Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Кўприк дорсал
(қопқоқ) ва вентрал қисмларга бўлинади. Дорсал 
қисмида узунчоқ миянинг ўтказувчи йўллари, V-VII жуфт калла 
нервларининг ядролари, кўприкнинг ретикуляр формацияси жойлашади. 
Вентрал қисмида кўприкнинг хусусий ядролари ва пирамида йўлининг 
бўйлама йўналган толалари жойлашган. Кўприк ядролари мультиполяр 
нейронлардан тузилган бўлиб, турли ядроларда уларнинг катталиги ва 
шакли турличадир. Кўприкнинг орқа қисмини оралиқ ядроларига юқори 
олива ядроси, трапециясимон тана ядроси ва латерал илмоқ ядроси 
киради. Чиғаноқсимон тугун нейронларининг аксонлари узунчоқ 
миянинг олдинги ва орқа чиғаноқсимон ядроларида тугайди. Олдинги 
чиғаноқсимон ядро нейронларининг аксонлари юқори олива ядросида ва 
трапециясимон тана ядроларида тугайди. Юқори олива ядроси, орқа 
чиғаноқсимон ядро, трапециясимон тана ядролари ҳужайраларининг 
аксонлари латерал илмоқни ҳосил қилади. Унинг таркибига латерал 
илмоқ ядроси нейронлари ва уларнинг ўсимталари ҳам киради. Латерал 
илмоқ бирламчи эшитув марказлари – ўрта мия томининг пастки 
тепалигида ва медиал тирсакли танада тугайди. 
Ўрта мия
ўрта миянинг томидан (тўрт тепалик), ўрта мия 
қопқоғидан, қора модда ва мия оѐқчаларидан тузилган. Тўрт тепалик 
томнинг пластинкасидан, иккита рострал (юқори) ва иккита каудал 
(пастки) тепачалардан ташкил топган. Рострал тепачалар (кўрув 
анализаторининг таркибий қисми) нейронларнинг қаватма-қават 
жойлашганлиги билан ажралиб туради, каудал тепачалар (эшитув 
анализаторининг таркибий қисми) ядро тарзида тузилган. Ўрта мия 
қопқоғида 30 га яқин ядролар, шу жумладан, қизил ядро жойлашган.
Қизил ядро йирик ҳужайрали ва майда ҳужайрали қисмлардан ташкил 
топган. Йирик ҳужайрали қисми охирги миянинг базал ганглияларидан 
импульсни олади ва сигналларни руброспинал тракт орқали орқа мияга, 
руброспинал тракт коллатераллари орқали эса ретикуляр формацияга 
узатади. Қизил ядронинг майда нейронлари мияча-қизил ядро йўли 
орқали миячадан келган импульслар билан қўзғалади ва ретикуляр 
формацияга импульслар юборади. Қора модда, деб аталишининг сабаби
унинг майда урчуғсимон нейронларида меланин бўлади. Мия оѐқчалари 
катта ярим шарлардан келган миелинли толалардан ҳосил бўлган. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish