Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Электрик синапслар.
Юқорида таърифланган кимѐвий синапслардан 
ташқари баъзи балиқларнинг электр органида ва денгиз қисқичбақасининг 
нерв системасида электрик синапслар ҳам топилган. Электрик синапслар сут 
эмизувчилар нерв системасида жуда ҳам кам учрайди. Электрик синапсларда 
синапс бўшлиғи жуда ҳам тор, кенглиги 2-4 нм атрофида бўлиб, пре- ва 
постсинаптик мембраналар ўзаро тирқишсимон бирикиш орқали туташади. 
Тирқишсимон бирикиш орқали ионлар пресинаптик қутбдан постсинаптик 
қутбга ўтиб, қўзғалишни тез ўтишини таъминлайди. Кимѐвий синапсларда 
импульс фақат бир томонга ўтса, электрик синапсларда икки томонлама 
ҳаракат қилиши мумкин. 
Фаолиятига кўра қўзғатувчи ва тормозловчи синапслар фарқланади. 
Аксодендрик синапслар асосан қўзғатувчи, кўпчилик аксосоматик ва барча 
аксо-аксонал синапслар тормозловчи синапслар ҳисобланади. Бир 
нейроннинг ўзида ҳам қўзғатувчи, ҳам тормозловчи синапслар мавжуд 
бўлиб, улар таъсирининг йиғиндиси натижасида ҳар бир дақиқада ўзига хос 
мувозанат сақланиб туради. Шу билан бирга, бир медиаторнинг ўзи 
(масалан, ацетилхоли, серотонин ва бошқалар) қўзғалишни ѐки тормозлашни 
чақириши мумкин.
Одамнинг ҳаѐти давомида битта нейроннинг танаси 
ва ўсимталари юзасида 10 000 тагача синапс ҳосил бўлиши мумкин. Одатда, 


инсоннинг ақлий ривожланиши бош миядаги нейронлар сонига эмас, балки 
кўпроқ нейронлар ўртасидаги синапслар сонининг ортиши билан боғлиқ. 
 
Носинаптик нейронлараро боғланишлар 
Кейинги йилларда нейронлар синапсларсиз ҳам бир-бирига таъсир 
қилиши мумкинлиги аниқланди. Марказий нерв системасининг турли 
соҳаларида бошқа бирорта муайян нейрон билан синапслар ҳосил 
қилмайдиган аксон охирлари топилди. Ушбу нерв охирлари нейромедиатор 
синтезлайдиган ва тўплайдиган варикоз кенгаймалар ҳосил тугайди, лекин 
медиатор торгина синапс бўшлиғига эмас, шунчаки ҳужайралараро 
бўшлиққа ажралади. Бу ҳолатда медиатор секинроқ таъсир қилади, чунки 
уларни тегишли рецептори бор ҳужайрага етиб бориши учун маълум вақт 
керак бўлади. Бундан ташқари, у битта ҳужайрага эмас, бирданига нисбатан 
кўпроқ нейронларга ва, эҳтимол, кучсизроқ таъсир қилади. Бошқача қилиб 
айтганда, бу баъзи бир нейронларнинг бошқа нейронларни фаоллигига 
таъсирининг бир тури ҳисобланади. Бундай пайтларда кўпинча медиатор 
сифатида турли-туман нейропептидлар ҳамда норадреналин хизмат қилади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish