Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Қон 
томирларнинг 
тараққиѐти.
Дастлабки 
қон 
томирлар 
эмбриогенезнинг 2–3 ҳафталарида 
сариқлик 
қопчаси деворининг 
мезенхимасида ва хорион деворидаги қон оролчалари кўринишида пайдо 
бўлади. Оролчалар атрофидаги мезенхима ҳужайралари яссилашиб, бўлажак 
қон томирларнинг эндотелийсини ҳосил қилади, марказдаги ҳужайралар эса 
юмалоқлашиб, дифференциаллашади ва қон ҳужайраларига айланади. 
Томирларни ўраб турган мезенхима ҳужайраларидан перицитлар, силлиқ 
мушак ҳужайралари, фибробластлар ҳосил бўлади.Янги қон оролчаларининг 
тўхтовсиз пайдо бўлиб бориши ва уларнинг ўзаро қўшилиши натижасида 
найчалар шаклидаги капиллярлар ҳосил бўлади. Улар бир-бирлари билан 
туташиб, капиллярлар тўрини ҳосил қилади. 
Қон айланиши бошланиши билан томирлар девори тўқимасининг 
гемодинамик шароитга (қон босими ва тезлигига) мутаносиб равишда 
ўзгариши содир бўлади. 
Томирларнинг деворининг умумий тузилиши 
Барча қон томирларнинг девори, капиллярлардан ташқари, силлиқ 
мушак ҳужайралари, бириктирувчи тўқима ва эндотелийдан иборат. 
Томирларнинг деворининг тузилишига қон босим, механик ва метаболитик 
омиллар ҳам таьсир қилади. 
Эндотелий
эпителий тўқимасининг маҳсус бир тури бўлиб, қон ҳамда 
тўқима 
суюқлиги 
орасида 
ярим 
ўтказувчи 
тўсиқ 
вазифасини 
бажаради.Томирларнинг деворидаги эндотелий ҳужайралари, ясси шаклда 
бўлади, бироқ ядроси бор соҳаси бироз бўртиб туради, эндотелий 
ҳужайралари доимо базал мембранада ѐтади.Цитоплазмаси орқали 
фаол ва суст диффузия жараѐнлари кечади. Эндоцитозжараѐнида иштирок 
этади. Бундан ташқари, эндотелий қон ва тўқимасуюқликлари орасида бир 
қанча вазифаларни бажаради:
Эндотелий ўзидан антитромботик омилни ишлаб чиқаради. Буларнинг 
вазифаси қонни томир ичида ивиб қолишига тўсқинлик қилиш (масалан, 
гепарин). 
Маҳаллий қон томирларнинг тонусини ва қон оқишини бошқариб 
боради, у бирнеча ҳил омилларни синтезлаб, томирларнинг деворидаги 
силлиқ мушак ҳужайраларини қисқаришини таьминлайди.
Эндотелий ҳужайралари яллиғланиш ва иммун жараѐнларда ҳам 
иштирок этади. Венулалар деворидаги эндотелий ҳужайралари маҳсус 
лейкоцитларни яллиғланиш ва инфекция ўчоқларига чиқаради. Эндотелий 
ҳужайралари шунингдек, маҳсус моддаларни ишлаб чиқаради, улар 
интерлейкинлар дейилади, улар яллиғланиш ўчоқларида оқ қон таначаларини 
фаоллаштиради. 
Турли ҳил шароитларда эндотелиал ҳужайраларитурли ҳил ўсиш 
омилларини ишлаб чиқаради, улар қон томирларнингқурилишида иштирок 
этади. 


Ўсиш омили, томирларнинг эндотелиалийсини ўсишини таьминловчи 
омил 
(VEGF), 
эмбрионалмезенхиманинг 
ўсишини 
таьминлайди 
(васкулогенез),катта 
ѐшдаги 
одамларда 
томирларни 
ушлаб 
туради,капиллярларнинг тузилишида қатнашади, уларни репаративва 
физиологик регенерация жараѐнларида иштирок этади.Бу иккала жараѐнда 
ҳам ўсиш омили ангиопоэтин иштирок этиб, улар томирларнинг деворидаги 
силлиқмушак 
ҳужайралари 
ва 
фибробластларни 
стимуллайди,бу 
эсатомирларнинг деворини шаклланишида катта аҳамиятга эга.
Соғлом томирларда эндотелий антитромбоген омилни ишлаб чиқаради, 
қоннинг шаклли элементлари, жумладан эритроцитлар, тромбоцитларнинг 
чўкмага тушиб қолишига тўсқинлик қилади. Қон томирлари деворининг 
бутунлигига шикаст етса, эндотелийси жароҳатланади, субэндотелийдаги 
коллаген толалар тромбоцитларнинг агрегациясини чақиради. Бунинг 
натижасида тромбоцитлар қон плазмасидаги фибриногендан фибрин ҳосил 
бўлишига олиб келади. Томирларнинг ичида ҳосил бўлган ушбу тромб қон 
томирлар деворига ѐпишиб, қон кетишини тўхтатади. Жуда кўп 
тромбларнинг қўшилишидан эмболлар вужудга келади. Бу иккала ҳолат ҳам 
инсон соғлиғига ҳавф туғдириши мумкин. Томирлар эндотелийсининг 
бутунлиги тромбоцитларни субэндотелий қавати билан алоқасига йўл 
қўймайди. Шунинг учун ҳам миокард инфарктида, инсульт ѐки ўпка 
эмболиясида тромб ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи препаратлар 
юборилади. Бу серин-протеаза, фибринни парчалаб, тромбни эритиб 
юборади. 
Силлиқ мушак ҳужайралари капиллярлардан ташқари барча қон 
томирлар деворида учрайди, кўпчилик томирларда улар спиралсимон 
йўналган бўлади. Артериолалар ва майда калибрдаги артериялар деворида 
силлиқ мушак ҳужайралари тирқишли бирикишлар ҳосил қилиб бирикади, 
улар вазоконстрикция ва вазодилатация жараѐнларини бошқаради, бунинг 
натижасида қон босимни назорат қилинади. Қон тимирларининг функционал 
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қон томирлар деворида силлиқ мушак 
ҳужайраларидан ташқари, коллаген ва эластик толалар учрайди. Эластик 
толалар томирларнинг деворини таранглигини таьминлайди, босим пайтида 
уни кенгайтиради. Йирик калибрдаги артериялар деворидаги эластин 
компоненти мушак қаватлари орасида параллел ламеллаларни ҳосил қилиб 
жойлашади.Томирлар деворидаги асосий модданинг компнентлари, 
жумладан протеогликанлар ва гликозаминогликанлар томирлар деворининг 
ўтказувчанлигига таьсир қилади.
Барча қон томирларининг девори учта пардадан иборат (расм 12.2). 
Ички пардаси - интима, ўрта пардаси - медиа ва ташқи пардаси - адвентиция 
дейилади.
Ички пардаси - эндотелий ва сийрактолали бириктирувчи тўқимали 
субэндотелий қаватидан ташкил топган. Артериялар ва йириккалибрдаги 
веналарнинг 
интимаси 
яхши 
ривожланганбўлиб, 
эластиноқсилини 
тутади,уларнинг орасидаги ѐриқлардиффузия жараѐнига қулайлик яратади. 


Ўрта пардаси - концентрик ҳалқа ҳосил қилибжойлашган силлиқ 
мушак 
ҳужайраларининг 
қаватлариданиборат. 
Силлиқ 
мушак 
ҳужайраларинингорасида турли миқдордаги эластик толалар ва 
эластикламеллалар, ретикуляр толалар ва протеогликанлар учрайди. 
Ташқи пардаси - асосан I типколлаген ва эластик толалардан ташкил 
топган.Ушбу парда томир деворини қон билан, шу биланбирга озиқ моддалар 
ва O
2
билан таьминловчи Vasa vasorum(‖томирларнинг томирчаси‖) тутади. 
Томирларнинг интима қавати қон орқали диффуз озиқланади.Йирик 
калибрдаги 
веналарнинг 
деворида 
артерияларга 
қараганда 
одатдагиданкўпроқ Vasa vasorum учрайди. Йирик калибрдаги қон 
томирларнинг деворида кўплабвегетатив нерв тизимининг миелинсиз нерв 
толалари ҳам учрайди, бироқ артерияларнинг деворивеналарга нисбатан 
кўпроқ иннервацияланади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish