Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Донадор қават
нейронларга жуда бой. Донадор қаватни ҳосил 
қилувчи асосий ҳужайралар – доначалар ѐки донача нейронлар (neuronum 


granuloformis), деб аталади. Уларнинг цитоплазмаси кам, кичик (5-8 мкм) 
перикариони думалоқ ва нисбатан йирик ядро билан тўлиб туради. 
Ҳужайранинг танасидан 3-4 та калта дендрит чиқади ва шу қаватнинг ўзида 
қушларнинг панжасига ўхшаб шохланиб тугайди. Донача нейронларнинг
дендритлари миячага келган қўзғатувчи (афферент) мохсимон толалар 
билан синаптик алоқага кириб, ―мияча коптокчалари‖ (glomerulus 
cerebellaris), деб аталган ўзига хос тузилмаларни ҳосил қилади. Донача 
ҳужайраларнинг аксонлари молекуляр қаватга етиб боради ва ерда Т 
шаклида мияча бурмалари бўйлаб пўстлоқ юзасига параллел равишда икки 
томонга йўналган иккига тармоққа ажралади. Ушбу параллел толалар катта 
масофани босиб ўтиб, кўпгина ноксимон ҳужайралар дендритларининг 
шохчаларини кесиб ўтади ва улар билан ҳамда саватсимон ва юлдузсимон 
нейронларнинг дендритлари билан синапслар ҳосил қилади. Шундай қилиб, 
донача ҳужайраларнинг аксонлари мохсимон толалардан олган қўзғалишни 
узоқ масофадаги кўпчилик ноксимон ҳужайраларга узатади. 
Миячани 
донадор 
қавати 
ҳужайраларининг 
иккинчи 
хили 
тормозловчи йирик юлдузсимон Голжи нейронларидир (neuronum stellatum 
magnum). Уларнинг икки: калта аксонли ва узун аксонли турлари фарқ 
қилинади. Калта аксонли нейронлар (neuronum stellatum breviaxonicum) 
ганглионар қаватнинг яқинида ѐтади. Уларнинг шохланган дендритлари 
молекуляр қаватда тарқалади ва параллел толалар – донача ҳужайраларни 
аксонлари билан синапслар ҳосил қилади. Аксонлари донадор қаватга, 
мияча коптокчаларига йўналади ва мохсимон толалар синапсларидан 
олдинроқда донача ҳужайралар дендритларининг охирги шохчалари билан 
синапслар ҳосил қилиб тугайди. Юлдузсимон нейронларнинг қўзғалиши 
мохсимон толалардан келаѐтган импульсларни тўсиб қўйиши мумкин. Узун 
аксонли юлдузсимон нейронларнинг (neuronum stellatum longiaxonicum) 
баъзи бирлари донадор қаватда жуда кўп шохланувчи дендритлар ва оқ 
моддага чиқувчи аксонлар тутади. Ушбу ҳужайралар мияча пўстлоғининг 
турли соҳалари ўртасидаги алоқаларни таъминлайди, деб тахмин қилинади. 
Ҳужайраларнинг учинчи хилини урчуқсимон горизонтал нейронлар 
ташкил қилади. Улар кўпроқ донадор ва ганглионар қаватлар чегарасида 
жойлашади, кичкина чўзинчоқ танасидан икки томонга, ганглионар ва 
донадор қаватларда тугайдиган узун горизонтал дендритлар кетади. Ушбу 
ҳужайраларнинг аксонлари донадор қаватда коллатераллар беради ва оқ 
моддага ўтиб кетади (расм 9.8)

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish