МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
116
талаб-буюртма асосида белгиланиши керак. Яъни шаклланаётган инсон нимани
билиши, ўрганиши, қандай инсоний фазилатларга эга бўлиши ҳақидаги саволларга
жавоб бериши керак.
Юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича хулосаланган натижа сифатида таъ-
лим сифатни таъминлашнинг бир неча омиллари мавжудлигини таъкидлаш
мумкин:
1. Замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган ўқув муҳити ва мод-
дий рағбат;
2. Интерактив ўқитишга мўлжалланган ва мутахассисликка оид замонавий
ўқув адабиёти ҳамда аниқ ишчи ўқув дастури;
3. Фаол ва компетентли фан ўқитувчиси;
4. Қизиқувчан ва фаол тингловчи.
Ўқув жараёни самарадорлигини оширишда инновацион таълим технологияла-
ридан фойдаланиш. Таълимни модернизациялаштириш таълим жараёнида билим,
кўникма, малакаларни шакллантириш билангина ҳал бўлиб қолмайди. Ўқувчи
шахсни мустақиллик, ташаббускорлик, жавобгарликни ҳис этиш, танқидий фик-
рлаш каби сифатлар билан боғлиқ функцияларни таълимни шахсга йўналтирилган
тизими – воситасида амалга оширилади.
Таълимда таълим олувчи шахсига фаолиятли ёндашув бу таълим тизими коцеп-
циясини ташкил этиб, бунда шахс “ субъекти” категорияси эркинликка интилиш,
ўз-ўзини ривожлантириш, яхлитлик, мустақил ўқиш, ўзлигини намоён этиш ва
фаоллаштириш хусусиятлари асосида англанилади, ўқув жараёни ҳамда унинг тар-
кибий қисмлари – мақсад, мазмун, метод, шакл, усул, воситалар таълим олувчи
учун шахсан аҳамиятга эга бўлгач, унинг шахсий тажрибаси маҳсули сифатида
татбиқ этилади.
Таълим сифати менежментини жорий этиш тингловчилар, ходимлар, буюртма-
чилар ва жамиятнинг таълим сифатидан манфаатдорлиги, ходимларнинг сифат
кафолати учун маъсулияти, таълим дастурлари сифатини барча манфаатдор томон-
лар эхтиёжи асосида узлуксиз такоммилаштириш, барча таркиби тузулмаларнинг
хамкорликтаги самрали фаолиятини таъминлаш каби асосий тамойлларга таянган
холда амалга ошириш лозим.
Адабиётлар:
1.Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат.-Т.: “Молия”, 2006.-
Б. 12-14
2. Сластенин В.А. и др. Педагогика. - М.: «Академия», 2002. – С.5-6.
РЕЗЮМЕ
Мақолада бошланғич синф ўқитувчиларининг дарс жараёнида педагогик технологияла-
ридан фойдаланишнинг асосий вазифалари - билим олишга, ижодга ва дунёни янгиликларини
билишга бўлган қизиқишни ривожлантиришдан иборат. Бошланғич синф ўқитувчилари дарс
жараёнида компьютердан фойдаланиш учун маълумотлар олиши мумкин.
РЕЗЮМЕ
В статье рассматриваются основные задачи учителей начальных классов по использова-
нию педагогическых технологий на уроках и развитию интереса в обучении, творчестве и
изучению мировых новостей. Во время урока учителя начальных классов могут воспользо-
ваться компьютером для получения информации.
SUMMARY
The article discusses the basic tasks of primary school teachers in the use pedagogics technology
in the lessons and develops an interest in learning, creativity and knowing the news of the world.
Primary school teachers can get information for using a computer during the lesson.
Do'stlaringiz bilan baham: |