аксолеммаси (таъсир нерв толасига кўрсатилган бўлса) даги ион
каналлари очилиб, мембрана натрий ионлари учун ўтказувчан бўлиб
қолади. Мембрана ташқарисида 8-10 марта кўп бўлган Nа
+
ионлари
тезда ҳужайранинг ичкарисига кира бошлайди. Натрий ионларининг
бирданига ичкарига кириши ҳисобига мембрананинг ички юзасида
мусбат ионларининг кўпайиши ва ташқарида эса камайишига,
натижада, тинчлик потенциалини йўқолишига, яъни – 70 мВдан +30
мВгача ўзгаришига олиб келади ва деполяризация рўй беради, ҳаракат
потенциали ѐки нерв импульси вужудга келади. Натрий ионларининг
ичкарига кириши баъзан шунча кўп бўладики, плазмолемма ѐки
аксолемманинг ички юзаси ташқарисига нисбатан бир оз муддатга
мусбат зарядланиб ҳам қолади. Лекин натрий ионлари ичкарига
концентрация градиенти бўйича кирганлиги туфайли, плазматик
мембрананинг ички ва ташқи юзаларида уларнинг миқдори тенглашади,
натрий каналлари ѐпилиб, натрий ионларининг мембрана ичига
кириши тезда тўхтайди. Натрий ионларининг ичкарига кириши тўхташи
биланоқ янги жараѐн, яъни калий каналларининг очилиши ва
мембрананинг калий ионларига нисбатан ўтказувчанлигини кескин
ошиши бошланади. Бир неча миллисекунд ичида калий ионлари
ҳужайра ичидан чиқади, натижада цитоплазмада мусбат ионларининг
миқдори камаяди, мембрананинг ташқарисида эса, аксинча кўпаяди. Бу
эса яна тинчлик потенциалини –70 мВга тикланишига, ҳаракат
потенциалини тугашига олиб келади. Мембрананинг қайта қутбланиши
– реполяризация рўй беради. Қайд қилинган жараѐнлар қисқа (5
миллисекунга яқин) муддатда, шу билан бирга мембрананинг жуда ҳам
кичик юзасида содир бўлади. Энг муҳими шундан иборатки, нейрон
мембранасининг бирор жойида рўй берган деполяризация тўлқинсимон
йўналиб, албатта аксон охиригача етиб боради. Чунки ҳосил бўлган
ҳаракат потенциали мембрана бўйлаб тарқалади, яъни электрик
ўзгаришлар қўшни натрий каналларини, кейинчалик калий каналларини
очади, бир жойда содир бўлган деполяризация навбатма-навбат
плазматик
мембрананинг
қўшни
қисмларига
ўтади.
Лекин
мембрананинг реполяризация бўлган қисми маълум муддатга
таъсирларни сезмайдиган бўлиб қолади. Шу сабабли деполяризация
тўлқини орқага қайтмайди ва фақат бир томонга, яъни дендритдан
нейрон танасига, ундан эса секин-аста аксон охирига қараб йўналади.
Ҳаракат потенциали нерв охирига етгач, у тўпланган нейромедиаторни
ажралишига олиб келади, бу, ўз навбатида, бошқа нейронни ѐки бошқа
мушак ѐки без ҳужайрасини қўзғатади. Демак, нерв импульсини
ўтказилиши нейрон плазматик мембранаси бўйлаб навбатма-навбат
кетадиган кимѐвий деполяризация ва реполяризация тўлқинидан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: