таркибидаги амнион парда аввал бир қаватли ясси, кейинчалик эса
цилиндрсимон эпителийдан ташкил топган бўлиб, амниотик суюқлик ишлаб
чиқаришда
муҳим
рол
ўйнайди.
Сўрғичларнинг
устки
юзаси
симпластотрофобласт
(синцитотрофобласт)
ва
цитотрофобластлардан
ташкил топган трофобластик эпителий билан қопланган.
Эпителий базал
мембранада ѐтади, унинг тагида эса бириктирувчи тўқимали строма бўлади.
Сўрғичли хорионда капиллярлар трофобластнинг базал мембранасига
яқинроқ жойлашган бўлиб юза капиллярлар тўрини ҳосил қилади.
Строманинг ҳужайра элементлари орасида макрофаглар (Хофбауэр
ҳужайралари) учрайди. Сўрғичларнинг учидан децидуал тўқима томонга
қараб, децидуал қобиқнинг юза компакт пластинкаси билан алоқа қилувчи
цитотрофобласт ҳужайраларидан иборат бўлган ҳужайра
устунлари
йўналган. Алоқа соҳасида коагуляцион некроз (Нитабух қатлами)
шаклланади. Кейинчалик, цитотрофобласт ҳужайралари эндометрийнинг
ғовак қаватига, миометрийга ва бачадоннинг қон
томирлари деворларига
кириб боради. Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида цитотрофобластни спирал
артериялар деворига ботиб кириши қон томирлар бўшлиғини очилишига ва
она қонини хорионнинг сўрғичлари орасида айланишига олиб келади. Она
тўқимаси билан чамбарчас боғланган сўрғичлар лангар ѐки
бириктирувчи
сўрғичлар деб аталади.
Ҳомиладорликнинг даврларига қараб сўрғичларни қоплаб турувчи
трофобластик (хориал) эпителий ўзгаришларга учрайди. Дастлаб у ташқи
синцитотрофобласт (симпластотрофобласт) ва ички цитотрофобласт
(Лангҳанс)
қаватларидан
иборат.
Синцито(симпласто)трофобластлар
цитотрофобластларнинг кўпайиб, кейин бир бирига қўшилишидан ҳосил
бўлган кўп ядроли, полиплоид тузилмалардир.
Уларнинг цитоплазмасида
жуда кўп ( 60 га яқин) протеолитик ва оксидланиш ферментлари (АТФ-аза,
оксидаза, эстераза ва бошқалар) мавжуд. Бундан ташқари кўп миқдорда
пиноцитоз пуфакчалари, лизосомалар ва бошқа органеллалар бўлади.
Ҳомиладорликнинг
9-10
ҳафталарида
симпластотрофобласт
плазмолеммасининг юзасида худди ичак эпителийсидаги каби батартиб
жойлашган микроворсинкаларни кўриш мумкин.
Буларнинг бари хориал
эпителийнинг ҳомила билан она ўртасидаги газлар ва моддалар
алмашинувида энг фаол ўрин тутишини кўрсатади. Ҳомиладорликнинг
иккинчи ойидан бошлаб цитотрофобласт ингичкалашиб, деярли йўқ бўлади,
синцитотрофобласт эса қалинлашади. Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида,
айниқса
ҳомиладорликнинг
охирида
симпластотрофобласт
жуда
ингичкалашади, унинг юзасини плазманинг қуюлиши ва трофобластларнинг
емирилиши натижасида ҳосил бўлган фибринга ўхшаш (Лангҳанс
фибриноиди) модда қоплайди.
Do'stlaringiz bilan baham: