К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


вақтинчалик (масалан, шартнома асосида муаяйн даврга бошқа  жойга ишлаш учун бориш);  • мавсумий



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

вақтинчалик
(масалан, шартнома асосида муаяйн даврга бошқа 
жойга ишлаш учун бориш); 

мавсумий
(масалан, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этиш); 

тебранувчан
(меҳнат ресурслари нинг бир ҳудуддан иккинчисига, 
масалан қишлоқ жойларидан шаҳарларга мунтазам қатнаб ишлаши) бўлади. 
Меҳнат ресурсларининг мобиллиги қуйидаги омилларга боғлиқдир: 
1. Иқтисодиётнинг ривожланишининг стратегик динамикаси ва 
хусусиятлари ҳисобга олувчи омил бўлиб, унда иқтисодий ўсиш даврида янги 
иш жойлари яратилади, меҳнат ресурсларининг мобиллиги учун қулай шарт-
шароитлар пайдо бўлади.
2. Фан-техниканинг инновацион тараққиёти. Ишлаб чиқаришнинг 
модернизация 
ва 
диверсификация 
қилиниши, 
инновацион 
технологияларнинг жорий этилиши меҳнат ресурслари сифатига бўлган 
талабни кучайтиради. Натижада ходимлар ўз малакасини ошириш, қўшимча 
ҳолда янги касбларни эгаллаш заруратини сезадилар. Ходимнинг меҳнат 
салоҳияти сифат жиҳатидан ўзгариши унинг меҳнат бозоридаги мобиллигини 
оширади. 
3. Иқтисодий барқарорлик таркибининг ўзгариши. Иқтисодий 
барқарорлик баъзи тармоқларининг жадал ривожланиши, бошқаларида 
ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши меҳнат ресурсларига тармоқ 
талабининг таркибини ўзгартиради, бу ходимларнинг соҳалар бўйича 
мобиллигини кучайтиради. 
4. Иқтисодиётга инвестицияларнинг киритилиши. Капитал қуйилмалар 
миқдорининг ортиши ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиради, меҳнат 


310 
бозорида меҳнат ресурслари га талабни кучайтиради ва бу меҳнат ресурслари 
мобиллиги фаоллигини ошириш учун иқтисодий ҳудудни кенгайтиради. 
5. Инфляция даражасининг ўзгариши. Инфляция даражасининг 
юқорилиги аҳолининг реал даромадларини камайтиради, меҳнат 
ресурсларига қўшимча даромад топишни иш билан иккиламчи бандликдан 
қидиришга мажбур этади, бу ҳам ўз навбатида қўшимча касбларни эгаллашга 
рағбатлантиради. 
6. Ходим эҳтиёжларининг (моддий, ижтимоий, интеллектуал) ортиши. 
Бу ходимларни ўз малакасини ошириш, қўшимча ихтисосликларни эгаллаш, 
меҳнатга ҳақ тўлаш юқорироқ ва нуфузлироқ иш топишга, айни пайтда 
мобилликка рағбатлантиради. 
7. Меҳнат ресурслари шаклланиниши шароитларининг ўзгариши. Иш 
ҳақининг пасайиши, турмуш шароитларининг ёмонлашиши, шахсга ўз инсон 
капиталига инвестициялар киритиш имкониятининг чекланиши меҳнат 
ресурслари мобиллиги учун туртки вазифасини ўтайди. 
Ҳозирги даврда меҳнат ресурслари мобиллиги ёш таркиби бўйича 
бўлган ҳусусиятига ҳам эга. Иш топиш мақсадида доимий яшаш жойини 
ўзгартираётганларнинг кўпчилигини 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган йигит ва 
қизлар ташкил этмоқда. Бунинг ўз сабаблари бор:
биринчидан, ҳозирги даврда турли қитъаларда аҳоли сонининг ўтиши 
нотекислиги билан ажралиб турибди. Хусусан, Африка ва Осиёнинг кўпгина 
мамлакатларида фарзанд туғилиши ниҳоятда юқори бўлсада бундай холат
Европа малакатларида жуда пасайиб кетган. Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти 
Аҳолишунослик бўлимининг маълумотларига қараганда, фарзандлар 
туғилиши даражаси ҳозиргидек сақланиб қолса, 2050 йилга бориб, Европа 
мамлакатларида яшайдиган аҳоли 42 миллион кишига камайиб кетиши 
мумкинлигини башарот қилишмоқда; 
иккинчидан, Европа мамлакатларида аҳолининг қариши жараёни 
жадаллашиб бормоқда. Айрим прогнозларга кўра 2025 йилга бориб Европа 
аҳолисининг 47,0% пенсионер бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир 
ишлаётган фуқарога биттадан пенсионер тўғри келади. Бундай вазиятда энг 
ривожланган давлатларда ҳам ижтимоий дастурларни амалга ошириш 
ниҳоятда мураккаблашиб кетади. 
Жаҳондаги ёшларнинг 85% ривожланаётган мамлакатларда яшайди. 
Уларнинг ишсиз бўлиб қолиш прогнозлари катталарга нисбатан 3,8 маротаба 
(бу ривожланган давлатларга хос ҳам бўлиб, мазкур кўрсаткич 2,3 маротабани 
ташкил этади) кўпдир. Ишсизлик даражаси ниҳоятда юқори бўлганлиги 
сабабли ёшлар меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси паст бўлишига ва меҳнат 
шароити қониқарсизлигига қарамасдан ишлашга тайёрлардир. 
Айни пайтда ёшлар сонининг ортиб бориши мамлакатларнинг уларни 
иш билан таъминлаш имкониятларидан анча юқоридир. Кейинги ўн йил 


311 
давомида ёшлар умумий сони жаҳонда 10,5% (1,1 млрд. кишига) ортгани 
ҳолда аҳолининг ушбу гуруҳида иш билан бандлик атиги 0,2% га (526 
млн. янги иш жойлари) кўпайди. 
Меҳнат бозорига кириб келаётган йигит-қизлар (14–30 ёшдагилар) 
ўз ёшлари, жинслари, таълим даражалари, дунёқарашлари бўйича 
фарқланади. Уларни шартли равишда қуйидаги уч гуруҳга бўлиш 
мумкин: 
1. 14-18 ёшдагилар. Улар асосан мактаб, лицей ўқувчилари ва олий 
ўқув юртлари талабаларидир. Ушбу даврда уларнинг энг муҳим вазифаси 
– келажакдаги касбларини танлашдир. Ривожланган давлатларда бу 
ёшдагиларнинг кўпчилиги таълим олишни давом эттирадиган бўлса, 
ривожланаётган 
мамлакатларда 
уларнинг 
тенгдошлари 
меҳнат 
фаолиятига киришади. Бу ўсмирларда меҳнатга қизиқиш, мустақиллик, 
ташаббускорлик каби хислатларни шакллантиришга хизмат қилади, 
деган фикрлар мавжуд. Аммо меҳнат фаолиятининг эрта бошланиши 
ҳозирги даврда улардан талаб қилинаётган таълим даражасига эга 
бўлмасликларига олиб келади. Бу эса улар аввал бошдан паст малакали 
ходимлар сафидан ўрин олишларини англатади. 
2. 18-24 ёшдагилар. Бу йигит-қизлар касбий тайёргарликни 
тугаллаш арафасида ёки тугаллаган бўлади. Аммо улар зарур касб ва 
ижтимоий тажрибага эга бўлмасликлари ҳам мумкин, улар меҳнат 
бозорида рақобатбатга бардош бера олмайдилар. Бу гуруҳдаги ёшларнинг 
ишга жойлашишига олинган таълимнинг даражаси ва сифати ҳамда 
меҳнат бозорида ўқув юртлари битирувчиларига талаб пастлиги ҳалақит 
беради. Жахон миқёсида олиб борилган тадқиқотлар таълим 
муассасаларини 
тугаллаган 
ёшларнинг 
ярмидан 
кўпроғи 
ўз 
ихтисосликлари бўйича иш топа олмасликларидан далолат беради. 
3. 25-30 ёшдагилар. Бу йигит-қизлар асосан ўз касблари 
истиқболларини белгилаб олган ва муайян иш тажрибасига эга 
бўладилар. Уларнинг кўпчилиги ана шу даврга келиб оилали 
бўлганликлари сабабли таклиф этилаётган иш жойига юқори талабда 
бўладилар. Шу билан бирга ана шу кутилган талабга жавоб берадиган иш 
топилмаслиги оғир ижтимоий оқибатларга (оиланинг ажралиб кетиши, 
ичкиликбозлик, гиёҳвандликка берилиш, жиноий гуруҳларга кириб 
қолиш ва бошқалар) олиб келиши мумкин. 
Жаҳон банки томонидан ўтказилган қатор тадқиқотларда 
ёшларнинг меҳнат бозорига интеграциялашдаги ниҳоятда жиддий 
муаммолари аниқланди. Иқтисодчи олимлар томонидан олиб борилган 
тадқиқотлар ёшлар ўртасида ишсизлик оқибатида уларнинг узоқ муддат 
давомида иш хақидан маҳрум бўлишлари асослаб берилди. Чунончи, 22 
ёшга кирган ёшлар ўртасида 3 ой ишсиз бўлиш уларнинг 28-33 ёшга 
кирганларида қўшимча равишда яна 1,3 ой ишсиз бўлиб қолишларига 


312 
олиб келиши кўрсатилади. Айни пайтда 23 ёшгача бўлган йигитлар бир 
йил давомида ишсиз бўлсалар, 10 йилдан кейин тенгдошларидан 23,0%, 
20 йилдан кейин эса яна 16,0% кам даромад топишлари исботланган. 
Умуман Халқаро миграция ташкилотининг прогнозларига кўра, 
миграция жараёнлари муттасил кучайиб, 2030 йилга бориб аҳолининг 
миграция фаоллиги 300 миллион кишига етиши ҳақида башорат 
қилишмоқда. Бундай холат мутасадди ташкилотлар томонидан эътиборга 
олиниши ва стратегик чора-тадбирлар белгилашларини тақазо этади. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish