Одил судлов /2019 Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши шарт


ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/65
Sana21.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#53538
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65
Bog'liq
odil-sudlov-1-son-2019

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ


ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
52
мерос мулкнинг тўртдан бир қисмидан ошмаслиги керак. 
Биринчи ва бошқа навбатдаги меросхўрларнинг мерос қолдирувчи би-
лан қариндошлиги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, туғилганлик 
тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳоказо) асосида тасдиқланади. Агар ушбу 
ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони бўлмаса, қариндошлик ҳолати суд то-
монидан белгиланади. 
Мерос қолдирувчининг ўлган куни, у вафот этган деб эълон қилинганда эса, 
агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, вафот этган деб эълон 
қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб 
ҳисобланади.
Меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини (улуши-
ни) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз кечмаса, ворислик ҳуқуқидан 
маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш тўғрисидаги васият фармойи-
ши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос олиш ҳуқуқини йўқотмаса, 
мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.
Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига кўра, мерос очилган жойдаги нота-
риус меросхўрларнинг илтимосига кўра уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида 
гувоҳнома бериши шарт.
Меросни қабул қилиб олган меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсим-
ланишини талаб қилишга ҳақли.
Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишувига кўра, ўзларига тегиш-
ли улушларига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида 
амалга оширилади.
Фуқаролик кодексининг 1153-моддасида айрим меросхўрларнинг мерос тар-
кибига кирадиган мол-мулкка нисбатан имтиёзли ҳуқуқи белгиланган.
Мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи билан бирга яша-
ган меросхўрлар мерос тақсимланишида мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки 
бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда, 
мерос қолдирувчи билан мол-мулкка нисбатан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган 
меросхўрлар эса, мерос тақсимланишида мерос таркибидан умумий мулк бўлган 
мол-мулкни асл ҳолида олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. 
Имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида қатнашаётган 
бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя этилиши лозим. Агар маз-
кур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида меросни ҳосил қилувчи мол-мулк 
бошқа меросхўрларга тегишли улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли 
ҳуқуқни амалга ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулкнинг то-
вонини тўлаши лозим.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish