Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 


 
Расм 9.8. Мияча пўстлоқ қаватидаги ҳужайралар жойлашуви. 
Миячанинг пўстлоғига икки хил: мохсимон ва ўрмаловчи 
(лианасимон) афферент нерв толалари келади. Мохсимон толалар олива-
мияча ҳамда кўприк-мияча йўллари таркибида келади ва донача ҳужайралар 
орқали билвосита ноксимон ҳужайраларга қўзғатувчи таъсир қилади. 
Мохсимон толалар миячанинг донадор қаватининг коптокчаларида донача 
ҳужайраларнинг дендритлари билан синапслар ҳосил қилиб тугайди. Ҳар 
бир тола кўпгина мияча коптокчаларига тармоқлар беради ва ҳар бир 
коптокча жуда кўп мохсимон толалардан тармоқлар олади. Донача 
ҳужайраларнинг аксонлари молекуляр қаватнинг параллел толалари орқали 
импульсларни ноксимон, саватсимон, юлдузсимон нейронларнинг, донадор 
қаватнинг йирик юлдузсимон нейронларининг дендритларига узатади. 
Ўрмаловчи ѐки линанасимон толалар мияча пўстлоғига, афтидан, орқа мия-
мияча ва даҳлиз-мияча йўллар билан келади. Улар донадор қаватдан ўтиб, 
ноксимон нейронларга жипслашади ва уларнинг дендритлари бўйлаб 
ѐйилиб, уларнинг юзаларида синапслар ҳосил қилиб тугайди. Ўрмаловчи 
толалар қўзғалишни бевосита ноксимон ҳужайраларга узатади. Ноксимон 
ҳужайраларнинг дегенерацияси ҳаракат координациясини бузилишига олиб 
келади (расм 9.9). 


Расм 9.9. Мияча нейронларининг ўзаро алоқаси (схема).
Шундай қилиб, мияча пўстлоғига келаѐтган қўзғатувчи импульслар 
ноксимон нейронларга бевосита ўрмаловчи толалар орқали, ѐки донача 
ҳужайраларнинг параллел толалари орқали етиб боради. Тормозлаш – 
молекуляр қаватнинг юлдузсимон ва саватсимон нейронлари ҳамда донадор 
қаватнинг йирик юлдузсимон нейронларининг вазифаси ҳисобланади. 
Молекуляр қаватнинг юлдузсимон ва саватсимон нейронларининг 
аксонлари бурмаларга кўндаланг бориб ва ноксимон ҳужайралар фаолияни 
тормозлаб, уларнинг қўзғалишини пўстлоқнинг тор дискрет зоналари билан 
чегаралаб қўяди. Мохсимон толалар, донача ҳужайралар ва параллел 
толалар орқали қўзғатувчи сигналларнинг мияча пўстлоғига келиши, донача 
ҳужайралар дендритларининг охирги шохларида, қўзғатувчи синапслардан 
олдинроқда жойлашган тормозловчи синапслар томонидан тўхтатиб 
қўйилиши мумкин. Мияча пўстлоғидан пўстлоқ ости ядроларга 
юборилаѐтган сигналлар тормозловчи сигналлардир. Демак, Пуркинье 
ҳужайраларининг аксонлари пўстлоқ ости ядролар нейронлари билан 
тормозловчи синапслар ҳосил қилади. Бундан ташқари, мияча пўстлоғида 
фақат донача ҳужайраларгина қўзғатувчи нейронлар ҳисобланади. 
Қолган нейронлар (юлдузсимон, саватсимон, Голжи ҳужайралари) 
Пуркинье ҳужайралари каби тормозловчи нейронлардир. Лекин сон 
жиҳатидан қўзғатувчи нейронлар кўпчиликни ташкил қилади. Мисол 
учун, битта Пуркинье ҳужайрасига 1600 та донача ҳужайра, 3 та 
саватсимон ҳужайра, 5 та юлдузсимон ва 0,3 та Голжи ҳужайралари 
тўғри келади. Бундан қўзғатувчи (донача ҳужайралар) ва тормозловчи 


нейронлар (пўстлоқнинг бошқа ҳамма ҳужайралари) нисбати 1000:6 га 
тўғри келишини топиш қийин эмас.Мияча пўстлоғи турли глиал 
элементларни тутади. Донадор қаватда толали ва протоплазматик 
астроцитлар бўлади. Толали астроцитлар ўсимталарининг оѐқчалари 
периваскуляр мембраналарни ҳосил қилади. Миячанинг ҳамма 
қаватларида олигодендроглиоцитлар бўлади. Мияча пўстлоғининг донадор 
қавати ва оқ моддаси ушбу ҳужайраларга айниқса бой. Ганглионар қаватда 
ноксимон ҳужайралар орасида қорамтир (тўқ) ядро тутган глиоцитлар 
ѐтади. Ушбу ҳужайраларнинг ўсимталари пўстлоқнинг юзасига йўналади ва 
ноксимон ҳужайралар дендритларининг шохчаларини тутиб турувчи 
молекуляр қаватнинг глиал толаларини (gliofibra sustentans) ҳосил қилади. 
Микроглия молекуляр ва ганглионар қаватларда қўп бўлади. Оқ модда 
миячани бош миянинг қўшни бўлим лари билан боғлаб турувчи мияча 
оѐқчаларига давом этади. Мияча оѐқчалари миячага келаѐтган ва ундан 
кетаѐтган ўтказувчи йўллардан иборат. Пастки, ўрта ва юқориги оѐқчалар 
фарқ қилинади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish