10.3.
М
ЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ
ТАРМОҚЛАРАРО МОБИЛЛИГИ
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида миллий иқтисодиётда чуқур
таркибий ўзгаришлар рўй берди. Мамлакат ялри ички маҳсулот ҳажмида
қишлоқ хўжалигининг салмоғи камайгани ҳолда саноат ва айниқса хизмат
кўрсатиш соҳаларининг салмоғи ортди (10.5-расм).
Мамлакатда саноат ишлаб чиқаришининг ҳажми 2017 йилга келиб
1990 йилга нисбатан 4,6 маротабага ортди. Ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш, техника билан қайта қуроллантириш ва янги
технологияларни жорий қилиш саноатда меҳнат унумдорлигини 2010
йилга нисбатан 1,4 бараварга кўпайтириш имконини берди.
Давлат томонидан хусусий тадбиркорликнинг ҳар тарафлама қўллаб-
қувватланиши кичик бизнеснинг саноат ишлаб чиқаришдаги улушини ҳам
жадал ошириб бормоқда. Агар 2005 йилда тадбиркорлик субъектларининг
саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 10,0% ни ташкил этган бўлса, 2017
йилда ушбу кўрсаткич тўрт ярим бараварга ортиб, 45,5% га етди. Бу эса
қўшимча иш жойлари яратишга ва иш кучининг тармоқлараро
мобиллигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
Қишлоқ хўжалигининг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши
1995 йилга нисбатан деярли икки бараварга камайганига қарамасдан, аграр
сектор маҳсулотларининг ҳажми 2000 йилга нисбатан 2,7 баробарга
317
кўпайиб, 2016 йилда 47486,1 млрд. сўмга етди. Бугунги кунда ялпи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларининг 65,1% - деҳқон (шахсий томорқа), 32,9% -
фермер хўжаликларига ва атиги 2,0% - қишлоқ хўжалиги фаолиятини
амалга ошираётган ташкилотларга тўғри келмоқда.
10.5-расм. Ўзбекистонда миллий иқтисодиёт соҳаларининг ялпи
ички маҳсулот ҳажмидаги улуши (жами ЯИМ ҳажмига нисбатан %)
1
Миллий иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация
қилишни чуқурлаштириш билан бир қаторда аҳолининг иш билан
бандлигини ва даромадларини оширишда хизмат соҳасининг роли катта
бўлмоқда. Фақат 2010-2016 йилларнинг ўзида бозор хизматларининг
ҳажми 2,7 бараварга кўпайди (10.6-расм). Айниқса, алоқа ва ахборот
хизматлари ўсишининг суръатлари юқори бўлмоқда. Бу сектор
хизматларининг ҳажми 2010-2016 йилларда 4,6 маротабага ортди.
Мамлакат
иқтисодиёти
тармоқларида
сифат
ўзгаришлари
кузатилаётганига қарамасдан, уларда меҳнат ресурсларининг мобиллиги у
қадар юқори эмас. Хусусан, Хусусан 2013-2016 йиллар оралиғида
иқтисодиёт тармоқлари бўйича иш билан бандлар тузилмасида қишлоқ ва
ўрмон хўжалигида ўртача ўзгариш 0,35%ни, савдо ва умумий
овқатланишда - 0,2 % ни, уй-жой-коммунал ва маиший хизмат кўрсатишда
- 0,1 %ни ташкил этди. Шу билан бирга қишлоқ хўжалигининг миллий
ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши камайганига қарамасдан, иш балан
бандлар умумий сонинг энг салмоқли улуши бевосита ана шу тармоққа
тўғри келмоқда.
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотлари //http:
// www.stat.uz.
1995
2000
2010
2016
27,8
23,1
33,3
32,9
32,4
34,4
19,8
17,6
39,8
42,5
46,9
49,5
Саноат
Қишлоқ хўжалиги
Хизмат кўрсатиш соҳаси
318
Do'stlaringiz bilan baham: |