К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


“блокчайн” ни (инглизча:  “Block” – “блок” ва “chain” – “занжирча”, яъни  “блоклар занжирчаси”



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet397/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

блокчайн
ни (инглизча: 
“Block” – “блок” ва “chain” – “занжирча”, яъни 
“блоклар занжирчаси”
ни) 
пайдо қилди. Блокчайн - турли маълумотларни ишонарли ҳисобга олишга 
асосланган кўп функцияли ва кўп даражади ахборот технолгиясидир. Ушбу 
криптографика шаклидаги ўзаро боғлиқ блоклар занжирчаси қатъий 
изчиликка асосланган. Блокчайнда барча маълумотлар тўпланиб, мунтазам 
тўлдириб бориладиган маълумотлар базаси шакллантирилади. Бунда 
блокчайнга киритилган маълумотларни ўзгартиришнинг иложи бўлмайди. 
Блокчайнни маълумотлар билан чексиз тўлдириб бориш мумкин. Шунинг 
учун уни суперкомпьютерга қиёслашади. 
Блокчайнга махсус калитлар орқали кирилади. Криптографик ёзув 
тарзидаги калит блокчайнни ишлатадиган ҳар бир фойдаланувчида бўлади. 
Бу унинг барча тармоғи фойдаланувчилар учун тўла ишонарлигини 
таъминлайди. Блокчайн 2009 йилда “биткоин” криптовалютаси пайдо 
бўлиши билан бир йўла яратилган. Томонлар ўртасида муомалада бўлган 
валюта билан биринчи ҳисоб-китоб Исроилдаги “Wave”стартапи, Буюк 
Британиянинг “Barclays” банки ва Ирландиянинг “Ornua” фирмаси ўртасида 
100 минг АҚШ доллари аккредитиви орқали амалга оширилган. Агар 
бундай молиявий операция турли мамлакатлар ўртасидаги анъанавий ҳисоб-
китоблар асосида бир ҳафта ва ундан ҳам кўпроқ муддатни талаб этадиган 
бўлса, блокчайнда бу 4 соат мобайнида бажарилган. 
1
Kevin Ashton. That ‘Internet of Things’ Thing. In the real world, things matter more than 
ideas. RFID Journal, 22 June 2009. 


588 
Ҳозирнинг ўзида блокчайндан молиявий операциялар, шу жумладан 
“биткоин” криптовалюталари билан савдо қилишдан ташқари қуйидаги 
мақсадларда фойдаланилмоқда: 

рақамли шахс гувоҳномалари яратилмоқда; 

шифрли муаллифлик ҳуқуқи сақланмоқда; 

паспортлар, дипломлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари тўғрисидаги 
маълумотлар сақланмоқда; 

ихтирочилар, адиблар, рассомлар, мусиқачилар ва бошқалар 
муаллифлик ҳуқуқига эга ихтиролари ва асарларини сотмоқда;

давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг ҳужжатлари, 
ҳисоботлари, бошқа маълумотлар сақланмоқда ва бошқалар
1

Ўзбекистонда ҳам “рақамли иқтисодиёт”ни жорий қилишга катта 
эътибор берилмоқда. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегиясини 2018 - «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва техноло-
гияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат 
дастурида «Ақлли шаҳар», «Ақлли маҳалла», «Ақлли уй» ва «Ақлли 
ҳокимият» концепцияларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўпламини ишлаб чиқиш назарда тутилган. 
“Ақлли шаҳар” концепциясини дастлаб мамлакатимиз пойтахти, 
шунингдек Тошкент вилоятининг маркази – Нурафшонда амалга ошириш 
мўлжалланган. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш дастури билан 
ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Паркент ва 
Тошкент туманлари учун “ақлли қишлоқ хўжалиги” лойиҳаси ишлаб 
чиқилган. Ушбу лойиҳага кўра, вилоятдаги 800 та фермер хўжалиги 
агротехника тадбирларини амалга ошириш учун бепул инновацион 
тавсиялар билан таъминланиб боради. Ушбу ҳудудларнинг 10 минг гектар 
майдонида ўрнатиладиган “рақамли технологиялар” сенсорлари орқали 
олинадиган, экинларга энг мақбул муддатлар ва тарзда ишлов бериш, 
уларни озиқлантириш, суғориш, ҳосилнинг етилиши ва бошқа масалалар 
бўйича тавсиялар тақдим қилинади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   393   394   395   396   397   398   399   400   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish