586
Жаҳон банки мутахассисларининг тадқиқотлари
тезкор Интернетдан
фойдаланувчилар сонининг 10 % га кўпайтирилишининг ўзиёқ миллий
иқтисодиёт ялпи ички ҳажмини ҳар йили 0,4-1,4% га ошиши имкониятини
беришидан далолат берди. Жаҳонда “рақамли иқтисодиёт” ўсишининг
суръатлари ҳозирнинг ўзида йилига деярли 20% ни ташкил этади.
Тараққий этган давлатларда “рақамли иқтисодиёт”нинг миллий ялпи
ички маҳсулотдаги улуши 7% га
етган
1
. Улар ҳозирнинг ўзида “рақамли
иқтисодиёт”нинг жорий қилинишида жуда катта фойда кўрмоқда.
Жумалдан, АҚШ йилига 400 миллиард доллардан кўпроқ “рақамли
хизмат”ларни экспорт қилмоқда.
Бугунги кунда ушбу давлат ялпи ички маҳсулотининг 5% дан кўпроғи
Интернет ва ахборот-телекоммуникация технологиялари билан боғлиқ
соҳаларга тўғри келяпти. 2025 йилгача АҚШ саноатни “рақамлаштири-
лиши”дан қўшимча 20 трлн.доллар даромад олиши кутилмоқда. Бундай
иқтисодий самарадорлик, айниқса истеъмол товалари ишлаб чиқариш (10,3
трлн. доллар), автомобиль саноати (3,8 трлн. доллар) ва логистикада (3,9
трлн. доллар) юқори бўлиши айтилмоқда.
Жанубий Кореяда “электрон ҳукумат” ва “электрон воситачилик”нинг
жорий қилиш йилига 10-15 миллиард АҚШ доллари миқдорида
даромад
келтирмоқда. Бу “рақамли иқтисодиёт” учун сарф қилинаётган
харажатлардан 30-40 баробар ортиқдир
2
.
Хитойда 2015 йилдан бошлаб “Интернет + Ҳукумат”, “Интернет + Иш-
лов бериш саноати”, “Интернет + Молия”, “Интернет + Агросаноат” йў-
налишларини қамраб олган “Интернет +” коцепцияси амалга оширилмоқда.
2020 йилга бориб ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Хитой иқтисодиётига
600 млрд.АҚШ доллари миқдорида иқтисодий самара бериши кутилмоқда
3
.
2014 йилда АҚШда Саноат интернети консорциуми (Industrial Internet
Consortium, IIC) ташкил этилди. Унга даставвал жаҳонда машҳур “General
Electric”, “AT&T”, “Cisco”, “IBM” ва “Intel” корпорациялари бирлашган
бўлса, ҳозирга пайтда консорциумга 30 мамлакатнинг 250 тадан кўпроқ
компанияси аъзо бўлган. Саноат интернети консорциуми “рақамли
иқтисодиётнинг энг истиқболли йўналиши – “Саноат Интернет ашёлари”
(Industrial
Internet of Things, IIoT) тизимлари яратишга ихтисослашган. 2020
йилга бориб жаҳонда 2,4 млрд. “Интернет ашёлари”га уланиши тахмин
қилинмоқда. Бу дунёда глобал иқтисодий ўсишни 11,1 трлн. АҚШ долларга
1
Доклад Всемирного банка о мировом развитии «Цифровые дивиденды» // http: //
www-wds.worldbank.org
2
Садовский Г. Л. Анализ современных тенденций
цифровой трансформации
промышленности // Молодой ученый. — 2017. — №14. — С. 427-430.
3
China unveils targets for 2015: Li Keqiang’s speech as it happened // South China Morning
Post. March 5
,
2015. URL: http://www.scmp.com/news/china/article/1729846/live-li-
keqiang-unveils-chinas-annual-work-report
587
кўпайтириш, жаҳон ялпи ички маҳсулотини 11 % га ошириш имконини
бериши керак.
“Интернет ашёлари” деганда ушбу атамани 1999
йилда муомалага
киритган Кэвин Эштон таърифи билан айтганда, “уланган
технологиялар
воситасида бир-бири ёки ташқи муҳит билан инсон иштирокисиз ўзаро
муносабатда бўладиган ҳисоблаш тармоғи концепцияси”
1
тушунилади.
Уларга мисол тариқасида ҳозирги пайтда кенг оммалашаётган “ақлли
иқтисодиёт”, “ақлли шаҳар”, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, “ақлли тиббиёт”,
“ақлли уй” ва ҳоказолар англанади.
“Интернет ашёлари”га, жумладан, инфратузилмаларни (коммунал
хўжалиги, жамоат транспортини), автомобиллар ва қишлоқ хўжалик техни-
касини ҳайдовчисиз автомат тарзда бошқариш, жарроҳлик операцияларини
роботлар ёрдамида амалга оширишлар назарда тутилади. Масалан, Буюк
Британияда “Schneider Electric” компанияси амалга оширган тадқиқотлар
идоранинг стандарт биносида йилига 1 квадрат метрга 200
киловатт-соат
электр энергияси сарф қилиниши аниқланган. “Интернет ашёлари”
концепцияси асосида “ақлли уй” лойиҳасини амалга ошириш ушбу сарфни
2,5 маротабага – 80 киловатт-соатга камайтириш имконини берган.
“Рақамли иқтисодиёт” янги тушунча –
Do'stlaringiz bilan baham: