ботиб киради. Мушак толасининг сарколеммаси эса бир оз бўртиб чиқади ва
аксоннинг кенгайган охирларини иккиламчи синапс бўшлиқларини
шакллантирувчи кўп сонли бурмалар ҳосил қилиб ўраб олади. Аксон охири
билан мушак толаси саркоплазмаси ўртасида кенглиги 50 нм атрофида
бўлган синас бўшлиғи мавжуд бўлиб, у гликопротеидларга бой бўлган
аморф модда билан тўлган.
Аксон бўйлаб тарқалган деполяризация тўлқини пресинаптик
мембранага келганда синапс пуфакчаларидаги ацетилхолин синапс
бўшлиғига тушади ва постсинаптик мембрана ҳисобланган мушак
толасининг саркоплазмасидаги холинорецепторларга таъсир қилиб,
саркоплазманинг деполяризациясини чақиради ва мушак толасини
қисқаришига олиб келади. Нерв импульсининг кўндаланг-тарғил мушак
толаси бўйлаб тарқалиши ва мушак толасининг қисқаришида мушак
толасининг Т-найчалари системаси муҳим ўрин тутади.
Ҳаракатлантирувчи нерв охирининг постсинаптик мембранаси
медиаторни (ацетилхолинни) парчалаб, унинг таъсирини чегараловчи
ацетилхолинэстераза ферментини тутади. Нерв-мушак охириларда рўй
берадиган бузилишлар кучайиб борадиган мушак нижонлиги билан
кечадиган ва кўпинча нафас мушаклари (қовурғалараро мушаклар ва
диафрагма) нинг параличи билан тугайдиган, тузалмайдиган miastenia gravis
касаллигини келтириб чиқаради. Ушбу касалликда қонда сарколемманинг
ацетилхолин рецепторларига қарши антитаначалар пайдо бўлади.
Ушбуантитаначалар постсинаптик мембрананинг холинрецепторлари
билан бирикади ва уларни инактивация қилади. Инактивация бўлган
рецепторлар эндоцитозга учрайди ва янгилари билан алмашинади, уларни
ҳам ҳудди шундай тақдир кутади.
Силлиқ мушак тўқимасидаги ҳаракатлантирувчи нерв охирлари силлиқ
миоцитлар орасида ѐтувчи нерв толасининг попукчисимон кенгаймалари
(варикозлар) сифатида кўринади. Варикозлар адренергик ѐки холинэргик
пресинаптик
пуфакчалар
тутади.
Кўпинча
варикозлар
соҳасида
нейролеммоцитлар бўлмайди ва нерв толалари ялонғоч ҳолда ўтади.
Секретор нерв охирлари (нерв-без охирлари — terminatio
neuroglandularis) да ҳаракатлантирувчи нейрон аксонининг тармоқлари
экзокрин безнинг секретор охирларининг базал мембранасига келгач,
миелин қобиғини йўқотади ва ўқ цилиндр секретор ҳужайраларнинг остида
тармоқланиб, пресинаптик қутбни ҳосил қилувчи тўғноғичсимон
кенгаймалар ҳосил қилиб тугайди. Постсинаптик мембрана вазифасини эса
нерв терминалини ўраб жойлашган секретор ҳужайраларнинг базал
плазматик мембранаси бажаради. Секретор нерв охирлари холинэргик ѐки
адренэргик бўлиши мумкин. Импульсларни без ацинуслари бўйлаб
тарқалишида ацинус ҳужайралари орасидаги тирқишсимон бирикишлар
муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: