―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/129
Sana14.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#549701
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   129
Bog'liq
2 5343865719194914827

УЛЬТРАБИНАФША НУРЛАТИШ –
ультрабинафша нурларни 
даволашда қўллаш. 
Ультрабинафша нури квантлари ютилганда терида қуйидаги 
фотохимик ва фотобиологик реакциялар кечади: оқсил молекулаларининг 
парчаланиши
(ф о т о л и з), 
ўта мураккаб биологик молекуллалар 
(ф о т о б и о с и н т е з)
ѐки янги физик-химик хусусиятли молекулалар 
(ф о т о и з о м е р и з а ц и я)
ҳосил бўлади, шунингдек 
б и о р а д и к а л л а р
ҳосил бўлади. Бу 
реакцияларнинг бирлашиши ва яққоллиги ҳамда кейинги даволовчи 
самаранинг пайдо бўлиши ультрабинафша нурининг спектрал таркиби билан 
аниқланади. Фотобиологияда узун, ўрта ва қисқа тўлқинли ультрабинафша 
нурлари А, В ва С соҳаларга киритилади. 
Узун тўлқинли нурлар – 
даволашда қўлланилиши. Ультрабинафша 
нурларининг 
узунтўлқинли 
диапозони 
эпидермис 
хужайраларида 
(меланоцитлар) 
меланиннинг 
ҳосил 
бўлиши 
билан 
тирозиннинг 
декарбоксиллаш 
жараѐнини 
стимуллайди. Ультрабинафша нурлари 
эпидермиснинг мальпигиев қавати хужайраларининг пролиферациясини 
чақиради ва меланин ҳосил бўлишини стимуллайди. Меланоцитлар яқин 
жойлашган эпидермоцитларга меланин грануллаларини ишлаб чиқаради ва 
ажратади, бу терининг пигментацияланишига (загар) олиб келади. 
Нурланиш вақтидан бошлаб 3-кунда терида меланиннинг энг кўп 
миқдори ҳосил бўлади. Максимал пигментация ҳосил қилувчи хусусият 
узунтўлқинли ультрабинафша нурларининг 340-360 нм. тўлқин узунлигига 
тўғри келади. Меланогенезнинг тезлашиши АКТГ ва МСГ синтезининг 
компенсатор фаоллашишига олиб келади, улар буйрак устининг секретор 
фаолиятини бошқарадилар. 


121 
Фотодеструкция махсулотлари теринингт оқсиллари билан ковалент 
боғланади ва неоантигенларни ҳосил қилади, улар эпидермиснинг базал усти 
қаватининг эпидермал макрофаглари (Лангерганс хужайраси) билан алоқага 
киришади. Бу хужайралар антиген кўрсатувчи хусусиятга эга бўлиб, дермага 
ўтади ва антигенларни ҳосил қилувчи дренажловчи соҳасига лимфа 
томирларининг фенестр эндотелиялари орқали регионал лимфа тугунлари 
томон ҳаракат қилади. Тугунларда ва дермада бу хужайраларнинг Т-
лимфоцитлар билан ўзаро алоқаси юз беради. Уларнинг фаоллашиши В-
лимфоцитларининг 
пролиферациясига, 
моноцитларнинг 
ва 
тўқима 
магрофагларининг дегрануляциясига, А, М, G иммуноглобулинларнинг 
ҳосил бўлишига олиб келади. Натижада кўп миқдорда хужайралар ўртасида 
ўзаро таъсир қилувчи носпецифик гуморал омиллар ва лимфоцитлар 
ажралади. Қисқа муддатга лаброцит ва базофилларнинг гистамин ва гепарин 
ажратиш билан фаоллашиши дермага кўп миқдорда грануллали гидролаз 
ферментлари 
ва 
яллиғланишга 
қарши 
медиатор 
(гистаминаза, 
простогландиндегидрогеназа ва бошқалар) ажратувчи макрофаг ва 
эозинофилларнинг давомий дегрануляцияси билан алмашади.
Шундай қилиб, оқсилар фотодеструкцияси натижасида ажралаѐтган 
махсулотлар юқори сезучанлик реакциясининг секинлашган типига жуда 
ўхшаш иммун жавобнинг шаклланишига олиб келади. Юқорида келтирилган 
жараѐнлар 15-16 соатдан кейин намаѐн бўлади ва 24-48 соатдан сўнг ўзининг 
максимал даражасига етади. 
Организмнинг ҳолати ва узун тўлқинли нурланиш давомийлигига
боғлиқ ҳолда иммун жавобнинг хужайра даражасидатаркиби ўзгаради. Қонда 
идентификацияланмаган лимфоцитлар шаклининг ортиши кузатилади. 
Терига тушган антиген ва иммуноглобун G комплемент системасини 
фаоллаштиради, кеийнчалик мембрана энзимлари ва Т-лимфоцит-хелперлар 
комплекси ишга тушади. Ҳолсизланган беморларда терининг Т-хелпер 
жавоби жуда суст бўлади ва антигенли контакт фазаси даражасида намаѐн 


122 
бўлади. Иммун системанинг узун тўлқинли ультрабинафша нурланиш билан 
бундай ишлаши ташқи муҳитнинг нақулай омилларига организмнинг 
носпецифик резистентлигини оширади. 
Шуни ѐдда тутиш лозимки, ультрабинафша нурланишни узоқ давом 
эттириш эпидермисдан Лангерганс хужайраларини тўлиқ йўқолишига ва 
фотодеструкция махсулотларининг тақдим этиш жарайнининг бузилишига
олиб келади, уларни Грэнстейн хужайралари амалга оширади. Антигенлар 
дермага тушиб, тери хужайра элементларининг
б л а с т т р а н с ф о р м а- 
ц и я с и н и
чақиради. Бундан ташқари улар антиген специфик Т-
супрессорларни фаоллаштиради. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish