―умумий ва хусусий физиотерапия асослари‖



Download 3,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/129
Sana14.04.2022
Hajmi3,36 Mb.
#549701
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   129
Bog'liq
2 5343865719194914827

ѐ р у ғ л и к о ч қ о л и ш 
ѐки ультра бинафша етишмаслиги деб атади. У 
вегетатив 
нерв 
системасининг 
парасимпатик 
бўлими 
тонусининг 
устунлигида, организм умумий реактивлигининг ва иммунитетининг 
пасайишида намаѐн бўлади. Бу жараѐнлар организмда витамин D3нинг 
зарурий миқдорини нормаллаштиради, шундан келиб чиққан ҳолда ўрта 
тўлқинли ультра бинафша нурлатишни даволаш мақсадида ва профилактика 
мақсадида қўллаш мумкин. Ўрта тўлқинли ультра бинафша нурланиш 
эргостериннинг изомери-эргокальциферолнинг (витамин 
D2
) ҳосил бўлишига 
олиб келади. У оғиз орқали қабул қилинганда антирахитик таъсир кўрсатади 
ва хужайра нафасининг аэроб ва анаэроб йўлларини стимуллайди. Бу омил 
витамин С кинетикасини модуллайди, организмда витамин А синтези 
нормаллаштиради ва нурланган тўқималарда метаболик жараѐнларни 
фаоллаштиради. 
Шуни ҳисобга олиш зарурки, витамин D3 ҳосил бўлиши учун 
организмда оқсил ва ѐғ алмашинуви баланс ҳолатда бўлиши керак, уларнинг 


126 
махсулотлари холестерин ҳосил бўлиши учун дастлабки субстанция бўлиб 
ҳисобланади. Организмда яққол дистрофия кузатилганда витамин D3 ўрта 
тўлқинли ультра бинафша нурлари таъсирида ҳосил бўлмайди. Шуни эсда 
сақлаш керакки, 265 нм тўлқин узунлигига эга бўлган ультра бинафша 
нурлари витамин D3нинг токсик шакллига – 
т о к с и с т е р и н г а
айланишини чақиради. Бундай жараѐн терини узоқ вақт кичик тўлқинли 
ультрабинафша нурли билан нурлатганда ҳосил бўлади. Бу ҳолатнинг пайдо 
бўлишига йўл қўймаслик керак. 
Ўрта тўлқинли диапазондаги ультрабинафша нурлатиш биринчи 30-60 
минутдан 
сўнг 
терининг 
механорецепторларининг 
функционал 
хусусиятларини ўзгартиради, кейинчалик сегментар ва пўстлоқ-пўстлоқ ости 
даражасида бўладиган тери-висцерал рефлекслар ривожланишига олиб 
келади. Умумий нурлатишда ҳосил бўладиган рефлектор реакциялар 
организмнинг деярли ҳамма системаларининг фаолиятини стимуллайди. 
Симпатик 
нерв 
системасининг 
мослашув-трофик 
функциясининг 
фаоллашиши ва организмнинг бузилган оқсил, углевод ва ѐғ алмашинув 
жараѐнларининг тикланиши бўлади. Маҳаллий нурлатишда миокарднинг 
қисқарувчанлиги яхшиланади, бу кичик қон айланиш доирасида босимнинг 
пасайишига олиб келади. Ўрта тўлқинли ультрабинафша нурлатиш трахея ва 
бронхлар шиллиқ пардасида мукоцилиар транспортни тиклайди, гемопоэз, 
ошқозоннинг кислота ҳосил қилиш функциясини ва буйракнинг айирув 
хусусиятини стимуллайди. 
Ультрабинафша 
нурлатишнинг 
эритем 
дозалари 
таъсирида 
биомолекуланинг фотодиструктив моддалари Т-лимфоцит-хелперларни 
активлаштирадилар ва микроциркуляр оқимни фаоллаштиради, бу тананинг 
нурланган қисмларида гемолимфоперфузияни катталашишига олиб келади. 
Юза тўқималарда гидроксикерамидларнинг дегидратацияси ва шишишнинг 
камайишининг кузатилиши инфильтрациянинг камайиши ва экссудатив 
босқичда яллиғланиш жараѐнининг тугашига олиб келади. Бундан ташқари 


127 
тери-висцерал рефлекслар ҳисобига бу омил ички органларнинг яллиғланиш 
бошланғич фазаларини тормозлайди. 
Биологик актив моддалар миқдорининг ва бир қатор медиаторларнинг 
ортиши нурлатишдан кейинги биринчи 3 кунда эозинофиллар ва 
эндотелиоцитлар фаоллигининг компенсатор ортиши билан алмашинади. 
Натижада қон ва тўқималарда гистаминаза, простогландиндегидрогеназа ва 
кининаза миқдори ортади. Шунингдек ацетилхолинэстеразалар ва гидролиз 
тироксин ферментлар фаоллиги кучаяди. Бу жараѐнлар организмнинг оқсил 
фотодеструкция моддаларига десенсибилизациясига олиб келади ва унинг 
иммунобиологик ҳимоя реакцияларини кучайтиради. 

Download 3,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish