Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Ёшга боғлиқ ўзгаришлар.
Ёш ўтган сари эшитув аъзосининг 
бузилишлари рўй бериши мумкин. Бунда товуш ўтказувчи ва товушни қабул 
қилувчи системалар алоҳида-алоҳида ѐки биргаликда ўзгаради. Бу 
ўзгаришлар суяк лабиринтининг овал тешиги соҳасида оссификация 
(суякланиш) ўчоғининг пайдо бўлиши ва уни узангининг тери ости 
пластинкасига тарқалиши билан боғлиқ. Узангининг овал дарчадаги 
ҳаракатчанлигини йўқолади, бу эса эшитиш бўсағасини кескин пасайтиради. 
Ёш ўтган сайин товуш қабул қилувчи нейросенсор система кўпроқ 
шикастланади. Чунки тукли сезувчи ҳужайралар ўз ҳаѐт циклини ўтаб, 
нобуд бўлади ва қайта тикланмайди.


XII БОБ 
ЮРАК ВА ҚОН ТОМИРЛАР СИСТЕМАСИ 
 
Ушбу системага юрак, қон ва лимфа томирлари киради. Юрак ва 
томирлар системаси организм аъзо ва тўқималарини қон билан таъминлайди, 
қон орқали аъзо ва тўқималарга озиқ моддалар, кислород ва биологик актив 
моддаларни етказади, шу билан бирга, улардан моддалар алмашинуви 
натижасида ҳосил бўлган қолдиқ моддаларни ва газларни, синтез 
маҳсулотларини олиб чиқишда хизмат қилади. 
 
 
 
 
Расм 12. 1. Юрак-қон томирлар системаси схемаси. 
 
ҚОН ТОМИРЛАРИ 
Қон томирлар ҳар хил диаметрдаги найчалар системаси бўлиб, 
артериялар, артериолалар, қон капиллярлари (гемокапиллярлар), венулалар, 
веналар ва артериоло-венуляр анастомозлардан ташкил топган. Артериялар 
юракдан бошланиб, аъзоларга қараб оқади. Веналар орқали қон аъзолардан 
юракка оқиб келади. Гемокапиллярлар артерия ва вена томирлари ўртасида 
жойлашади. Баъзан улар иккита бир хил томирлар (иккита артерия ѐки 


иккита вена) ўртасида бўлиши ҳам мумкин. Бунга капиллярларнинг «ажойиб 
тўри» дейилади (масалан, бундай капиллярлар тўрини буйракда, жигарда 
кузатиш мумкин). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish