К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

тортиш-туртиб чиқариш
назарияси”
асосчиси Е.Ли жавоб топишга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, ҳар бир шахс 
меҳнат миграцияси тўғрисида қарор қабул қилиши қуйидагиларга боғлиқ 
бўлади: 

ўзи яшаб турган жойдаги омилларга; 

ишлашга боришни мўлжаллаган жойдаги омилларга; 

“оралиқ” омилларга (бориш масофаси, транспорт тармоқларининг 
ривожланганлиги, миграция сиёсати ва бошқалар)
1

Тортиш-туртиб чиқариш назариясида жалб этувчи омиллар юқори 
билимли кишиларга кучлироқ таъсир этади. Улар ўз ҳудудида хам муайян 
ижтимоий мавқега эга бўлади, лекин бошқа минтақада бундан ҳам 
манфаатли иш жойини эгаллаш таклифини олишлари мумкин. Шунинг 
учун меҳнат ресурслари мобиллигининг фаоллиги юқори малакали 
мутахассисиларга хосдир. Улар кўпинча мавқелари ҳам, даромадлари ҳам 
юқори бўлиши учун мобиллироқ бўладилар. Паст малакали ходимлар учун 
эса салбий, туртиб чиқарувчи омиллар муҳимроқ аҳамиятга эгадир. 
М.Пиоренинг 
“қўш турли меҳнат бозори” назарияси
– меҳнат 
ресурслари мобиллигининг ўзига хос моделидир. 1979 йилда ишлаб 
чиқилган ушбу концепцияга кўра, меҳнат ресурсларини мобиллигини жалб 
этиш ривожланган давлатларнинг иқтисодий таркиби учун хосдир. Зеро, 
уларда меҳнатга талаб доим юқоридир. Меҳнат ресурслари мобиллигини 
туртиб чиқарадиган мамлакатларда иш ҳақи паст, ишсизлик даражаси эса 
юқори бўлади. М.Пиоре муҳожир меҳнат ресурсларига талабни ҳозирги 
давр индустриал жамиятининг туб хусусиятлари: таркибий инфляциия, 
мотивация муаммолари ва меҳнат ресурсларининг демография билан 
боғлиқ эканлигини асослаган. 
Ушбу назарияда иш ҳақи фақат меҳнатга талаб ва таклиф 
шартларинигина акс эттирибгина қолмасдан, меҳнат ресурсларининг 
мақоми ва ижтимоий хусусиятларини ҳам ифода этиши кўрсатилади. 
Одамларнинг иш ҳақи ходимнинг ижтимоий мақомини акс эттириши 
керак, деб ҳисоблайдилар. Агар иш берувчи малакасиз меҳнат 
ресурсларини жалб этишга интилаётган бўлса, у иш ҳақини шунчаки 
ошира олмайди. Чунки, бу ходимнинг ижтимоий мақоми билан унинг 
меҳнати баҳоланиши ўртасидаги муайян алоқадорликни бузади.
Агар малакасиз ходимлар иш хақи ортадиган бўлса, бу бошқа 
даражалардаги ходимлар иш ҳақини оширишга ҳам босим ўтказади. Яъни 
1
Lee E. S. A Theory of Migration // Demography. 1966. No. 3. Pp. 47–57. 


324 
ходимларнинг ижтимоий ҳолатларига мувофиқ, иш ҳақи барча даражаларда 
оширилиши керак. Бу муаммо таркибий инфляция сифатида маълумдир. 
Меҳнат ресурслари тақчил бўлган пайтда махаллий ходимларни иш ҳақини 
ошириш орқали уларни жалб этиш иш берувчига қимматга тушади ва 
манфаатли эмас. Бу уни паст иш ҳақи ҳисобига ишлашга тайёр бўлган бошқа 
ҳудудлардаги меҳнат ресурсларини жалб этишга мажбур қилади. 
Меҳнат бозорининг қўш турлилиги меҳнат билан капитал ўртасидаги 
қўш турлиликка хос бўлган саноати ривожланган давлатлар хусусиятини 
ифода этади. Маълумки, капитал ишлаб чиқаришнинг миқдори аниқ 
бўлган омилидир. Меҳнат эса ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан омилидир. 
Меҳнатга талаб пасайганда, ходимлар ишдан бўшатилади. Бу ходимлар 
ўртасида фарқлашга олиб борадиган дуализмни ҳосил этади. 
Малакали ходимлар капитал сиғими юқори бўлган секторда энг яхши 
асбоб-ускуналарни ишлатган ҳолда меҳнат қиладилар. Иш берувчи уларга 
таълим бериш ва малакасини ошириш учун инвестиция киритишга 
мажбур. Бундай ходимларнинг иши мураккаб ва катта билим ҳамда 
тажрибани талаб этади. Ана шу ходимларга ҳаражатлар юқори бўлганлиги 
учун иш берувчи уларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. 
Қўш турли меҳнат бозори назариясининг оқибатлари бошқа ана 
шундай микроиқтисодий моделлар оқибатларидан қуйидагилар билан 
фарқланади: 

меҳнат 
ресурсларининг 
ҳалқаро 
мобиллиги 
ривожланган 
мамлакатлар иш берувчиларининг талабларига асосланади; 

меҳнат ресурсларига талаб иқтисодиётнинг таркибий эҳтиёжлари 
ҳисобига шаклланиши туфайли иш ҳақининг даражаси меҳнат 
муҳожирлари учун асосий шарт ҳисобланмайди, шунинг учун иш 
берувчилар ходимларни иш ҳақини оширмасдан ёллай олади;

жалб этувчи мамлакатларда иш ҳақиининг паст даражаси меҳнат 
муҳожирлари сони камайиши туфайли ортмайди; 

жалб этувчи мамлакатларда меҳнат муҳожирлари сони кўпайиши 
натижасида иш ҳақининг паст даражаси янада камайиши мумкин; 

ҳукуматнинг меҳнат ресурсларининг халқаро мобиллигига таъсир 
имконияти чекланган, меҳнат муҳожирлари меҳнатига талабга фақат 
иқтисодиётдаги жиддий ўзгаришлар таъсир кўрсата олади
1

Яна бир – И.Валлерстайннинг 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish