К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


Касаба уюшмалари иштирокидаги меҳнат бозори



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Касаба уюшмалари иштирокидаги меҳнат бозори.
Меҳнат 
бозорининг бу тури учун касаба уюшмалари иш ҳақини ошириш талабини 
қўйишлари хосдир. Улар ўзларининг бу иқтисодий мақсадларига 
қуйидагича эришишлари мумкин: 

меҳнат хизматига талабни тазйиқ ёрдамида ошириш. Баъзи касаба 
уюшмалари иш берувчиларга талабдан ортиқча ходимларни иш билан 
таъминлаш тазйиқини ўтказиш орқали ҳам таъсир кўрсатади; 

меҳнат унумдорлигини ошириш орқали. Бунинг учун корхоналарда 
ишчи – маъмурий қўмиталар ташкил этилади; 

иш ҳақи ставкаларини ошириш орқали. Касаба уюшмалари ёлланма 
ходимларни бирлаштириб, меҳнат таклифини ўз назоратлари остига 
олишлари ҳамда иш берувчиларга рақобат даражасидан юқори бўлган иш 
ҳақи ставкасини ўрнатиш тазйиқини ўтказишлари мумкин. 
Икки томонлама монопсония бозори.
Меҳнат бозорининг бу модели 
кучли тармоқ касаба уюшмалари мавжуд бўлган монопсония бозори учун 
хосдир. Бошқача қилиб айтганда, монопсония модели касаба уюшмалари 
фаолияти ҳисобга олинадиган модель билан қўшилганда ана шундай бозор 
ҳосил бўлади. Меҳнат бозорининг бу тури учун касаба уюшмаларининг иш 
кучи сотувчисининг монопол ҳуқуққа эгалиги хосдир. Бунда касаба 
уюшмалари иш ҳақи миқдорини иш билан бандликни камайтириш ёки 
кўпайтириш ҳисобига ўзгартирадиган монопсоник иш берувчиларга қарши 
туради. 
3. 
Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларининг ривожланиш 
даражаси бўйича улар
тартибга солинган, ташкиллаштирилган ва 
пинҳонага (тартибга солинмайдиганга)
таснифланади. 


97 
Тартибга солинадиган меҳнат бозори
да мамлакат қонунчилиги амал 
этади, ижтимоий-меҳнат муносабатлари меҳнат шартномалари асосида йўлга 
қўйилади. 
Ташкиллаштирилган меҳнат бозори
энг ривожланган меҳнат бозори 
ҳисобланади. Бундай меҳнат бозорида давлатнинг иш билан бандлик 
сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида унинг инфратузилмаси 
ривожлантирилган бўлади, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ҳисобга 
олинади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish