Семинар ва профилактик тадбирлар юзасидан маълумот



Download 0,57 Mb.
bet1/3
Sana17.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#559247
TuriСеминар
  1   2   3
Bog'liq
2 5366261190504748612


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИДА “ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ФУҚАРО МУХОФАЗАСИ ОЙЛИГИ” мавзусида амалий семинар ва профилактик тадбирлар юзасидан маълумот.


Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Хукумат комисияси йиғилишининг 2022 йил 28 февралдаги 3-сонли баёни ва Тошкент шаҳар хокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 19 январъ кунидаги “Тошкент шаҳар аҳолиси ва худудларни фавқулодда вазиятлардан мухофаза қилиш бўйича 2021 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2022 йилдаги асосий вазифалар тўғрисида”ги 1-сонли буйриғи талабларига асосан, жорий йилнинг 1 апрель – 1 май кунлари “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва Фуқаро мухофазаси ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва Фуқаро мухофазаси ойлиги” давомида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича, ахолининг сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлардан захарланиши ва қрим-конго геморрагик иситмаси ва унинг профилактикаси мавзусида барча гурух тьюторлари гурухларга тушинча бериши лозим.




БОТУЛИЗМ ВА ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Ботулизм касаллиги овқатдан заҳарланишнинг энг оғир тури ҳисобланади. Бу микроб озиқ-овқат маҳсулотларига тушиб, кислородсиз муҳитда кўпаяди ва ўзидан ҳайвон заҳарлари ичидаги энг кучли ҳисобланган токсин (микроб заҳари)ни ажратиб озиқ-овқат маҳсулотларини зарарлаб қўяди ва бу маҳсулотни билмасдан исътемол қилинганда касаллик ривожланади.
Ботулизм касаллигини чақирувчи микроблар кўпинча сабзавотлар, қўзиқорин, гўшт ва балиқ маҳсулотларидан тайёрлаш технологиясига риоя этмасдан уй шароитида тайёрланган, сифатсиз консерва маҳсулотларида кўпайиб, уларни инсон истеъмол қилганида ёки оғзига солганида касаллик ривожланиши мумкин.
Озиқ-овқат маҳсулотларига ботулизм қўзғатувчилари турли йўллар билан ўтади. Macaлан гўштга - ҳайвон сўйилаёгганда, нимталанаётганда, балиқларга эса, тутилаётганда тирналган, жароҳатланган тери қопламаларидан ёки ичакларидан тушиши мумкин. Кўп ҳолларда ботулизм тузланган балиқлардан тарқалади.
Сабзавот, мевалар ва қўзиқоринларга ботулизм қўзғатувчиларини споралари асосан тупроқдан ўтади. Ботулизм қўзғатувчилари ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100 градусда 6 соат, 120 градусда эса 10 дақиқагача тирик бўлади.
Ботулизм споралари қулай шароитга тушиб қолганда, кўпайиб ўзидан токсин ажратиб чиқаради. Спораларни кўпайиши ва ўзидан токсин ажратиб чиқариши учун кислородсиз муҳит қулай ҳисобланади. Шу сабабли, ботулизм қўзғатувчилари консерваланган маҳсулотларда, ветчина, колбаса ва балиқларда яхши ривожланади.
Спораларни ривожланиши учун 22-37 градус даража энг қулай ҳисобланади. 14 градусдан паст даражада, 8 фоизли ош тузи эритмасида ва 55 фоиздан юқори шакарли муҳитда токсин ишлаб чиқариши тўхтайди.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish