К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet398/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

19.4.
 
“Р
АҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ

 АСОСИДА ИШ 
БИЛАН БАНДЛИККА КЎМАКЛАШИШ
 
Меҳнат бозорида олиб борилган тадқиқотлар ҳозирги даврда иш билан 
бандликда жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганлигидан далолат беради. Энг 
1
Свон М. Блокчейн: Схема новой экономики. - М.: Олимп-бизнес, 2017. - 240 с. 


589 
аввало, иш кучининг мобиллиги ортиб бормоқда. Корхоналарда тобора 
кўпроқ ходимлар ишдан бўшаётгани ҳолда янги ходимларни ёллаш ҳам 
ортмоқда. Шу билан бирга замонавий малака ва билимларга эга бўлган 
мутахассисларга талаб муттасил ортиб боряпти. Ходимларнинг меҳнат 
шароитлари ҳам тубдан ўзгаряпти. Масофада туриб ишлаш, телеиш, муайян 
лойиҳа доирасида шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш 
тобора оммалашиб бормоқда. Бу кўп жиҳатдан ахборот-коммуникация 
технологияларининг ривожланши билан боғлиқдир. 
“Рақамли иқтисодиёт”да робот техникаси ва сунъий интеллект каби 
замонавий технологиялар орқали иш жойлари автоматлаштирилмоқда, 
ишлаб чиқариш тубдан такомиллашяпти, бунинг натижасида меҳнат 
унумдорлиги кескин ортиши билан бирга ушбу жараёнлар бутун жаҳон 
меҳнат бозорига кучли таъсирини кўрсатмоқда. “McKinsey – MGI” глобал 
институти экспертларининг фикрича, рақамли технологиялар яқин 20 йил 
ичида ҳозирги пайтда ишлаб чиқаришда ходимлар иштирокида 
бажарилаётган операцияларнинг 50% га яқинини автоматлаштириш 
имконини беради
1
.
Ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилиши бугунги кунда меҳнат 
фаолиятини амалга ошириш учун ўрта малака талаб қилинадиган иш 
жойларига ҳам таъсир кўрсатиши шубҳасиздир. Оқибатда ана шу тоифа 
ходимларнинг анчагина қисми қисқартирилиши талаб қилинади. Сўнгги 
маълумотларга мувофиқ, жаҳонда 192,7 млн. киши ишсиз, меҳнатга 
лаёқатли аҳолининг 30 дан 45% гачаси иш излаётганлиги ёки қисман иш 
билан бандлиги, деярли 75 млн. ёшлар расман ишсиз сифатида рўйхатга 
олинганлиги ҳисобга олинса, фан-техника тараққиёти ютуқларининг ишлаб 
чиқаришга кенг жорий этилиши жахон меҳнат бозорига жиддий таъсир 
кўрсатиши шубҳасиздир
2

Шу билан бирга 2017 йилдаги статистика маълумотларига кўра, 
жахондаги аҳолининг ярми Интернетдан фойдаланмоқда. Бу “рақамли 
иқтисодиёт”ни ривожлантириш имкониятлари тобора ортаётганлиги ва 
инсониятнинг меҳнат фаолияти тубдан ўзгаришини англатади.
Рақамли технологиялар меҳнат бозорига ижобий таъсир кўрсатишини 
таъкидлаш керак. Энг аввало, “рақамли иқтисодиёт” иш ҳақи даражаси 
юқори бўлган янги иш жойларининг яратилишига хизмат қилади. Буни, 
жумладан, АҚШнинг “GE” машинасозлик компанияси мисолида яққол 
кўриш мумкин. Ушбу компания 2020 йилгача бўлган даврда рақамли 
технологиялардан фойдаланиладиган жаҳондаги энг йирик ўнта компания 
қаторидан ўрин олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. “GE”, жумладан, 
дастурчи ходимларининг сонини 20 минг кишига етказишни 
1
Measuring the Digital Economy/ A new perspective // http: //ec.evropa. 
eu/eurostat/documents 
2
Technology, jobs, and the future of work // http: // www.mckinsey. com 


590 
режалаштирмоқда. Буни машинасозлик соҳасида мисли кўрилмаган 
инқилобий стратегия сифатида баҳолаш мумкин
1
.
Рақамли технологияларнинг меҳнат бозорига таъсири юзасидан 
ўтказилган тадқиқотлар сўнгги 15 йил мобайнида Интернетнинг 
ривожланиши жаҳонда паст малака талаб қиладиган 500 мингта иш жойи 
йўқотилгани ҳолда ушбу даврда 1,2 млн.та янги, юқори технологияларга 
асосланган иш жойлари яратилганлиги ҳам далолат беради
2
.
“Рақамли иқтисодиёт” меҳнат унумдорлигини оширишга ҳам хизмат 
қилмоқда. Бундай иқтисодиётда, биринчидан, рақамли технологиялар 
ходим малакасининг тақдим этилаётган иш жойига тўлиқ ва аниқ мувофиқ 
бўлишини таъминлайди. Шу билан бирга, у ишсизликни камайтиради, 
чунки ходимга ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда ўзи учун иш 
топиш муддатини кескин қисқартиради. Буни АҚШнинг иш кучига талаб ва 
унинг таклифига ихтисослашган “Linkedin” платформаси мисолида кўриш 
мумкин. Ушбу платформада бугунги кунда мамлакатнинг 130 млн.фуқароси 
рўйхатдан ўтган. Бу, айниқса ўз мутахассисликлари учун маҳаллий 
бозорларда талаб катта бўлмаган йирик шаҳарлардан олисдаги ҳудудларда 
яшовчи иш қидираётганларга қўл келади. Улар ўз меҳнат фаолиятларини 
масофада туриб амалга ошириш имкониятига эга бўлади. 
Рақамли технологиялар аввал меҳнат бозорида мавжуд бўлмаган касб 
ва мутахассисликларни ҳам яратди. Уларга рақамли маркетинг, 
маълумотлар базасини таҳлил этиш ва хусусий маълумотларни ҳимоя 
қилиш, Интернет-блогер ва бошқа кўпгина замонавий ихтисосликларни 
мисол қилиб келтириш мумкин. 
“Рақамли иқтисодиёт” 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   394   395   396   397   398   399   400   401   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish