11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
239
олиб борадиган йўл» деганидир. Шунга асосан, шариат тўғри йўл, илоҳий
йўл, қонунчилик деган маъноларни англатувчи ислом диний ҳуқуқ
тизимидир. Шариатда соф ҳуқуқий масалалардан ташқари ахлоқий нормалар
ва амалий диний талабларга ҳам қонун туси берилган. Шариатга асос
қилиниб Қуръон ва сунна, кейинчалик ижмоъ ва қиёс олинган. Улар фиқхда
шариат манбалари (усул ал-фиқҳ) деб эътироф этилган.
Шариат диний-
ҳуқуқий тизим сифатида XI-XII асрларда тугал шаклланган. Шариатнинг
асосий манбалари тўртта ва улар ўзгармас ҳисобланади. Булар: Қуръони
Карим, Сунна, ижмоъ ва қиёсдир.
Қуръони Карим Ислом динининг асосий муқаддас китоби ва
шариатнинг энг асосий манбаидир. Ислом анъанасида Қуръон Аллоҳ
томонидан Муҳаммад (САВ)га 23 йил мобайнида (610-632 йилларда) ҳазрати
Жаброил алайҳиссалом (фаришта) орқали ваҳий қилинган (уқтирилган) деб
тасаввур этилади
13
. Қуръонда ислом ақидалари, эътиқод талаблари, ҳуқуқ ва
ахлоқ меъёрлари, инсон учун фойдали бўлган, ҳар бир замонга тўғри
келадиган ҳикматли ҳукмлар ёзилган
14
. Қуръони Карим 30 пора, 114 сура
(тизма, қатор), 6236 оят (модда)дан иборат.
Шариатнинг иккинчи манбаи – суннанинг, арабча – луғавий ифодаси
одат, анъана, хатти-ҳаракат тарзи бўлиб, йўл-йўриқ деган маънони
билдиради. Сунна Муҳаммад (САВ)нинг сўзлари, қилмишлари,
хатти-
ҳаракатлари, феъллари (амаллари), тасдиқлари, шунингдек, саҳобаларнинг
сўзлари ва амаллари мажмуидан иборат
15
. Сунна ҳақидаги ривоятлар
ҳадисларда берилган. Ҳадислар тўпламига сунна дейилади. Ҳадис
арабча
ривоят деган сўздан олиниб, ислом динида Қуръондан кейинги муқаддас
манба ҳисобланади. Ҳадислар Муҳаммад (САВ)нинг ҳаёти, фаолияти ва
кўрсатмалари ҳақидаги ривоятлардан иборат. Кўпгина ҳадислар Қуръоннинг
турли қоидаларини тушунтириб беради ва тўлдиради. Улар кўплаб амалий
масалаларни ҳал этишда муҳим ижтимоий вазифани бажаради, улар ҳақида
Қуръонда ҳеч нарса айтилмаган ҳолларда эса ҳадисларнинг аҳамияти
янада
ортади.
Вақт ўтиши билан мусулмонлар жамоаси – уммада вужудга келган
вазият ва муаммоларни Қуръон ва сунна тўлиқ қамраб ололмаган. Улар
мусулмонлар жамоаси – уммада рўй берган барча муаммолар ва вазиятларга
тўлиқ жавоб бера олмай қолган. Шу тариқа шариатнинг янги манбаига
зарурат туғилади ва
ижмоъ
ислом ҳуқуқи (шариат)нинг асосий
манбаларидан бири сифатида тасдиқланади. Ижмоъ (арабча –
якдиллик,
якдиллик билан қабул қилинган қарор, ижмоъ ал-умма – “диний жамоанинг
ягона фикри”) – Қуръон ва ҳадисларда аниқ кўрсатма берилмаган ҳуқуқий
13
Lambert, Gray (2013). The Leaders Are Coming!. WestBow Press. p. 287. Roy H. Williams; Michael R. Drew
(2012). Pendulum: How Past Generations Shape Our Present and Predict Our Future. Vanguard Press. P. 143.
14
Peters, F.E. (2003). The Words and Will of God. Princeton University Press. P. 12–13.
15
Abou El Fadl, Khaled (22 March 2011). "What is Shari'a?". ABC RELIGION AND ETHICS. Retrieved 20 June
2015.