Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Капиллярлар таснифи. 
Капиллярлар деворининг тузилиши улар 
жойлашган аъзонинг хусусиятларига мос келиб, унинг фаолиятини акс 
эттиради. Ультрамикроскопик капиллярлар девори жойлашуви ва 
бажарадиган вазифасига кўра турлича тузилган бўлади. Эндотелийси ва 
базал мембранасининг тузилишига кўра, капиллярларнинг қуйидаги турлари 
фарқ қилинади (расм 12.3):
1-тип
капиллярлар яхлит эндотелий ва узлуксиз базал мембранадан 
ташкил топган. Улар соматик типдаги капиллярлар ҳам аталади. Бундай 
капиллярлар 
терида, 
мушакларда,бириктирувчи 
тўқималарда,ўпкада, 
экзокрин безларда ҳамда нерв тўқимасида учрайди;
2-тип
капиллярлар девори кичик тешикчалар (фенестралар) тутган 
эндотелийдан ва узлуксиз базал мембранадан ташкил топган. Эндотелийдаги 
фенестралар диаметри 80 нматрофида бўлади. Баьзи фенестралар 
юпқапротеогликанлардан 
иборат 
мембрана 
биланқопланган 
бўлади,баьзиларининг 
мембранасида 
трансцитоз 
жараѐнида 
инвагинацияларҳосил бўлади. Бундай капиллярлар ичак ворсинкаларида, 
эндокрин безларда ва буйрак коптокчаларида жойлашган;
3-тип
капиллярларнинг эндотелийси ҳам, базал мембранаси ҳам узуқ-
юлуқ бўлади. Бундай капиллярлар 
синусоид капиллярлар 
дейилади. 
Синусоидларнинг бошқа капиллярлардан фарқи, улар ѐриқларининг 
диаметри 30-40 мкм бўлиб, қоннинг оқишини секинлаштиради.Суяк кўмиги, 
талоқ ва баъзи эндокрин безлар капиллярлари шу типга киради.
Расм 12.3. Капилляр турлари (схема). 


Синусоид капиллярларининг алоҳида бир тури жигар бўлакчаларининг 
синусоид капиллярлари бўлиб, уларда базал мембрана бўлмайди, 
эндотелийорасида юлдузсимон макрофаглар (Купфер ҳужайралари) 
жойлашган бўлади. 
Капиллярларнинг функционал аҳамияти жуда катта: катта қон айланиш 
доирасида қон билан тўқималар ўртасида барча турдаги моддалар 
алмашинуви жараѐнлари, кичик қон айланиш доирасида эса, қон билан ҳаво 
ўртасидаги газ алмашинуви жараѐнлари капиллярлар орқали содир бўлади. 
Капиллярлар деворининг юпқалиги тўқималар билан туташган умумий 
юзанинг, жуда ҳам катта (6000 м
2
дан ортиқ бўлганлиги, уларда қоннинг 
секин оқиши (0,5 мм/с) ва қон босимининг паст (20–30 мм симоб устуни) 
эканлиги модда ва газ алмашинуви учун қулай шароит яратади. 
Капиллярлар девори уни ўраб турган бириктирувчи тўқима билан 
функционал ва морфологик жиҳатдан яқиндан алоқада бўлади. Базал 
мембрананинг ва томирни ўраб турган бириктирувчи тўқима асосий 
моддасининг ҳолатининг ўзгариши капиллярнинг ўтказувчанлигига дарҳол 
таъсир қилади. Бу эса организмнинг физиологик ва патологик ҳолатларида 
муҳим аҳамиятга эга. Моддаларнинг капиллярлар девори орқали сизиб ўтиш 
механизми 
ҳали 
тўла 
ўрганилмаган. 
Бу 
механизмлардан 
бири 
микропиноцитоз 
ҳодисасидир. 
Эндотелий 
ҳужайраларининг 
плазмолеммасидаги микротешиклар ҳам моддаларни ўтказиши мумкин, 
деган фикрлар бор. 
Ҳар хил физиологик ва патологик шароитларда капиллярлар 
бўшлиғининг ўзгариши кўп жиҳатдан улардаги қон босимига, артериола ва 
майда веналар деворида силлиқ мушак ҳужайраларининг тонусига, 
прекапилляр сфинктерларга ҳамда артериоло-венуляр анастомозлар ва 
перицитлар ҳолатига боғлиқ. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish