Плацентанинг
эндокрин функцияси
энг муҳимларидан бири
ҳисобланади, чунки плацента ҳомиладорлик даврида ҳомила ва она
организмини ўзаро таъсирини таъминлайдиган бир қатор гормонларни
синтез қилади ва ажратади. Плацентар гормонларни ишлаб чиқарувчи жой
бўлиб цитотрофобласт, айниқса, симпластотрофобласт ва децидуал
ҳужайралар ҳисобланади.
Биринчилардан бўлиб плацента
хорионик гонадотропинни
синтез
қилади. Унинг концентрацияси ҳомиладорликнинг 2-3 ҳафталари
давомида
тез кўтарилиб боради ва ҳомиладорликнинг 8-10 ҳафталарида максимумга
етади. Ваҳоланки унинг миқдори ҳомиланинг қонида она қонига нисбатан
10-20 баробар кўп. Гормон гипофиз безининг адренокортикотроп гормони
(AКТГ) ҳосил бўлишини рағбатлантиради, кортикостероидлар секрециясини
кучайтиради.
Ҳомиладорликни
ривожланишида
гипофизнинг
пролактин
ва
лютеотроп гормонлари фаоллигига эга бўлган
плацентар лактоген
катта рол
ўйнайди. Ҳомиладорликнинг дастлабки 3 ойлигида тухумдоннинг сариқ
танасида стероидогенезни қўллаб-қувватлайди, шунингдек углеводлар ва
оқсилларнинг метаболизмида иштирок этади. Унинг она қонидаги
концентрацияси ҳомиладорликнинг 3 - 4 ойлигида аста-секин ўсиб боради ва
ҳомиладорликнинг 9-ойида максимал даражага етади. Бу гормон она ва
ҳомила гипофизи пролактини билан биргаликда ўпка
сурфактантини ишлаб
чиқаришда ва фетоплацентар осморегуляцияда муайян рол ўйнайди. Унинг
юқори концентрацияси ҳомила атрофидаги сувларда (она қонидагига
нисбатан 10-100 марта кўп) аниқланади.
Хорионда ва децидуал қобиқда
прогестерон ва прегнандиол
синтезланади. Прогестерон (аввал тухумдоннинг сариқ танасида, 5-6
ҳафтадан
бошлаб
плацентада
ишлаб
чиқарилади)
бачадоннинг
қисқаришларини пасайтиради, уни ўсишини рағбатлантиради ва ҳомила
тушиб кетишини олдини олувчи иммуносупрессив таъсир кўрсатади. Она
организмида прогестероннинг 3/4 қисми метаболизмга учрайди ва эстрогенга
айланади, бир қисми эса сийдик билан чиқариб юборилади.
Эстрогенлар
(эстрадиол, эстрон, эстриол) ҳомиладорликнинг ўртасида
плацента (хорион) сўрғичларининг симпластрофобластларида ишлаб
чиқарилади ва ҳомиладорликнинг охирида эса уларнинг фаолияти 10
баробарга ошади. Улар бачадоннинг гиперплазияси ва гипертрофиясига
сабаб бўлади. Бундан ташқари, йўлдошда меланоцитларни стимулловчи ва
адренокортикотроп гормонлар, соматостатин ва бошқалар синтезланади.
Туғиш
жараѐнида
гистамин
ва
серотонин
катехоламинлар
(норадреналин, эпинефрин) билан бирга бачадоннинг силлиқ
мушак
ҳужайраларини (СМҲ) фаоллигини оширади. Ҳомиладорликнинг охирига
келиб аминоксидазалар (гистаминаза ва бошқалар) фаоллигининг кескин
пасайиши (2 марта) сабабли уларнинг концентрацияси сезиларли даражада
ошади. Туғиш жараѐнининг заифлигида аминооксидазаларнинг масалан,
гистаминазанинг фаоллиги (5 марта) кўпайиши кузатилади.
Оддий плацента оқсиллар учун мутлақ тўсиқ бўла олмайди. Хусусан,
ҳомиладорликнинг учинчи ойи охирида фетопротеин ҳомила қонидан кам
миқдорда (тахминан 10%) она қонига ўтади, аммо она организми бу
антигенга қарши
жавоб бермайди, чунки ҳомиладорлик вақтида она
лимфоцитларининг цитотоксиклиги камаяди.
Плацента бир қатор она ҳужайралари ва цитотоксик антитаналарни
ҳомилага ўтишини олдини олади. Бунда асосий ролни трофобласт қисман
шикастланганда уни қоплаб оладиган фибриноид ўйнайди. Бу ҳолат
плацентар ва ҳомила антигенларини сўрғичлараро бўшлиққа ўтишига
тўсқинлик қилади, шунингдек, эмбрионни она томонидан ҳужайравий ва
гуморал "ҳужуми" ни заифлаштиради.
Шундай
қилиб,
одам
эмбриони
ривожланиши
дастлабки
босқичларининг асосий хусусиятлари қуйидагилар: 1) асинхрон типдаги
тўлиқ парчаланиш ва "оқиш" ва "қорамтир" бластомерларнинг шаклланиши;
2) эмбриондан ташқари аъзоларни эрта шаклланиши; 3) амниотик пуфакчани
эрта ҳосил бўлиши; 4) гаструляция босқичида иккита механизмнинг борлиги
- деламинация ва иммиграция, ҳамда бу босқичларда вақтинчалик аъзоларни
ривожланиши; 5) имплантациянинг интерстициал тури; 6) амнион, хорион,
плацентанинг кучли ривожланиши ва сариқлик қопиини ҳамда аллантоисни
кучсиз ривожланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: