Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 


VIII БОБ 
НЕРВ ТЎҚИМАСИ 
Нерв тўқимаси филогенетик тараққиѐтдаги энг янги тўқима бўлиб, 
фақат ҳужайралардан тузилган, ҳужайралараро модда йўқ. Нерв тўқимасида 
ҳужайралараро модда вазифасини нейроглия деб аталувчи ўзига хос 
ҳужайралар бажаради. Нерв тўқимасининг барча ҳужайралари ўсимтали 
ҳужайралардир.
Нерв тўқимаси организмда ўзаро боғлиқ бўлган иккита вазифани 
бажаради: 
1.
Барча ҳужайралар, тўқималар, аъзолар ва функционал системалар 
фаолиятини бошқаради, бирлаштиради ва уйғунлаштиради; 
2.
Организмни ташқи муҳит билан алоқасини таъминлайди ва ҳужайралар, 
аъзолар ҳамда функционал системалар фаолиятини ташқи муҳит шароитига 
мослаштириб туради. 
Нерв тўқимаси материянинг энг юксак даражада ихтисослашган шакли 
бўлиб, у инсонга на фақат бошқариш, атроф-муҳит ва ташқи оламни, балки 
ўзини-ўзи англаш имконини беради. Нерв тўқимасининг асосий фаолияти 
ташқи ва ички таъсиротларни қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳборотларни 
сақлаш орқали амалга ошади. Нерв тўқимаси нерв системасини асосини 
ташкил этади. Нерв системаси бутун организм бўйлаб тарқалган кўп сонли 
аъзо ва тузилмаларнинг тўридан иборат бўлиб, асосан икки хил 
ҳужайралардан ташкил топган. Ҳужайраларнинг биринчи тури нейронлар 
ѐки нейроцитлар деб аталади. Бу ҳужайралар ташқи ва ички таъсиротларни 
қабул қилиб, нерв импульсига айлантиради ва уларни бутун организм бўйлаб 
тарқалишини таъминлайди. Ҳужайраларнинг иккинчи тури – нейроглия 
қатор ѐрдамчи вазифаларни бажаради.
Нерв системасини ташкил қилувчи нерв тўқимасининг тузилиши кўп 
жиҳатдан унинг тараққиѐти билан боғлиқ бўлганлиги туфайли, унинг 
тузилишини ўрганишдан олдин, ушбу тўқиманинг қисқача тараққиѐти билан 
танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ. 
Тараққиѐти.
Нерв тўқимаси бир неча манбалардан ривожланади. 
Нейруляция жараѐнида ҳосил бўлган нейроэктодермадан нерв найи, нерв 
қирраси (ганглиоз пластинка) ва нейроген плакодалар шаклланади. Дастлаб 
эктодерманинг ўрта қисмида йўғонлашган жой – нерв пластинкаси 
шаклланади. Сўнгра хордадан ажралаѐтган индукторлар таъсирида нерв 
пластинкаси эгила бошлайди. Бу эса нерв тарновчасини ва нерв бурма 
ларини ҳосил бўлишига олиб келади. Нерв тарновчасининг четлари бура либ 
бир-бирига яқинлашади ва бирикиб, нерв найини ҳосил қилади. Нерв 
бурмалари эса нерв найи билан эктодерма ўртасида ҳужайраларнинг сийрак 
тўпламлари – жуфт нерв қирралар ѐки ганглиоз пластинкаларга айланади. 
Кейинчалик нерв найидан марказий нерв системаси – бош ва орқа мия ҳамда 
нерв системасининг периферик қисмлари ривожланади. Нерв қиррасининг 
ҳужайралари эса бир неча гуруҳга ажралади. Бир хил ҳужайралар 
мезодермага чуқур кўчиб киради ва пуштнинг тегишли жойларида 
периферик нерв системасининг тугунлари (ганглиялар)га асос солади. Бошқа 


ҳужайралар эктодерма остида қолади ва терининг пигмент ҳужайралари – 
меланоцитларга айланади. Учинчи ҳужайралар ҳам кўчади ва улардан 
периферик нейро-эндокриноцитлар: буйрак усти безларининг мағиз моддаси 
ҳужайралари, ҳамда кўп сонли якка-якка жойлашган гормон ишлаб 
чиқарувчи ҳужайралар такомиллашади. Бошнинг айрим нерв тугунларини 
ҳосил бўлишида эҳтимол нейрал плокадалар – пушт калласининг ѐн 
томонларидаги эктодерманинг йўғонлашган жойлари ҳам иштирок этади. 
Тараққиѐтнинг илк даврларида нерв найининг девори фақат бир қават 
призматик ҳужайралардан ташкил топган. Бу ҳужайраларнинг тез кўпайиши 
натижасида нерв найининг девори, айниқса унинг ѐн томонлари
йўғонлашади, бўшлиғи эса тораяди. Бу вақтда нерв найи деворида 3та 
қаватни тафовут қилиш мумкин бўлади: 1) вентрикуляр ѐки эпендима қавати; 
2) ѐпқич ѐки мантия қавати; 3) маргинал зона ѐки қирғоқ вуали.
Вентрикуляр ѐки эпендима қавати кўпайиш хусусиятига эга бўлган бир 
қават призматик ҳужайралардан ташкил топган. Вентрикуляр ҳужайралар 
кўпаяди ва нейробласт ва глиобластлар (спонгиобластлар)ни ҳосил қилади, 
улар марказий нерв системасининг нейронлари ва глиоцитларининг 
бошланғич ҳужайралари бўлиб, мантия қаватига кўчиб ўтади. Вентрикуляр 
ҳужайраларнинг бир қисми ўз ўрнида қолади ва бўлажак эпендимал глияга 
айланади. Эпендимал ҳужайранинг ядроси ҳужайранинг марказий каналга 
қараган апикал қисмига кўчиб ўтади. Ҳужайралар бўлинади ва бўлингандан 
сўнг қиз ҳужайраларнинг ядролари ҳам ҳосил бўлган ҳужайраларнинг апикал 
қисмига кўчиб ўтади ва бу ерда ДНКнинг иккиланиши рўй беради. 
Кейинчалик бу ҳужайралардан бош мия қоринчалари ва орқа мия канали 
деворини қоплаб турувчи эпендимал глия тараққий этади. Ёпқич ѐки мантия 
қавати кейинги тараққиѐт мобайнида икки хил ҳужайраларга – нейробласт ва 
глиобласт (спонгиобласт) ларга такомиллашади. Нейробластлар бўлиниш 
хусусиятини йўқотади ва кейинчалик улардан нейронлар тараққий этади. 
Глиобластлар 
бўлинишда 
давом 
этади 
ва 
астроцитлар 
ҳамда 
олигодендроглиоцитларни ҳосил қилади. Етук астроцитлар ва 
олигодендроглиоцитлар ҳам бўлиниш қобилиятини тўлиқ йўқотмайди. 
Нейронларнинг янгитдан ҳосил бўлиши илк постнатал даврда тўхтайди. 
Ёпқич қават ҳужайраларидан орқа миянинг кулранг моддаси ва бош мия 
кулранг моддасининг бир қисми ҳосил бўлади.
Маргинал 
зона 
ѐки 
қирғоқ вуали ҳужайралар тутмайди. У мантия қавати нейробластлари ва 
глиобластларининг бу ерга ўсиб кирган ўсимталаридан шаклланади ва 
марказий нерв системасининг оқ моддасини ҳосил қилади. Бош миянинг 
баъзи қисмларида ѐпқич қават ҳужайралари кўчиб ўтишда анча давом этиб, 
ҳужайралар тўпламлари – кортикал пластинкаларни ҳосил қилади, улардан 
бош мия катта ярим шарлари ва миячанинг пўстлоғи шаклланади(расм 8.1). 



Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish