Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 
 
 
 
Сезувчи нерв тугунлари 
Сезувчи нерв тугунлари орқа миянинг орқа илдизлари ѐки бош мия 
нервлари бўйлаб жойлашади. 
Орқа мия тугуни 
Орқа мия тугуни (спинал ганглия) бириктирувчи тўқимали капсула 
билан ўралган. Капсуладан тугун паренхимасига қон томирлари тутган 
бириктирувчи тўқиманинг юпқа қатламлари кириб боради ва унинг 
стромасини ҳосил қилади.
Орқа мия тугуни нейронлари асосан тугуннинг четки қисмларида 
гуруҳ-гуруҳ бўлиб жойлашади, тугуннинг марказида эса ушбу ҳужайра 
ларнинг ўсимталари жойлашади. Улар думалоқ шаклдаги йирик 
нейронлардир. Нейронларнинг дендритлари аралаш орқа мия нервларининг 


сезувчи қисми таркибида периферияга йўналади ва сезувчи нерв охирлари 
ҳосил қилиб тугайди. Аксонлари бирга қўшилиб, нерв импульсларини орқа 
миянинг кулранг моддасига ѐки унинг орқа тизимчаси орқали узунчоқ мияга 
олиб борувчи орқа илдизларни ҳосил қилади. Тубан умуртқалиларнинг 
бутун умри мобайнида биполяр нейронлар сақланиб қолади. Баъзи бош мия 
нервлари тугунларининг (ganglion spirale cochleare) сезувчи нейронлари ҳам 
биполярдир. Юқори умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг орқа мия тугуни 
нейронлари эса тараққиѐт жараѐнида псевдоуниполяр бўлиб қолади. 
Ҳужайраларнинг ўсимталари аста-секин бир-бирига яқинлашади, асослари 
қўшилиб ягона глиал парда билан ўралади. Дастлаб нейрон танасининг 
чўзилган қисми (ўсимталарнинг асоси) калта бўлади, вақт ўтиши билан у 
ўсиб, нейрон танасини бир неча марта ўраб олади ва баъзан коптокча ҳосил 
қилади. Псевдоуниполяр нейронларнинг шаклланиш жараѐнига доир бошқа 
фикрлар ҳам мавжуд: аксон дендрит шаклланганидан сўнг нейрон 
танасининг чўзилган қисмидан ўсиб чиқади. Ҳужайранинг аксон ва 
дендритлари тугун ичида ва унинг ташқарисида нейролеммоцитлардан 
ташкил топган парда билан қопланган. Орқа мия тугунлари нейронларининг
таналари мантия глиоцитлари, йўлдош ҳужайралар, сателлит ҳужайралар 
ѐки тугун глиоцитлари (gliocyti ganglii), деб аталувчи ҳужайралар қавати 
билан ўралган. Улар нейрон танасини ҳамма томондан ўраб туради ва 
думалоқ ядро тутади. Нейрон танасининг глиал пардаси ташқаридан нозик 
толали бириктирувчи тўқимадан иборат парда билан ўралган. Ушбу 
парданинг ҳужайралари ўзларининг овал шаклидаги ядролари билан 
ажралиб туради. 
 
Расм 9.3. Орқа мия
нерв (сенсор) тугуни.
1 – орқа илдиз;
2 – орқа мия тугуни;
2.1 – бириктирувчи 
капсула; 
2.2 
– 
сезувчи 
псевдоуниполяр 
нейронларнинг 
таначалар, 2.3 – нерв 
толалари,
3 – олдинги илдиз, 
4 – орқа мия нерви

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish