Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Ёшга кўра ўзгаришлари
Чақалоқларда орқа мия нерв тизимининг
бошқа қисмларига нисбатан яхши ривожланган. Туғилишига яқин орқа 
мия канали эркин юзаси киприк тутувчи эпендимоцитлар билан 
қопланади. Бу киприклар 5 ѐшга келганда йўқолади. Макро- ва 
микроглиялар шаклланиши 6 ойликда тугайди. Чақалоқларда орқа 
миянинг ҳамма ядролари мавжуд бўлиб, нейроцитлари майда, улар 
пигмент тутмайдилар. Чақалоқлар нерв толаларининг миелин ланишини 
катталарга қараганда анча суст бўлади. Миелинизация жараѐни 2-3 ѐшга 
келиб якунланади. Афферент толаларда бу жараѐн эфферент толаларга 
нисбатан тез боради. Пирамида йўли толалари 2-3 ойликда катта 
ѐшдагиларга ўхшаб қолади. Ён тутам толалари миелинизацияси 4 ѐшга 
келиб якунланади. 
Спинал 
ганглийлар 
организмнинг 
кўп 
қисмидан 
сезги 
импулсларини орқа мияга олиб келади.Шунинг учун унинг жарохати 
ташкаридан келадиган сезгини пасайтириши ѐки умуман ўтказмаслиги
мумкин. Орқа мияда кўп орттирилган ѐки туғма касалликлар учрайди. 
Туғма касалликлар кўпроқ нерв найининг тараққиѐти билан боғлиқдир. 
Болаларда кўп вақт орқа мия чурраси учрайди.
Катта одамда спинал суюклик микдори 150мл атрофида бўлади ва хар 
4-7 соатда янгиланиб туради. Бир суткада 500млгача суюклик ишланади. 
Суюклик таркибида натрий, хлор, калий элементлари кўп булади. Суюклик 
кўпроқ тўр қаватда сўрилади
.
Бош мия 
Бош мия нерв найининг олдинги (краниал) бўлимидан тараққий этади. 
Дастлаб краниал бўлим тортмалар ѐрдамида учта: олдинги, ўрта ва орқа 
пуфакчаларга бўлинади. Сўнгра бир нечта қўшимча бўйлама бурмалар пайдо 
бўлиб, олдинги ва орқа пуфакчаларнинг ҳар бирини иккитадан қисмга 
ажратади. Натижада, бош миянинг бўлажак бўлимлари сонига мос равишда 
бешта мия пуфакчалари ҳосил бўлади. Ушбу бўлимларнинг нерв тўқимаси 


пуфакчалар 
деворининг 
материалидан 
шаклланади. 
Пуфакчалар 
бўшлиғининг ўлчамлари эса нисбатан кичрайиб, улар бош мия қоринчалари 
ва сильвий водопроводига айланади.
Бош мияда кулранг ва оқ моддалар тафовут қилинади, лекин бу 
иккала таркибий қисмларнинг бўлиниши орқа мияга қараганда анча 
мураккаб. Бош мия кулранг моддасининг кўпчилик қисми катта ярим 
шарлар ва миячанинг юзасида уларнинг пўстлоғини ҳосил қилиб 
жойлашади. Камчилик қисми оқ модданинг ичида жойлашиб, мия ўзагининг 
кўп сонли ядроларини ҳосил қилади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish