Расм 8.15.
Капсулали рецепторлар
(Фатер-Пачини
таначаси )
1-дендрит
терминал
қисми
2- қон томири
3- ички колба
4- ташқи колба
5- капсула
Капсулали сезувчи нерв охирларига сезувчи таначалар (corpusculum
tactus) - Мейснер таначалари ҳам киради. Улар дерманинг сўрғичли
қаватида жойлашади. Таначалар айниқса қўл ва оѐқ бармоқлари, лаблар,
қовоқлар, ташқи таносил аъзолари ва сут безининг сўрғичида кўплаб
учрайди. Мейснер таначалари чўзинчоқ овал шаклида бўлиб, ўлчамлари 50-
100 мкмга етади ва тери юзасига перпендикуляр жойлашади. Ташқаридан
эластик толаларга бой бўлган бириктирувчи тўқимали капсула билан
ўралган. Таначанинг марказий қисми қаватма-қават бўлиб тери юзасига
нисбатан параллел
жойлашган
ўзгарган
пластинкасимон Шванн
ҳужайралари (тактил ҳужайралар) ва кенгайган нерв охирларидан иборат.
Таначага етиб келган сезувчи нерв толасини ўзининг миелин пардасини
йўқотади. Таначанинг асосидан 2 тадан 9 тагача ўқ цилиндр капсула ичига
кириб жуда майда шоҳчаларга тармоқланади ва уларниг ҳар бири
пластинкасимон глиал ҳужайралар орасида кенгайма ҳосил қилиб тугайди.
Коллаген микрофибриллалар ва толалар тактил ҳужайраларни капсула
билан, капсулани эса эпидермиснинг базал қавати билан боғлайди, шу
сабабли эпидермиснинг ҳар қандай силжиши сезувчи танага узатилади.
Мейснер таначалари тактил таъсирларни, масалан, тери юзасига берилган
босимни қабул қилади (расм 8.16) .
Расм 8.16.Мейснер таначаси
Руффини таначалари дерманинг чуқур қатламларида, айниқса товон
терисида ва бўғимларда кўплаб учрайди. Танача урчуғсимон шаклда бўлиб,
узунлиги 2 ммгача, диаметри эса 150 мкмгача етиши мумкин. Таначанинг
маркази (ички колба) шохланган миелинсиз нерв терминаллари ва уларни
ўраб турган пластинкасимон Шванн ҳужайраларидан ташкил топган. Лекин
ўқ цилиндр пластинкасимон глиал ҳужайралари билан бевосита
қопланмаган, балки базал мембрана билан улардан ажралиб туради. Ўқ
цилиндрнинг яссилашган охирги тармоқлари танача марказида коллаген
толалар билан чатишиб кетган. Коллаген толалар танача бўйлаб аксиал
жойлашади ва уни мағизини ҳосил қилади. Таначанинг иккала охирида улар
атрофдаги коллаген толалар билан қўшилиб кетади. Таначанинг
бириктирувчи тўқимали капсуласи нисбатан жуда нозик ва афферент
толаланингэндоневрийсига
ўтиб
кетади.
Руффини
таначалари
механорецепторлар ҳисобланади.
Генитал таначалар таначалар думалоқ шаклда бўлиб, нозик
бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган, унинг ичида эса глиал
ҳужайралар жойлашади. Сезувчи нерв толасининг бир нечта ўқ
цилиндрлари танача ичига кириб, тармоқланади ва уларнинг шохчалари
глиал ҳужайралар билан бирикишлар ҳосил қилади. Генитал таначалар
таносил аъзолари ва бошқа ички аъзоларда жойлашади ва ҳароратни қабул
қилади.Краузе колбалари бошқа сезувчи таначаларга қараганда кичик
бўлиб, қовоқларнинг шиллиқ пардасида, тилда ва ташқи жинсий аъзоларда
жойлашади. Танача ичига сезувчи нерв толасининг битта ўқ цилиндри
кириб, майда шохчаларга тармоқланади, улар эса тўғноғичсимон
кенгаймалар ҳосил қилиб тугайди. Колба ташқаридан жуда юпқа
бириктирувчи тўқимали капсула билан ўралган. Краузе колбалари
механорецепторлар ҳисобланади. Мушак ва пайларнинг рецепторлари:
нерв-мушак урчуғлари (fusus neuromuscularis) и нерв-пай урчуғлари (fusus
neurotendineus) ҳам капсулари нерв охирларига киради. Нерв-мушак
урчуғлари скелет мушагининг сезувчи аппаратидир. Уларнинг сони турли
мушакларда ҳар хил бўлиб, улар айрим кўз мушакларидан ташқари барча
мушакларда учрайди. Ҳар бир урчуғ оддий мушаклардан фарқ қилувчи ва
капсулага ўралган 2 тадан 12 тагача ўзига хос калта интрафузал толалардан
иборат (лотинча fusus-урчуғ). Капсуладан ташқаридаги бошқа мушаклар
экстрафузал толалар деб номланади. Капсула қават-қават тузилишга эга
бўлиб, унда ташқи ва ички қаватлар фарқланади. Капсула билан интрафузал
толалар орасида суюқлик билан тўлган бўшлиқ мавжуд. Актин ва миозин
миофиламентлари толанинг фақат четларида бўлади ва шу жойларгина
қисқаради. Толаларнинг рецептор қисми бўлиб, унинг миофибриллар
тутмайдиган ва қисқармайдиган марказий қисми ҳисобланади. Бу жойда
кўндаланг-тарғиллилик йўқолади ва барча ядролар шу ерда жойлашади.
Ядроларнинг жойлашишига қараб интрафузал толаларнинг икки тури
тафовут қилинади: ядро халтали (bursa nuclearis) ва ядро занжирли
(vinculum nucleare) толалар. Ядро халтали толалар йўғон ва узун бўлиб,
уларнинг ўртасида ядролар зич ҳолда тўпланиб жойлашади. Бундай
интрафузал толалар урчуғда 1 тадан 4 тагача бўлиши мумкин. Ядро
занжирли толалар улардан деярли икки баравар ингичка ва деярли икки
марта калта бўлиб, уларда ядролар толанинг бутун рецептор соҳаси бўйлаб
занжир каби бир қатор бўлиб жойлашади. Бундай толалар урчуғда 3 тадан
10 тагача бўлиши мумкин. Интрафузал толаларга сезувчи нерв
толаларининг икки хил: бирламчи ва иккиламчи тармоқлари келади.
Сезувчи толаларнинг бирламчи йўғон миелинли тамоқлари (диаметри 17
мкм) ядро халтали толаларда ҳам, ядро занжирли толаларда ҳам ядроли
жойни спирал шаклида ўраб олади ва айланаспирал нерв охирлари
(terminatio nervi annulospiralis) ни ҳосил қилади.
Иккиламчи ингичкароқ
(диаметри 8 мкм) тармоқлар ядро занжирли толаларнинг айланаспирал нерв
охирининг икки четида биттадан шингилсимон ѐки иккиламчи нерв
охирларини (terminatio nervi racemosa) ҳосил қилади. Нерв-мушак урчуғи
ташқаридан
чўзилувчан
бириктирувчи
тўқимали
капсула
билан
ўралган(расм 8.17). Урчуғ мушакларнинг чўзилиши ва қисқаришини
бошқаришда иштирок этади. Мушак толаси чўзилганда интрафузал толалар
ҳам узаяди, бу эса рецепторлар томонидан қайд қилинади. Интрафузал
толалардаги бирламчи сезувчи тармоқлар мушак толасининг чўзилиш
даражаси ва тезлигига сезгир бўлса, иккиламчи шингилсимон тармоқлар
фақат чўзилиш даражасига сезгир бўлади. Мушак тўсатдан чўзилганда
айлана спирал (ҳалқа спирал) нерв охирларидан орқа мияга кучли сигнал
тушади ва у сигнал тушган мушакнинг кескин қисқаришини чақиради –
чўзилишга динамик рефлекс. Секин ва узоқ чўзилганда ҳам айланаспирал,
ҳам шингилсимон нерв охирларидан узатиладиган чўзилишга статик сигнал
вужудга келади. Ушбу сигнал мушак толасини бир неча соат мобайнида
қисқарган ҳолатда ушлаб туриши мумкин.
Расм 8.17. Нерв-мушак
урчуқлари –скелет мушагидаги
мушак чўзилишини сезувчи
рецепторлар
А-интрафузал ва экстрафузал
мушак толалари мотор иннер
вацияси.
Б–ядроли сумкаларда интра
фузал мушак толалари атрофи
да спиралсимон афферент нерв
охирлари
1–экстрафузал мушак толала
рининг нерв-мушак эффектор
охирлари
2–интрафузал
мушак
толалалари мотор пилакчалари
3–бириктирувчи тўқимали кап
сула
4–ядроли копча
5 –сезувчи нерв охири
6 – мушак толаси
7 - нерв
Эфферент нерв толалари ҳам интрафузал мушак толаларининг иккала
охирларида нерв-мушак синапси ҳосил қилади (расм 8.17). Интрафузал
толаларининг охирги қисмларини қисқаришини чақириш орқали, улар
толаларнинг марказий рецептор қисмини чўзилишини кучайтиради ҳамда
рецепторларнинг реакциясини оширади. Нерв-пай
урчуғлари
одатда
мушакнинг пай билан бириккан ерида жойлашади. Пайнинг 10-15 та мушак
толалари билан боғланган коллаген толалари тутамлари бириктирувчи
тўқимали капсула билан қопланган. Нерв-мушак урчуғига келган йўғон
(диаметри 16 мкм) миелинли нерв толаси миелин пардасини йўқотади ва
пайнинг коллаген толалари тутамлари ораларида тармоқланадиган
терминаллар ҳосил қилади. Нерв-пай урчуғидан мушакнинг зўриқишидан
келган сигнал орқа миянинг тормозловчи нейронларини қўзғатади. Улар эса
тегишли
ҳаракатлантирувчи
нейронни
тормозлаб,
мушакнинг
шикастланишини олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |