бириктирувчи тўқима ҳужайраларидан ҳосил бўлади, ҳужайралар овал
шаклида, ядроси думалоқ ѐки овалсимон, гликогенга, липидларга,
витаминларга бой бўлади, трофик, химоя вазифаларини ўтайди (расм 20.10).
Расм 20.10. Йўлдошнинг тузилиши (схема). 1 – цитотрофобласт; 2 –
сўрғич бириктирувчи тўқимаси; 3 – лакунадаги она қони; 4 – киндик венаси;
5 – синцитотрофобласт; 6 – ўзак сўрғич стромаси; 7 – йўлдошнинг ҳомила
қисми; 8 – амнион парда; 9, 10 – амниотик эпителий; 11 – киндик тизимчаси;
12 – базал пластинка; 13 – децидуал ҳужайралар; 14 – лангар сўрғичлар.
Базал пластинка йўлдош дискининг чекка қисмларида силлиқ хорион
билан бирлашиб кетади ва она қонининг йўлдош лакуналаридан чиқиб
кетишига йўл қўймайдиган
бириктирувчи пластинкани
ҳосил қилади. Сўрғич
цитотрофобластларидан айримлари базал пластинкага (тушиб
кетувчи
қобиқнинг базал қисми) ва септаларга ўтиб қолади, улар периферик
цитотрофобластлар
дейилади.
Периферик
цитотрофобластлар
ўзак
сўрғичларнинг она қисми билан боғланишида муҳим рол ўйнайди. Бу
ҳужайралар децидуал ҳужайраларга нисбатан базофилроқ бўялади.
Ҳомиладорликни иккинчи ярмида ва охирида базал пластинкада ва
септаларда ҳам худди сўрғичлардагига ўхшаш фибриноид (Рар фибриноиди)
пайдо бўлади. Фибриноидлар она ва ҳомила
орасидаги иммунологик
тўқнашувларни олдини олишда қатнашади деб ҳисобланади.
Йўлдошда оқаѐтган она қони физиологик шароитларда ҳеч қачон
ҳомила қони билан аралашмайди. Бунда хорион сўрғичлари билан ҳомила
қони орасидаги тўсиқ (
плацентар ѐки гемохориал тўсиқ
) муҳим аҳамиятга
эга. Плацентар тўсиқ (она қони - ҳомила қони) қуйидагиларни ўз ичига
олади: синцитотрофобласт → цитотрофобласт → трофобластнинг базал
мембранаси, сўрғичнинг бириктирувчи тўқимаси → ҳомила капилляри
деворидаги базал мембрана → ҳомила капиллярининг эндотелийси. Хорион
она ҳужайраларнинг ўтишига йўл қўймай, ҳомилани она иммун тизимининг
таъсиридан ҳимоя қилади. Йўлдош лакуналарида қон секин айланади. Тўлиқ
шаклланган плацентанинг лакуналари минутига 4 марта алмашиниб турувчи
150 мл атрофидаги она қонини ўзида тутади. Сўрғичларнинг умумий юзаси
14 м
2
атрофида бўлиб, она билан ҳомила ўртасида
модда алмашинувини
юқори даражада таъминлайди.
Ҳомиладорликнинг учинчи ойи охирида плацентанинг шаклланиши
тўла тугайди. Плацента озиқлантиришни, тўқималарни кислород билан
таъминлашни, ўсишни, ушбу даврда шаклланган ҳомила
аъзоларини
бошқариш ва ҳимоя қилишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: