриялар билан биргаликда стероид гормонлар ҳосил 
бўлишини таъминлайди. Силлиқ эндоплазматик тўр барча ҳужайралар 
мембранаси учун фосфолипидларни синтезлайди. Силлиқ эндоплазматик 
тўрда глюкоза 6 фосфатаза ферменти бўлиб, у жигарда глюкогендан глюкоза 
ҳосил бўлишини таъминлайди. Ва ниҳоят, силлиқ ЭТ кўпгина ҳужайралар 
(нейронлар, эндокрин ҳужайралар) учун, айниқса скелет ва юрак мушаклари 
учун Са
2+
депоси бўлиб хизмат қилади. Силлиқ ЭТ цистерналарида махсус 
кальций боғловчи оқсиллар мавжуд бўлиб, улар ѐрдамида Са
2+
сЭТ 
цистерналарида тўпланади. Ҳужайрага тегишли сигнал тушганда кальций 
ионлари Са
2+
-АТФаза насослари ѐрдамида цитозолга чиқарилади ва жавоб 
реакцияси (масалан, мушак ҳужайрасининг қисқариши) амалга оширилади.
Эндоплазматик тўрнинг келиб чиқиши ва янгиланиши тўғрисида 
турли фикрлар бор. Донадор ЭТ ядронинг ташқи мембранаси ҳисобига 
ҳосил бўлиши мумкин, Шунингдек эндоплазматик тўрнинг янгиланишида 
плазмолемма ҳосил қилган пуфакчалар иштирок этиши ҳам таъкидланади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish