КАПИЛЛЯРЛАР
Қон капиллярлари энг кўп сонли ва энг ингичка томирлар бўлиб,
уларнинг диаметри томир функционал ҳолатига ва жойлашган аъзолар
хусусиятига кўра ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, энг ингичка
капиллярлар (диаметри 4,5–7 мкм) кўндаланг-тарғил мушакларда, нервларда
ва ўпкада бўлса, бироз йирикроқлари (диаметри 7–11 мкм) – терида ва
шиллиқ пардаларда учрайди. Қон яратувчи аъзоларда, эндокрин безларда ва
жигарда йирик (диаметри 20–30 мкм ва ундан катта) капиллярлар бўлиб, улар
синусоид капиллярлар
деб аталади. Кўпинча капиллярлар тўр ҳосил қилади,
улар қовузлоқ (тери сўрғичларида) ѐки коптокчалар (буйракда томирлар
коптокчаси) ҳосил қилиб жойлашиши мумкин. Қовузлоқ ҳосил қилган
капиллярларда артериал ва веноз бўлимлар тафовут қилинади. Веноз бўлим
артериал бўлимга нисбатан бироз кенгроқ бўлади. Турли аъзоларда
капиллярларнинг зичлиги турлича бўлади ва бу ҳолат аъзо тўқималарининг
морфо-функционал хусусиятига боғлиқ. Масалан, кўндаланг-тарғил мушак
тўқимасида 1 мм
2
юзада 1400 капилляр бўлса, терида шунча майдонга 40
капилляр тўғри келади. Одатда тўқималарда физиологик шароитда 50 фоизга
яқин капиллярлар ишламай туради. Бундай капиллярларнинг бўшлиғи жуда
тор бўлади, аммо бутунлай бекилиб қолмайди. Фаолсиз капиллярга қон
шаклли элементлари сиғмайди, аммо улар орқали қон плазмасининг
айланиши давом этади (улар «ѐпиқ» капиллярлар деб аталади). Фаол ѐки
«очиқ» капиллярлар сони аъзоларнинг муайян пайтдаги иш фаолиятига
боғлиқ.
Капиллярлар девори жуда юпқа бўлишига қарамай, унда ҳам 3
қатламни: эндотелий ҳужайраларидан ташкил топган ички, базал мембрана
ва перицит ҳужайраларидан иборат ўрта ҳамда адвентициал ҳужайралар ва
нозик коллаген толалардан иборат ташқи қаватларни ажратиш
мумкин.Эндотелий қавати капиллярнинг бўйига қараб чўзилган чегаралари
нотекис бўлган ясси ҳужайралар қатламидан иборат. Эндотелий
ҳужайраларининг узунлиги 25–30 (баъзан 75–175 мкм га), эни 8–10 мкм га
етади. Ҳужайраларнинг қалинлиги ядро жойлашган ерда 3–5 мкм бўлса,
четки қисмларида юпқалашиб, 0,1 мкм гача боради. Ядролари овал ѐки
юмалоқ бўлади, аммо баъзан унинг шакли ўзгариши ҳам мумкин. Электрон
микроскопда қараганда эндотелий ҳужайрасининг капилляр бўшлиғига
қараган юзаси, одатда, нотекис кўринишга эга бўлиб, узунлиги 0,1–0,7 мкм
бўлган псевдоподиялар ва цитоплазматик ўсимталар ҳосил қилиши мумкин.
Бундай тузилмалар айниқса капиллярларнинг веноз қисмида кўпроқ учрайди.
Псевдоподиялар ва ўсимталар эндотелий юзасини оширади, эндотелий
орқали суюқлик ўтишига қараб, уларнинг катталиклари ўзгариб туриши
мумкин. Эндотелий ҳужайраларида органеллалар кам бўлиб, улар асосан
ядро атрофида жойлашган. Уларнинг цитоплазмасида кўп сонли
митохондриялар,
везикулалар,
ҳамда
органеллалар
учрайди.
Эндотелиоцитлар бир-бири билан зич ҳужайралараро бирикишлар ҳосил
қилиб бириккан бўлади. Зич ҳужайралараро бирикишлар капиллярлар
деворининг ўтказувчанлигида муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, бу
ҳужайралар
цитоплазмасида
йўғонлиги
5
нм
атрофида
бўлган
микрофиламентлар тутамлари учрайди. Улар ҳужайранинг цитосклетини
ташкил қилади ва моддаларнинг ҳужайра ичида кўчиб юришларини
таъминлайди. Эндотелий ҳужайраларининг ички ва ташқи юзалари бўйлаб
пиноцитоз пуфакчалар ва вакуолалар жойлашади, улар эндотелий орқали ҳар
хил моддалар ва метаболитларнинг ўтишини таъминлайди.Базал мембрана
толали тузилишга эга бўлиб, унинг қалинлиги 20–50 нм (баъзи аъзолар
капиллярларида 150 нм гача) бўлади. Базал мембрана толаларининг
йўғонлиги 2–3 нм атрофида бўлиб, бир-бири билан туташиб кетган, улар
орасида эса аморф модда бўлади. Эндотелий ҳужайралари билан перицитлар
ўртасида базал мембрана баъзи жойларда юпқалашади ва узилади, бу жойда
ҳужайралар цитолеммалари бир-бири билан зич боғланиш ҳосил қилиб
бирикади. Бундай эндотелио–перицитар боғланиш соҳалари, эҳтимол, бир
ҳужайрадан иккинчи ҳужайрага қўзғалишни узатиш жойлари бўлиши
мумкин.
Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, эндотелий ҳужайраларининг
яна бир хусусиятларидан бири, моддаларни махсус механизмлар - оддий
диффузия, трансцитоз йўллари орқали ўтказади. Базал мембрананинг
вазифаси, турли макромолекулаларни эндотелий ҳужайралари билан
муносабатдабўлишини таьминлайди.
Перицитлар (Руже ҳужайралари)ни баъзи тадқиқотчилар базал
мембрананинг таркибий қисми деб ҳисоблайдилар. Улар ҳамма томонидан
базал мембрана билан ўралган. Перицитларнинг узун цитоплазматик
ўсимталари капиллярларнинг бўйламасига йўналган. Электрон микроскоп
ѐрдамида ўсимталарда ингичка фибриллаларни кўриш мумкин.Перицитлар
базал пластинкани ўзлари синтезлайди, шуниси билан эндотелий
ҳужайраларига ўхшаб кетади. Перицитларда яхши ривожланган миозин,
актин ва тропомиозин оқсиллари мавжудлиги, уларнинг асосий вазифаси
қисқариш эканлигини англатади. Уларга келиб тугаган нерв охирларидан
қўзғалиш перицитларга ўтказилади, бу уларнинг қисқариши ва капилляр
деворининг торайишини таъминлайди. Демак, перицитлар капиллярлар
девори бўйлаб қон оқишини бошқаришда ҳам иштирок этади.
Тўқималарнинг шикастланишиданкейин, перицитларнинг пролиферацияси ва
дифференциацияси натижасида, улар силлиқ мушак ҳужайралари, ѐки қон
томир деворидагибошқа ҳужайраларга айланишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |