Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 
 


IX БОБ 
НЕРВ СИСТЕМАСИ 
Нерв системаси организмдаги барча ҳаѐтий жараѐнларни 
бошқаради ва организмнинг ташқи муҳит билан алоқасини таъминлайди. 
Нерв системаси ушбу вазифаларни бажаришда эндокрин ва иммун 
тизимлар билан чамбарчас боғланиб, ягона нерв-эндокрин-иммун 
бошқарув системасини ҳосил қилади. Ўрганиш осон бўлиши учун нерв 
системаси шартли равишда марказий ва периферик қисмларга бўлинади. 
Марказий нерв системасига бош ва орқа мия кирса, периферик нерв 
системаси периферик нерв тугунлари, нерв чигаллари, нерв стволлари ва 
нерв охирларини ўз ичига олади. Марказий нерв системаси гистологик 
тузилишининг ўзига хослиги унинг таркибида бириктирувчи тўқиманинг 
деярли бўлмаслигидир. Шу сабабли унинг консистенцияси юмшоқ, 
дирилдоқсимон бўлади. Марказий нерв системасининг тўқимасида 
кулранг ва оқ моддалар тафовут этилади. Кулранг модда нейронлар, 
нейроглия, миелинли ва миелинсиз нерв толаларидан ташкил топган 
бўлса, оқ модда нейроглия, миелинли ва миелинсиз нерв толаларидан 
иборат, унда нейронлар бўлмайди. Марказий нерв системасида оқ модда 
турли ўтказувчи йўлларни ҳосил қилувчи миелинли нерв толаларидан 
ташкил топган. Нерв толаларидан фарқли ўлароқ, ҳар бир ўтказувчи йўл 
ѐ фақат афферент, ѐки фақат эфферент нерв толаларидан иборат бўлади. 
Бош миянинг айрим соҳаларида оқ модда ичида кулранг модданинг 
оролчалари учрайди ва улар ядролар, деб аталади. Кулранг модда бош 
мия ярим шарлари ва миячада ташқаридан қоплаб жойлашади ва 
пўстлоқни ҳосил қилади. Орқа мияда эса кулранг модда ичкарида ―Н‖ 
ҳарфи ѐки капалак шаклида жойлашади, уни ташқаридан оқ модда ўраб 
туради.
Нерв системасини рефлектор фаолиятини морфологик асоси бўлиб, 
турли функционал аҳамиятга эга бўлган нейронлар занжиридан иборат 
рефлектор ѐйлари ҳисобланади. Нейронларнинг таналари эса нерв 
системасининг бўлимларида, периферик тугунларда ҳамда марказий нерв 
системасининг кулранг моддасида жойлашади. 
Фаолиятига кўра, нерв системаси организмнинг инсон ихтиѐрига 
бўйсунадиган барча фаолиятларини бошқарувчи соматик ва ички аъзолар, 
қон томирлари ва безлар фаолиятини, яъни инсон ихтиѐрига 
бўйсунмайдиган фаолиятларни бошқарувчи автоном ѐки вегетатив нерв 
нерв системаларига бўлинади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish