Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Микроглия 
Микроглия қоннинг ўзак ҳужайрасидан тараққий этувчи, мононуклеар 
фагоцитлар тизимига мансуб бўлган фагоцитоз қилувчи ҳужайра 
ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, улар нерв тўқимасининг 
моноцитлардан ҳосил бўлган макрофагларидир. Уларнинг вазифаси –
инфекция ва жароҳатланишдан ҳимоя қилиш, нерв тўқимасини парчаланиш 
маҳсулотларидан тозалашдир. Микроглия нотўғри чўзинчоқ шаклдаги, унча 


катта бўлмаган ҳужайралардир. Уларнинг калта ўсимталари ўз юзаларида 
иккиламчи ва учламчи тармоқларга эга бўлиб, ҳужайрага ―тиканакли‖ 
кўриниш беради. Думалоқ ядро тутувчи глиянинг бошқа турлари 
ҳужайраларидан фарқли равишда, микроглиянинг ядроси чўзинчоқ бўлиб, 
зич хроматин тутади. Микроглиянинг учта тури: амѐбасимон, тинч ѐки 
шохланган ва реактив микроглиоцитлар фарқланади.
Амѐбасимон микроглия илк постнатал даврга қадар ривожланаѐтган 
мияда учрайди. Микроглиоцитлар амѐбасимон ҳаракат қилиш ва фагоцитоз 
қилиш қобилиятига эга бўлиб, масалан, емирилаѐтган ҳужайраларни 
фагоцитоз қилади. Вақт ўтиши билан улар микроглиянинг кейинги турига 
айланади. Тинч ѐки шохланган микроглия тўлиқ шаклланган мияда 
учрайди. Ҳужайралар шохланган ўсимталар тутади, фагоцитар фаоллиги 
паст. Реактив микроглия миянинг шикастланганидан сўнг тинч 
микроглиядан ҳосил бўлади ва юқори фагоцитар активликка эга бўлади. 
Юқорида қайд қилинган тузилиш тўлиқ шаклланган марказий нерв 
системасининг шохланган (тинч) микроглиоцитлари учун хосдир. Унинг 
функционал фаоллиги жуда паст. Шохланган микроглия марказий нерв 
системасининг кулранг моддасида ҳам, оқ моддасида ҳам учрайди. Сут 
эмизувчиларнинг ривожланаѐтган миясида микроглиянинг вақтинчалик 
шакли – амѐбасимон микроглия учрайди. Амѐбасимон микроглия 
ҳужайралари псевдоподиялар (ѐлғон оѐқчалар) ва плазмолемманинг 
бурмаларини ҳосил қилади, цитоплазмасида кўп сонли фаголизосомалар ва 
пластинкасимон таначалар бўлади. Амѐбасимон ҳужайралар лизосомал 
ферментларнинг фаоллигини юқорилиги билан ажралиб туради. Фаол 
фагоцитоз қилувчи амѐбасимон микроглия илк постнатал даврда жуда ҳам 
керак бўлади, чунки бу даврда гемато-энцефалик барйер тўлиқ 
шаклланмаган бўлиб, турли моддалар қондан марказий нерв системасига 
осон тушади. Бундан ташқари, улар нерв системасининг такомилланиши 
жараѐнида нерв тўқимасини ортиқча нейронлар ва уларни ўсимталарининг 
режалаштирилган ўлими (апоптоз) натижасида ҳосил бўлган ҳужайра 
парчаларидан тозалайди, деб ҳисоблайдилар. Кўп сонли (кенг тарқалган) 
склерозда миелин парда номаълум сабабларга кўра бузилади ва оғир 
неврологик асоратларга олиб келади. Ушбу касалликда микроглия 
билвосита-рецептор фагоцитоз ва лизосомал фаоллик ѐрдамида миелинни 
парчаланиш маҳсулотларини фагоцитоз қилади ва емиради. Бундан ташқари, 
ОИТС даги деменция комплекси марказий нерв системасининг I тип одам 
иммунтанқислиги вируси (ВИЧ-I) чақирган инфекцияси билан боғлиқ. Кўп 
сонли тажрибалар (ВИЧ-I) вируси микроглия ҳужайраларини зарарлашини 
кўрсатди. Интерлейкин – I ва ўсмалар некрози фактори (ФНОР) каби 
қатор цитокинлар микроглияда ВИЧ репликациясини кучайтиради ва 
уларни фаоллаштиради. Амѐбасимон микроглия ҳужайралари етилиб, 
шохланган микроглияга айланади, деб ҳисоблайдилар.
Реактив микроглия миянинг хоҳлаган юзасида шикастлангандан 
сўнг пайдо бўлади. У тинч микроглия каби шохланган ўсимталарга эга 
эмас, амѐбасимон микроглия каби псевдоподийлар ва филоподийлар 


тутмайди. Реактив микроглия ҳужайралари цитоплазмасида зич 
таначалар, липид киритмалари ва лизосомалар бўлади. Уларда 
макрофагларнинг колониястимулловчи фактори (M-CSF), гранулоцитлар 
ва макрофагларнинг колониястимулловчи фактори (GM-CSF) ва 
микроглия ҳужайралари учун митогенлар – ИЛ-3 пайдо бўлади. Реактив 
микроглия 
марказий 
нерв 
системасининг 
жароҳатларида 
тинч 
микроглиядан унинг фаоллашуви натижасида шаклланиши тўғрисида 
маълумотлар мавжуд. Микроглиоцитлар фаоллашганда ядро ва 
цитоплазма катталашади, бош гистомослик комплексининг (БГК) II
синфи молекулалари экспрессияси кузатилади ва ҳужайраларда 
фагоцитар активлик пайдо бўлади. Бундай ўзгаришлар Алцҳаймер 
касаллиги, кенг тарқалган склероз, иммун энцефалит ва бошқа 
касалликларда кузатилади.
Периферик нерв системасининг глияси (периферик нейроглия) 
марказий нерв системасининг макроглиясидан фарқли ўлароқ нерв 
қирраларидан тараққий этади. Периферик нейроглияга нейролеммоцитлар 
(Шванн ҳужайралари) ва нерв тугунлари глиоцитлари (мантия 
глиоцитлари, йўлдош ѐки сателлит ҳужайралар) киради. 
Нейролеммоцитлар (neurolemmocyti) периферик нерв системасининг 
нерв толаларида нерв ҳужайралари ўсимталарининг глиал пардасини ҳосил 
қилади. Тугунлар глиоцитлари (gliocyti ganglii) ѐки сателлит ҳужайралар эса 
нерв тугунларида нейронлар танасини ҳамма томондан ўраб, нейронларни 
атроф тўқимадан изоляция қилади ва уларнинг модда алмашинувида 
қатнашади. 
Нерв тўқимасининг деярли барча ҳужайраларидан ўсмалар пайдо 
бўлиши мумкин. Нейроглия ҳужайраларидан глиомалар, етилмаган нерв 
ҳужайраларидан медуллобластомалар, шванн ҳужайраларидан эса 
шванномалар ривожланиши мумкин. Катта ѐшли одамда нейронлар 
бўлинмайди, шу сабабли улар ўсмалар ҳосил қилмайди.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish