Нейросекретор ҳужайралар
Биологик фаол моддалар, жумладан медиаторлар (ацетилхолин,
норадреналин, серотонин ва бошқалар)ни синтезлаш ва секреция қилиш
қобилияти барча нейронлар хосдир. Лекин бош миянинг айрим
жойларида, жумладан гипоталамус соҳасида фақат секреция қилишга
ихтисослашган секретор нейронлар (neuronum secretorium), яъни
нейросекретор ҳужайралар мавжуд. Нейросекретор ҳужайралар қатор
махсус морфологик белгилари билан оддий нейронлардан фарқ қилади:
улар йирик нейронлар бўлиб, цитоплазмасида донадор эндоплазматик
тўр ва Голжи комплекси жуда яхши ривожланган; хроматофил
субстанция перикарионнинг ҳамма соҳаларида ва, ҳатто, аксон
тепалигида ҳам жойлашади, шу сабабли уларда аксонни дендритлардан
ажратиш мушкул; перикарионда ва аксоплазмада оқсил, баъзи холларда
липид ѐки полисахаридлар тутувчи турли катталикдаги нейросекрет
доначалари (substantia neurosecretoria) жойлашган; аксон бутун узунлиги
бўйлаб бир хил йўғонликка эга бўлмай, айрим жойларида кенгаймалар
ҳосил қилади ва бу ерлар секрет доначалар тўпланадиган жой
ҳисобланади; аксон қон капиллярлари яқинида ўзига хос кенгайма
(Херринг таначаси) – аксо-вазал синапс ҳосил қилиб тугайди, бу ерда
нейросекрет доначалари тўпланади ва қонга ажралади. Аксарият
нейросекретор ҳужайраларнинг ядроси нотўғри шаклга эга, бу эса
уларнинг
юқори
функционал
фаоллигидан
далолат
беради.
Нейросекретор ҳужайралар ишлаган маҳсулотлар (вазопрессин,
окситоцин, рилизинг гормонлари ва бошқалар) нейрогормонлар, деб
аталади ва улар бошқарувнинг нерв ва гуморал тизимлари ўртасидаги
алоқаларни таъминлайди.
Нейроглия
Нейронлар қатъий муайян муҳитда яшаб фаолият кўрсатувчи юқори
даражада ихтисослашган ҳужайралардир. Шундай муҳитни уларга
нейроглия яратиб беради ҳамда таянч, трофик, чегараловчи, электр
изоляция қилувчи ва ҳимоя вазифалари каби қатор ѐрдамчи вазифаларни
бажаради. Бундан ташқари, баъзи глиал ҳужайралар секретор вазифани ҳам
бажариб, орқа мия канали ва бош мия қоринчаларини тўлдириб турган орқа
мия суюқлигини (ликвор) ҳосил қилади. Шу билан бирга, нейроглия
ҳужайралари , жумладан Шванн ҳужайралари, периферик нервлар ва нерв
охирларининг тузилишида иштирок этиб, нерв импульсларини ҳосил
бўлишида
ва
ўтказишда,
нерв
толаларининг
дегенерацияси
ва
регенерациясида ҳам қатнашади. Нейроглия термини биринчи марта немис
патологи Рудольф Вирхов томонидан киритилган бўлиб, у юнонча glia –
елим маъносини англатади. Нейроглия турли катталик ва шаклдаги
ҳужайралардан ташкил топган, улар ҳам кўп сонли ўсимталар тутади, лекин
нейронлардан фарқли ўлароқ уларнинг барча ўсимталари бир хил: аксон ва
дендрит фарқланмайди. Нейроглия марказий ва периферик нерв
системасининг глияларига бўлинади. Марказий нерв системасининг
нейроглияси таркибида: а) макроглия ва б) микроглия; периферик нерв
системаси нейроглиясида (уларни кўпинча олигодендроцитларнинг бир
тури, деб ҳисобланади) эса: а) мантия глиоцитлари (йўлдош ҳужайралар,
сателлит ҳужайралар, тугунлар глиоцитлари) ва б) нейролеммоцитлар
(Шванн ҳужайралари) тафовут қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |