Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

МИКРОЦИРКУЛЯТОР ОҚИМ СИСТЕМАСИ
 
Бу системага артериолалар, капиллярлар, венулалар ва артериоло–
венуляр анастомозларни ўз ичига олган майда томирлар системаси киради. 
Қон томирларнинг ушбу функционал комплекси лимфа капиллярлари ва 
лимфа томирлари билан ўралган бўлиб, уни ўраб турган бириктирувчи 
тўқима билан биргаликда аъзоларнинг қон билан таъминланишини 
бошқаради, қон ва капиллярлар орқали модда алмашинишини таъминлайди. 
Шу билан бирга дренаж ва қон депоси вазифаларини бажаради. 
Микроциркуляция системаси прекапилляр, капилляр ва посткапилляр 
томирларнинг қалин тўридан иборат. Ҳар бир аъзонинг вазифаларига мос 
равишда микроциркуляция системаси томирларининг шакли, диаметри ва 
зичлиги ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.Микроциркуляция системаси 
томирлари қон оқимига қараб ўзгариб туради. Улар кенгайиб, ўзларида қон 
шаклли элементларини тўплаши ѐки торайиб, фақат қон плазмасини 
ўтказиши, ҳамда тўқима суюқлигининг ўтишини ўзгартириши мумкин. 
АРТЕРИОЛАЛАР 
Артериялар артериолаларга тармоқланади. Артериолалар энг майда 
мушак типидаги артерия томирлари бўлиб, диаметри 50-100 мкм дан 
ошмайди. Улар бир томондан артериялар билан боғланган бўлса, иккинчи 
томондан аста-секин капиллярларга ўтади. Артериолалар девори ҳам 3 
қаватдан иборат, лекин барча қаватлар жуда суст ривожланган. Ички парда 
базал мембранада ѐтган эндотелийдан ва эндотелий ости қаватидан иборат. 
Эндотелий ости қавати ҳужайралари якка-якка ҳолда учрайди. Ички эластик 
мембрана артериолаларда унча тараққий қилмаган. Ўрта парда 1–2 қават 
жойлашган силлиқ мушак ҳужайраларидан ташкил топган бўлиб, улар 
спиралсимон йўналишга эга. Мушак ҳужайралари орасида эластик толалар 
ҳам учраб туради. Прекапилляр артериолаларда силлиқ мушак ҳужайралари 
якка-якка ѐтади. Капиллярларга яқинлашган сари улар сийраклашиб боради. 
Аммо артериоланинг прекапиллярларга ва прекапиллярнинг капиллярларга 
тармоқланган жойларида албатта бўлади. Ташқи эластик мембрана 


артериолалар деворида бўлмайди. Ташқи парда адвентициал ҳужайралардан 
ва ретикулин толалар йиғиндисидан иборат. 
Артериолалар 
деворидаги 
спиралсимон 
йўналган 
мушак 
ҳужайраларининг қисқариши аъзоларга қон келишини бошқаришда муҳим 
аҳамиятга эга. Прекапилляр артериоланинг капиллярларга тармоқланиш 
жойида айлана жойлашган мушак ҳужайралари ҳисобига томир девори 
бирмунча торайиб, прекапилляр сфинктер вазифасини бажаради, шунинг 
учун уларни қон томирларнинг ―жўмраги‖ ҳам дейилади.
Баьзи аьзо ва тўқималардаги артериолаларнинг ўзига хос хусусиятлари 
бўлиб, бу уларнинг бажарадиган вазифасига боғлиқ. Масалан,терининг 
терморегуляциясида, артериолаларкапиллярларга давом этмасдан,балки 
венулаларгақуйилади. Артериоло-венуляр шунтлар (ѐки артериоло-
венуляранастомозлар)да 
адвентиция 
қавати 
бошқа 
қаватларига 
нисбатанқалинроқ бўлади.Бу қон томирлар симпатик ва парасимпатикнерв 
толалари томонидан иннервация қилинади. Автоном нерв толалари, 
артериола деворидаги мушакларнинг қисқаришини таьминлайди, шу билан 
бирга капиллярлардан қонни оқиб ўтишини бошқариб туради. Теридаги 
капиллярларга артериолалардан қоннинг кўплаб келиши, иссиқликни бутун 
тана бўйлаб аҳамиятли тарқалишини таьминлайди. Артериал қон босим 
юракдан отилиб чиқаѐтган қоннинг миқдорига ва қоннинг қаршилик кучига, 
асосан артериолалар деворининг қаршилик кучига боғлиқ. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish