Мия ўзаги ѐки стволи
Мия ўзаги таркибига узунчоқ мия, кўприк, мияча ҳамда ўрта ва оралиқ
мияларнинг тузилмалари киради. У оқ моддадан ва унинг турли соҳаларида
жойлашган нейронлар тўплами бўлган кулранг модда оролчалари –
ядролардан иборат. Кулранг модданинг барча ядролари фаолиятига кўра
ҳаракатлантирувчи,
сезувчи
ва
ассоциатив
гуруҳларга
бўлинган
мультиполяр нейронлардан ташкил топган. Мия ўзагининг мукаммал
тузилиши ва ўтказувчи йўллари нормал анатомия ва неврология курсларида
батафсил баѐн қилинган. Мия ўзагида калла нервларининг ядролари ва
оралиқ (ўзгартирувчи) ядролар фарқ қилинади.
Калла нервлари ядроларига узунчоқ миянинг тил ости, қўшимча,
адашган, тил-ютқин, даҳлиз-чиғаноқ нервларининг, кўприкнинг юз ва уч
бошли нервларининг ядролари киради. Оралиқ ядроларга узунчоқ миянинг
пастки қўшимча медиал ва орқа қўшимча олива ядролари; кўприкнинг
юқори олива ядроси, трапециясимон тана ядроси, латерал илмоқ ядро;
миячанинг тишсимон ядроси, пўкаксимон ядроси, чодирнинг ядроси,
шарсимон ядроси; ўрта миянинг қизил ядроси ва бошқалар киради.
Узунчоқ мия
. Узунчоқ мияда, аксарият, унинг IV қоринчанинг тубини
ҳосил қилувчи дорсал қисмида, юқорида санаб ўтилган сезувчи ва
ҳаракатлантирувчи калла нервларининг ядролари жойлашган. Оралиқ
ядролардан пастки оливаларни айтиб ўтиш лозим. Улар аксонлари мияча ва
кўрув дўмбоғининг нейронлари билан синаптик боғланишлар ҳосил қилувчи
йирик мультиполяр нерв ҳужайралари тутади. Пастки оливаларга мияча,
қизил ядро, ретикуляр формация ва орқа миядан толалар келади, улар билан
пастки олива нейронлари ўзига хос толалар орқали боғланган. Узунчоқ
миянинг марказий қисмида бош миянинг муҳим координация аппарати –
ретикуляр формация (тўрсимон тузилма) жойлашади.
Ретикуляр формация
(тўрсимон тузилма) орқа миянинг юқори
қисмида бошланади ва узунчоқ мия орқали кўприк, ўрта мия, кўрув
дўмбоғининг марказий қисми, гипоталамус ва кўрув дўмбоғи билан қўшни
бўлган бошқа соҳаларга чўзилиб кетади. Ретикуляр формацияда турли
томонга йўналган кўп сонли нерв толалари биргаликда тўр ҳосил қилади.
Ушбу тўрда мультиполяр нейронларнинг майда гуруҳлари жойлашади.
Нейронлар турли катталикда бўлиб, жуда кичик нейрондан тортиб, жуда
йирик ҳужайралар ҳам мавжуд. Майда нейронлар кўпчиликни ташкил
қилади ва ретикуляр формациянинг ўзида жуда кўп бирикишлар ҳосил
қилувчи калта аксонлар тутади. Йирик нейронларнинг ўзига хослиги
шундаки, уларнинг аксонлари кўпинча бифуркациялар ҳосил қилиб
,
биринчиси пастга, орқа мияга ва иккинчиси юқорига, кўрув дўмбоғи ѐки
оралиқ миянинг бошқа базал соҳаларига ва катта ярим шарларга кетувчи
тармоқларларга ажралади.
Ретикуляр формация орқа мия-ретикуляр тракти, вестибуляр ядро,
катта ярим шарлар пўстлоғи, айниқса, унинг ҳаракатлантирувчи маркази,
гипоталамус ва бошқа шу каби жуда кўп манъбалардан сезувчи толалар
олади. Ретикуляр формация мураккаб рефлектор марказ бўлиб, марказий
нерв системасининг турли бўлимлари фаоллигининг дастлабки даражасига
жавоб беради, уларни кўтаради ѐки пасайтиради. Бунда, чунончи, гамма-
мотонейронларга таъсир қилиш орқали скелет мушакларининг тонуси ва
стереотип ҳаракатлар, масалан, нафас олиш назорат қилинади.
Юқорида қайд қилинганлар кўрсатадики, нафас маркази ѐ ретикуляр
формациянинг бир қисми ҳисобланади ѐки унинг назорати остида бўлади ва
узунчоқ мияда жойлашади. Нафас маркази икки хил: инспиратор (нафас
олувчи) ва экспиратор (нафас чиқарувчи) нейронлардан ташкил топган.
Нейронларнинг унисини ҳам, бунисини ҳам аксонлари орқа мияга, нафас
мушаклари – диафрагма ва қовурғалараро мушакларни иннервация қилувчи
мотонейронларга боради. Нафас марказининг нейронлари автоматизмга эга
бўлиб, нафас олиш ва нафас чиқаришни мунтазам галма-галлигини
таъминлайди. Ушбу нейронларнинг фаоллигига кўпчилик тузилмалар ва
омиллар таъсир қилади. Энг аввало, бу қондаги С0
2
, 0
2
ва водород ионлари
миқдорини
сезувчи
хеморецепторлардир.
Маълумки,
ушбу
параметрларни ўзгариши нафас олишнинг тезлиги ва чуқурлигига таъсир
қилади. Нафас марказига адашган нервнинг яқин жойлашган ядролари
ҳам таъсир қилади. Чунончи, ўпка альвеолаларида механорецепторлар
бўлиб, нафас олганда улардан сигналлар адашган нерв (п. vagus) нинг
сезувчи толалари орқали нафас маркази нейронларига келади ва
уларнинг фаоллигини ўзгартиради. Ниҳоят, нафас марказига марказий
нерв системасини бошқа бўлимларининг (катта ярим шарлари пўстлоғи,
гипоталамус, варолий кўприги) айрим соҳалари ҳам таъсир қилади.
Масалан, бу нафас олишни иҳтиѐрий бошқаришни ҳамда нафас
олишнинг нутқ ва одамнинг руҳий (эмоционал) ҳолатига автоматик
тарзда мослашишини таъминлайди.
Узунчоқ мия тузилмалари орасида тўрт жуфт (IX–XII) пастки калла
нервларининг ядролари, шу жумладан, парасимпатик нерв системасининг
асосан адашган нервга (X жуфт) тегишли бўлган ядролари жойлашган.
Ушбу ядролар томирлар тонусини, бронхларни, юрак ишини ва бошқа
вегетатив фаолиятларни бошқаради.Узунчоқ мияда оқ модда асосан
вентролатерал соҳани эгаллайди. Миелинли нерв толаларнинг асосий
тутамлари унинг вентрал қисмида ѐтган кортико-спинал тутамлар
(узунчоқ мия пирамидалари) дан иборат. Унинг ѐн соҳаларида орқа мия-
мияча йўлининг толаларидан ҳосил бўлган арқонсимон таналар
жойлашади. Бу ердан толалар миячага боради. Понасимон ва ингичка
тутамлар ядролари нейронларининг аксонлари ички ѐйсимон толалар
шаклида ретикуляр формацияни кесиб ўтади, ўрта чизиқда чок ҳосил
қилиб кесишади ва кўрув дўмбоғига йўналади.
Шундай қилиб, ҳажми унча катта бўлмаган узунчоқ мияда жуда кўп
муҳим марказлар ва ўтказувчи йўллар тўпланган. Шу сабабли унинг
шикастланиши ҳаѐт учун ўта ҳавфлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |