Семинар ва профилактик тадбирлар юзасидан маълумот



Download 0,57 Mb.
bet2/3
Sana17.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#559247
TuriСеминар
1   2   3
Bog'liq
2 5366261190504748612

Касаллик белгилари: Ботулизм таёқчасининг ишлаб чиқарган заҳари қонга тез сўрилади ва жуда кучли таъсир қилади. Касалликнинг яширин даври 2 соатдан 8-10 кунгача чўзилади.
Ботулизм касаллигида марказий нерв системаси зарарланиши белгилари кузатилади. Буларга қовоқларнинг осилиши, кўришнинг хиралашуви, нарсалар кўзга иккита бўлиб кўриниши, юзнинг табиий ҳолати бузилиши ва касалликнинг охирги босқичларида. 
Ботулизм токсинлари билан зарарланган озиқ-овқатларни истеъмол қилгандан кейин, 2-3 соат ичида, баъзи ҳолларда эса, бир суткадан кейин, заҳарланган кишининг ошқозони беҳузур бўлиб, қайд қилади. Бош қаттиқ оғрийди, оғиз бўшлиғи ва томоқ йўллари қурийди. Кўзи хиралашиб, ҳамма нарса қўшалоқ кўринади (диплопия), қовоқлари тушиб кетади (птоз), бемор ютинишга, чайнашга қийналади. Ботулинотоксинга асаб тизими, айниқса, кучли сезгир бўлганлиги учун, менингиал симптомлар кузатилади. Нафас олиш, оғзидагини ютиш рефлекслари юрак уриш рефлексларининг бузилиши оқибатида ўлим ҳолатлари кузатилади.
Ботулизм касаллигида шифокор келгунга қадар беморга кўп миқдорда суюқлик бериш тавсия қилинади. Бу эса, ошқозон-ичак йўлида микробларнинг заҳарли таъсирини бир мунча пасайтиради. Унга қарши зардоб беморга фақатгина шифохона шароитида қилинади. Ҳозирда ботулизм қўзғатув-чиларининг 6 та: А, Б, С, Д, Е, Р турлари ани›ланган бўлиб, энг кўп тарқалган турлари А, Б, Е ҳисобланади. Даволашда специфик ботулизм токсинларини нейтрализация қилувчи анатоксинлардан фойдаланилади. Энг кучли токсин А, энг кучсиз эса С тури ҳисобланади
БОТУЛИЗМГА ЧАЛИНМАСЛИК УЧУН ҲАР БИР ИНСОН ҚУЙИДАГИЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШИ КЕРАК:
· уй шароитида помидор, бодринг, патиссон маринади, бақлажон икра-лари каби консерва маҳсулотларини тайёрламаслик;
· белгиланмагам жойлар, бозор, кўча-куйларда сотилаётган консерва маҳсулотларини харид қилмаслик;
· дўконлардан консерва маҳсулотларини харид қилиш жараёнида маҳсулот ёрлиғи ва унда келтириб ўтилган ишлаб чиқарувчи корхона номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддатига алоҳида эътибор бериш;
· ҳар қандай консерва маҳсуотларини очишдан олдин уни чайқатмасдан яхшилаб кўздан кечириш, қопқоғи кўтарилмаганлигига, суюқлигининг тиниқлигига ва маҳсулотнинг эзилмаганлигига эътиборли бўлиш лозим;
· Ботулизм касаллигини даволаш ҳамда асоратларини олдини олишнинг ягона йўли шифокорга ўз вақтида мурожаат қилиш. Беморни уй шароитида, ўзи билганича даволаш оғир асоратларга, ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Шу сабабли касаллик белгилари кузатилса, зудлик билан шифохонага мурожаат қилинг.
Овқатдан заҳарланиш - бу санитария-гигиена ва эпидемиология меъёр ва қоидаларига зид равишда тайёрланган ҳамда сақланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилинганда пайдо бўладиган микробли ва микробсиз касалликлардир.
Бу касалликларнинг пайдо бўлишида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, пишириш ва ташиш жараёнларида микроорганизмлар (бактерия, вирус, содда жониворлар гельментлар ва б.) ҳамда зарарли ва заҳарли турдаги моддаларни тутувчи маҳсулотларни озиқ-овқат маҳсулотларига тушиб қолиши ва истеъмол қилиниши сабаб бўлади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish