К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


XIII БОБ. ИШСИЗЛИК: УНИНГ САБАБЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

XIII БОБ. ИШСИЗЛИК: УНИНГ САБАБЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
13.1.
 
И
ШСИЗЛИК ТУШУНЧАСИ ВА
 
УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ САБАБЛАРИ
 
Ижтимоий-меҳнат соҳасининг энг мураккаб муаммоларидан бири – 
ишсизлик
дир. 
Ишсизлик
– ижтимоий-иқтисодий воқеа ҳисрҳобланиб, 
иқтисодий фаол, меҳнат қилишга лаёқатли ва меҳнат қилишни 
хоҳлайдиган аҳоли муайян қисмининг товарлар ишлаб чиқариш ва 
хизматлар кўрсатишда иш билан банд бўлмаслигидир. 
Халқаро меҳнат ташкилоти қоидаларига мувофиқ, ишсиз – ҳисобот 
даврида ишга эга бўлмаган, ишлашни хоҳлайдиган, иш қидирган шахс 
ҳисобланади
1
.
Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра, “Ишсизлар — ўн 
олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган 
ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга 
бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр 
бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки 
малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан 
таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно). 

Халқаро меҳнат статистикачилари 13-конференциясининг қарори // http: // 
www.ilo.org. 


391 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, ишга жойлашишда 
кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар 
томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб 
эътироф этилади”
1
.
Иқтисодий назария классик мактаби вакилларининг (Д.Рикардо, 
Ж.С.Милль, А.Маршалл ва бошқалар) фикрича, меҳнат бозоридаги 
рақобат мажбурий ишсизликни истисно этади. Бозор томонидан 
белгиланган иш ҳақига меҳнат қилишни хоҳлаган ҳар бир киши осонгина 
иш топа олади. 
Янги классик мактаб назариячилари (Ж.Перри, М.Фелдстайн, Р.Холл 
ва бошқалар) меҳнат бозорида мувозанат, яъни иш кучига талаб ва унинг 
таклифи тенг бўлса, ишсизлик бўлмайди деб ҳисоблайдилар. 
Кейнсчилар (Ж.М.Кейнс, Р.Годон ва бошқалар) ишсизликнинг 
асосий сабаби – “самарали талаб”нинг етарли эмаслигидадир деб 
исботлайдилар. Ушбу “самарали талаб”нинг таркибий қисми, бир 
томондан, шахсий истеъмол товарларига талаб бўлса, иккинчи томондан, 
инвестиция товарларига (ишлаб чиқариш воситаларига) талабдир. “Иш 
билан бандлик ҳажми, демак иш билан банд эмаслик ёки ишсизлик, – деб 
ёзган эди Ж.Кейнс, – мутлақо равишда самарали талаб билан боғлиқдир”
2

У “самарали талаб”ни давлат харажатларини кўпайтириш, давлатнинг 
бозор талабини (энг аввало, инвестициявий товарларни) кўпайтириш 
ҳисобига ошириш зарурлигини кўрсатган. 
Монетарчилар (М.Фридман, Ф.Кеген, Д.Майзельман, К.Бруннер, 
А.Мольцер ва бошқалар) иш билан бандлик фақат кутилмаган инфляция 
билан боғлиқ, чунки у ишсизликнинг табиий даражасини ўзгартиради, 
деган тушунчага асосланадилар. М.Фридманнинг ишсизликнинг табиий 
даражаси мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси муҳим методологик 
аҳамиятга эгадир. Бу даража меҳнат бозори шароитлари билан қатъий 
чегаралаб қўйилган ва давлат сиёсати билан ўзгартирилиши мумкин эмас. 
Агар ҳукумат иш билан бандликни унинг табиий даражасини талабни 
кўпайтиришнинг анъанавий- бюджет ва кредит усуллари билан 
оширмоқчи бўлса, бу чоралар қисқа муддат самара келтириб, фақат нарх-
наво кўтарилишига олиб келади
3

Институционал иқтисодиёт назариясида (Т.Веблен, Ж.Гэлбрейт, 
Д.Коммонс ва бошқалар) меҳнат бозорига иқтисодиётнинг энг муҳим 
сектори сифатида қаралади. Т.Веблен бозорнинг тарихий ривожланишини 
таҳлил этар экан, индустриал жамият тараққий этиши билан рақобат 
1
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(янги таҳрири) // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-
сон, 597-модда 
2
Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. – М. 1978. –С.252. 
3
Friedman M. Money and Economic Development/ M.Friedman// 1973. № 4. –р.70. 


392 
кураши маркази товарлар ва хизматлар баҳоси учун кураш соҳасидан 
меҳнат баҳоси ва шароити учун курашиш соҳасига кўчишини аниқлади
1
.
Мазкур йўналиш тарафдорлари давлат меҳнат бозоридаги режали 
сиёсатини бу ерда амал қиладиган институтлар орқали амалга ошириши 
зарур деган фикрда бўлганлар. Ж.Гэлбрейт давлат иш билан бандлик 
даражаси юқори бўлишидан манфаатдор, чунки бу ҳолат бюджетнинг 
даромад қисмини кўпайтиради ва мамлакат бойлигининг ортишини 
таъминлайди деб кўрсатган
2
.
Институционал мактаб вакиллари қарашларини таҳлил этиш асосида 
уларнинг меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича нуқтаи назарлари 
тўғрисида қуйидаги хулосага келиш мумкин. Яъни, шахс эркин ҳамда касб 
малакасини ошириш имкониятига эга бўладиган ижтимоий тартиб 
ўрнатиш учун ижтимоий-иқтисодий сиёсат қуйидаги вазифалар ҳал 
этилишини таъминлаши зарур: 

одамларнинг қобилиятига мувофиқ танлаган касбга ўқиш учун тенг 
имконият яратиш; 

ходимларнинг меҳнат жараёнига қўшилиш, малака ошириш, хизмат 
вазифаси бўйича кўтарилиш учун тенг имкониятлар яратиш; 

меҳнатни рағбатлантириш ходим ва унинг оиласи муносиб турмуш 
кечиришини таъминлайдиган даражада бўлиши; 

ходимлар 
билан 
иш 
берувчилар 
ўртасидаги 
меҳнат 
муносабатларини тартибга солиш. 
Юқорида баён этилганлардан ишсизлик меҳнат бозорида иш кучи 
таклифининг унга талабидан ортиқлиги натижаси эканлиги англанади. 
Лекин меҳнат бозори фақат муайян бир вақтда меҳнат ресурсларига талаб 
ва унинг таклифи нисбатини акс эттиради, холос. Ана шу нисбатни ташкил 
этадиган меҳнат ресурслари меҳнат бозори ташқарисида (моддий ва 
номоддий ишлаб чиқариш, муомала соҳаларида) шаклланади. Бу ишсизлик 
таркибида ҳам ўз ифодасини топади (13.1-расм).
Бозор иқтисодиёти шароитларида меҳнат бозорини тартибга солишда 
ишсизликнинг иш ҳақи билан боғлиқлиги, айниқса, муҳим аҳамиятга 
эгадир. Буни “Филлипс эгри чизиғи” орқали кузатиш мумкин. Янги 
Зеландияда таваллуд топган, узоқ вақт давомида Англияда илмий 
тадқиқотлар олиб борган Олбан Уильям Филлипс 1891 йилдан 1958 
йилгача бўлган даврни қамраб олган маълумотлар асосида ана шу 
боғлиқликни асослаб берган. 
1
Веблен Т. Теория праздного класса. – М.: Прогресс, 1984. –С.56. 

Д.Гэлбрайт. Экономическая теория и цели общества. -М.:Наука. 1979. –С.406. 


393 
Агар иш ҳақи ва нархларнинг ўзгариши суръатлари ўртасида бир хил 
нисбат мавжуд деб ҳисобланадиган бўлса, Филлипснинг эгри чизиқ 
моделига кўра икки: иқтисодий ўсишнинг энг юқори суръатлари иш билан 
бандлик даражасининг юқори бўлиши, айни пайтда нархларнинг тез 
қимматлашиши ёки нархларнинг барқарорлигида ишсизлик даражасининг 
юқорилиги ҳолати кузатилади. 
 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish