К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

10.4.
 
М
ЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ

КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ОҚИБАТЛАРИ
 
Миграция
лотинча “migratio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, аҳолининг 
жойини ўзгартириши, бошқа жойга кўчиб ўтиши маъносини англатади. 
Ана шу атамадан келиб чиққан ҳолда миграциянинг тор ва кенг маъноси 
фарқланади. 
Тор маънода аҳолининг миграцияси
- бу уларнинг доимий турар 
жойининг ўзгартирилиши билан якунига етадиган ҳудудий жойини 
ўзгартиришидир. 
Кенг маънода аҳолининг миграцияси
эса одамларнинг бир ёки бир 
нечта маъмурий-ҳудудий бирликлардаги турли аҳоли турар жойлари 
ўртасида давомийлиги, мунтазамлиги ва мақсадидан қатъи назар кўчиб 
юришидир. 
Миграция назариясининг асосчиси Буюк Британиялик жўғрофиячи 
Э.Равенштайн
ҳисобланади. У ХIХ аср охирида “миграция қонуни”ни 
яратган. 
Э.Равенштайн АҚШ ва бошқа мамлакатлардаги миграция 
жараёнларини таҳлил этиш асосида миграциянинг қуйидаги 11 та 
қонуниятини асослаб берган: 
1. Энг кўп миграция қисқа масофага амалга оширилади. 
2. Миграция аста-секин босқичма-босқич содир бўлади. 
3. Узоқ масофага миграцмя асосан йирик саноат ва савдо марказлари 
томон йўналтирилган бўлади. 
4. Ҳар бир миграция оқимига унинг қарши оқими мувофиқ бўлади. 
Эрнст Георг Равенштайн (немисча: Ernst Georg 
Ravenstein; 1834-1913) – келиб чиқиши немис бўлган 
таниқли 
Буюк 
Британия 
жўғрофиячиси 
ва 
статистикачи. 
Асосий асари: 
Ravenstein E.G. The laws of migration, 1876 


321 
5. Шаҳар аҳолиси қишлоқ жойдагиларга қараганда кам мобилроқ 
бўлади. 
6. Мамлакат ичкарисида миграцияда аёллар, узоқ масофаларга -
эркаклар фаолроқдир. 
7. Мигрантларнинг кўпчилигини катта ёшдаги аҳоли ташкил этади, 
оилалар ўз мамлакати ташқарисига кам миграция қилади. 
8. Катта шаҳарларнинг йириклашиши улар аҳолисининг табиий 
ўсишидан кўра кўпроқ миграция натижасидир. 
9. Миграциянинг кўламлари саноат ва савдонинг, айниқса 
транспортнинг ривожланиши натижасида ортади. 
10. Ҳудудлар асосан иқтисодий хусусиятларига қараб бир-биридан 
фарқ қилади. 
11. Миграциянинг асосий сабаби – иқтисодий сабабдир. 
Унинг миграция қонунларида унинг асосий сабаби – иқтисодий сабаб 
эканлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Ушбу ғоя миграция жараёнларини 
моделлаштириш соҳасида бундан кейинги тадқиқотларга улкан таъсир 
кўрсатди.
Э.Г.Равенштейннинг миграциянинг асосий сабаби – иқтисодий сабаб 
эканлиги ҳақидаги хулоса ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Ушбу олимнинг “миграция қонунлари” доирасида ишчи кучи 
мобиллигига янги классик назариясида турли минтақалар (ҳам мамлакат 
ичкарисида, ҳам меҳнат мигрантларининг келиб чиқиш мамлакати билан 
бошқа давлатлар) ўртасида иш ҳақидаги фарқ ётиши марказий ўринни 
эгаллайди. Ушбу концепция янги классик мактаб вакилларининг ишлаб 
чиқариш омиллари, шу жумладан меҳнат ресурсларининг турли 
мамлакатлар ўртасидаги тенгсизлик оқибатида кўчиб юриши асосланган 
иқтисодий назариясига таянади. Мазкур тенгсизликни тартибга солиш 
воситаси 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish