ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
49
ИҚТИСОД ВА ҲУҚУҚ
иқтисодий зона иштирокчиси мақомини тўхтатиш ёки ундан маҳрум қилиш, янги
эркин иқтисодий зона барпо этиш ҳамда ишлаб
турганларининг чегараларини
ўзгартириш тафсилотларининг ёритилиши муҳим аҳамиятга эга.
Эркин иқтисодий зона ходимларининг инвесторлар билан ишлашида, хорижий ва
маҳаллий ишбилармонлар аудиторияси учун мамлакатимиз эркин иқтисодий зонала-
рида тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тўғрисида илмий ва маъри-
фий ахборотни манзилли тарқатиш ўзининг ижобий натижаларини беради.
Бундан ташқари, мамлакат илмий марказларида тўпланган илмий-назарий манба-
ларни тизимли таҳлил қилиб, умумлаштириб, улар моҳиятини тадбиркорларга етка-
зиш ҳам фойдали бўлади.
Ўз
навбатида, фуқаролик ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи ва халқаро хусусий ҳуқуқ
ихтисослиги бўйича оммабоп қўлланмаларни ҳам тадбиркорлар орасида тарқатиш
улар томонидан ҳуқуқий билимларни эгаллашга хизмат қилади.
Қайд этиш жоизки, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан
боғлиқ ҳуқуқий билимларни оммалаштириш жараёнларини такомиллаштириш зарур.
Биринчидан, бу масалани самарали ҳал қилишга ижтимоий сўров,
илмий ин-
тервьюлар орқали Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зона иштирокчилари, айниқса,
кўзлаган фойдага чиқа олмаган ва ўз фаолиятини тўхтатиб қўйган
иштирокчилар
фаолиятини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилиш лозим бўлади.
Иккинчидан, тадбиркорларга Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналарда ишти-
рокчилар сони, ишлаб чиқариш ҳажмлари, жалб этилган инвестициялар, экспорт ва
импорт миқдори динамикасини соҳавий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ривож-
ланиши жараёни билан боғлаб, тегишли таҳлилий маълумотларни етказиш ҳуқуқий
тарғибот самарадорлигига хизмат қилади.
Бу ўринда фақат статистика билан чегараланмасдан, ҳокимликлар ва масъул ва-
зирлик ҳамда идораларнинг эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришга оид ўрта
ва узоқ муддатли меъёрий ҳужжатлари мазмун-моҳиятини очиб бериш муҳимдир.
Учинчидан, Россия, Бразилия, Польша каби давлатларнинг соҳавий тажрибасига
кўпроқ мурожаат қилишимиз зарур. Зотан, ушбу давлатлардаги эркин иқтисодий зо-
наларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни
экспорт қилиш механизмлари пухта ишлаб чиқилган.
Фаолияти ўрганилган барча эркин иқтисодий зоналарда электр энергияси, таби-
ий газ, сув таъминоти, канализация тармоқларига уланиш билан боғлиқ муаммолар
мавжудлиги аниқланмоқда. Шу боис, мазкур йўналишларда ҳам ҳақиқий тартиб ва
тушунтириш ишларини жонлантириш тақозо этилади.
Ўз навбатида, шартномавий муносабатлар эркинлиги
молиявий масалаларнинг
ҳам пухта ва пишиқ ҳал этилишига боғлиқ.
Бинобарин, кредит шартномаси бўйича тадбиркорларнинг
билимларини ошириб
бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: