К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


“Миграциянинг янги иқтисодий назарияси”



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

Миграциянинг янги иқтисодий назарияси”
да ўз ифодасини топди. 1991 
йилда О.Старк томонидан илгари сурилган ушбу назарияга кўра, уй 
хўжаликлари оила аъзоларидан бирини бошқа ҳудудга жўнатиш мақсади -
фақат оила даромадини кўпайтириш эмас, балки ўз ижтимоий мақомини 
ҳам оширишдир. 


326 
“Миграциянинг янги иқтисодий назарияси” қуйидаги гипотезаларни 
илгари суради: 
• меҳнат ресурслари мобиллигини тадқиқ ва таҳлил этишга алоҳида 
шахснинг эмас, балки уй хўжаликларининг манфаатлари нуқтаи назаридан 
ёндашилиши керак; 
• донор ва реципиент мамлакатларда иш ҳақи даражаси тенглашган 
ҳолатларда ҳам меҳнат ресурслари мобиллиги жараёни тўхтамайди. 
Меҳнат ресурслари мобиллигига донор минтақалар доирасида бошқа 
бозорлар мавжуд бўлмаса ёки улар номукаммал бўлса ҳам рағбатлар 
бўлиши мумкин; 
• давлат ишчи кучи мобиллиги даражасига фақат меҳнат бозорларини 
эмас, шунингдек капитал бозорларини ва суғурталашни (суғурталашнинг 
давлат дастурлари, ишсизликни суғурталаш ва ҳоказолар) тартибга солиш 
орқали таъсир кўрсата олади
1

Ана шу маънода оиланинг бир ёки унинг бир неча аъзосининг бошқа 
ҳудудга йўл олиши фақат кутилаётган шахсий даромадни кўпайтириш 
воситасигина эмас, шунингдек хўжалик юритиш билан боғлиқ 
таваккалчилик хавфини камайтиришга қаратилган. Бунда ишчи кучи 
мобиллигида иштирок этадиган ходим учун ана шу хавфни камайтириш 
иш ҳақи даражаларида хам кучлироқ рағбат бўлишини таъминлайди. 
10.5.
 
Х
АЛҚАРО МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ
 
Халқаро меҳнат миграциясининг илк босқичларида унинг иккита асосий 
оқими шаклланган. Улардан бири аҳолининг Африкадан Шимолий ва 
Жанубий Америкага ҳамда Европа мамлакатларига бориб, ишлашга бўлган 
харакатлардир. Кейинчалик ўз юртида иқтисодий қониқиш хосил қилмаган 
аҳоли қатлами Испания, Португалия, Буюк Британия, Франция, Голландия 
ва Дания, АҚШ ва Бразилия кабимамлакатларга бориб мигрант сифатида 
ишлаш мақсади бўлган. Уч ярим асрдан кўпроқ вақт давомида Африкадан 
Ғарбга 20-30 млн. киши мажбурий олиб келинган. Ушбу меҳнат 
мигрантлари янги иш жойларига ўзлари ихтиёрий равишда боришган. Ана 
шу халқаро меҳнат миграциясида аҳоли томонидан иқтисодий омиллар 
кучга кириб яшаш учун етарлича даромад манбаига эга бўлган. 
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг халқаро меҳнат миграцияси 
кўламининг ортиши билан биргаликда унинг устувор йўналишлари ҳам 
ўзгарган. Эндиликда унинг асосий оқимлари АҚШ билан Канададан 
ташқари Ғарбий Европага йўл ола бошлаган. Ҳудди шу пайтда 
“гастрабайтлар” (“меҳмон ишчилар”) атамаси пайдо бўлган. Чунки бу 
1
Stark O. The Migration of Labor. Cambridge; Oxford Basil Blackwell, 1991. 


327 
меҳнат мигрантлари ватанида оиласини қолдириб, бошқа давлатларга 
даромад топиш учун қисқа муддатга борар эди.
Ҳозирги вақтда халқаро меҳнат миграциясининг асосий беш 
йўналиши ажратиб кўрсатилади: 
1. АҚШ, Канада, Австралия, Япония. 
2. Ғарбий Европа, айниқса Германия ва Франция. 
3. Яқин Шарқ (нефтга бой Яман, Бирлашган Араб Амирликлари, 
Қатар, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қувайт ва бошқалар). 
4. Лотин Америкаси (Бразилия, Аргентина, Чили ва бошқалар. Бу 
мамлакатларга меҳнат муҳожирлари асосан Осиё ва Африкадаги 
давлатлардан келишади).
5. Янги индустриал давлатлар (Сингапур, Гонконг, Жанубий Корея, 
Малайзия, Индонезия, Филиппин). 
Шуниси эътиборлики ХХ асрнинг иккинчи ярмида халқаро меҳнат 
миграцияси оқими ривожланаётган мамлакатлардан саноати ривожланган 
давлатларга йўналган бўлса, учинчи минг йилликнинг бошида бу 
жараённинг тескариси – тараққий этган давлатлар мутахассисларининг 
ривожланаётган мамлакатларга йўл олиши ҳам кузатила бошланди 
Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнат миграциясининг қуйидаги асосий 
турларини ажратиб кўрсатади: 

шартнома асосида ишловчилар. Бу ҳолда меҳнат муҳожирларини 
қабул қилувчи давлат томонидан уларнинг мазкур мамлакатда бўлиш 
муддатлари аниқ белгилаб қўйилади.Миграциянинг бу тури асосан иш 
кучини мавсумий (масалан, қишлоқ хўжалиги, қурилиш) ишларга жалб 
қилиш билан боғлиқдир; 

малакали кадрлар миграцияси. Бунга юқори малакали мутахассислар 
ёки ишчиларни имтиёзли тартибда (юқори иш ҳақи, бошқа имтиёзлар 
ҳисобига) ишга таклиф қилиниши мисол бўла олади; 

ноқонуний миграция. Бу бошқа малакатларда меҳнат фаолияти билан 
ноқонуний равишда шуғулланишдир. 
Ҳозирги даврда халқаро меҳнат миграциясини рағбатлантирувчи 
асосий омил — иқтисодий омил бўлиб қолди. Шу билан халқаро меҳнат 
миграциясида сифат жиҳатидан ўзгаришлар ҳам содир бўлмоқда. Меҳнат 
мигрантлари таркибида малакали мутахассислар салмоғи орта бошлади. Бу 
қуйидагиларда намоён бўлмоқда: 

аввал кенг оммалашган “ақлнинг сирқиб чиқиб кетиши”да («brain 
drain») ўзгариш кузатилмоқда — меҳнат ресурслари халқаро мобиллиги 
йўналишининг диверсификацияси содир бўлмоқда. АҚШ ҳали ҳам энг 
юқори малакали мутахассисларни жалб этаётган марказлигича қолаётганли-
гига қарамасдан, саноати ривожланган давлатларнинг мутахассислари ҳам 
ривожланаётган мамлакатларга вақтинча бўлсада ишлаш учун йўл олмоқда; 


328 

юқори малакали мутахассисларнинг мобиллиги фақат капитал томон 
йўналишида бўлмасдан, улар бир йўла капитал билан ёки унинг кетидан йўл 
олаётгани мутлақо янги ҳолат бўлмоқда; 

олий таълимнинг интеграциялашиши кучаймоқда. Бу, бир томондан, 
бошқа тарафдан, ривожланган давлатларда олий таълим олганларнинг ўз 
ватанларига қайтмаслик ҳолатлари кўпаймоқда; 

ҳозирги даврда давлатнинг халқаро меҳнат миграцияси жараёнига 
таъсири кучайиб бормоқда. Давлат меҳнат ресурсларининг жаҳон бозорини 
тартибга солишга ҳаракат қилиш билан (виза чекловлари, меҳнат 
фаолиятининг патентланиши, хорижий меҳнат ресурсларига квоталар ва 
бошқалар) бир қаторда юқори малакали мутахассисларни ёллашни ҳам ўз 
зиммасига олмоқда. 
Интеллектуал меҳнат ресурсларининг халқаро мобиллиги жараёнлари-
нинг кучайиши қуйидагилар билан изоҳланади: 

ривожланган давлатларда туғилишнинг камайиб кетиши ва миллий 
иқтисодиёт замонавий секторининг юқори малакали мутахассисларга талаби 
кучаётганлиги; 

реципиент давлатлар томонидан тегишли мутахассисларни импорт 
қилиш ҳисобига уларни ўзлари тайёрлашлари учун маблағларини ва 
вақтларини тежашга интилишлари; 

миллий иқтисодиёт рақобатдошлигини таъминлаш мақсадида ишлаб 
чиқаришларда технологик ўзгартиришларнинг амалга оширилиши сабабли 
юқори малакали миллий мутахассисларнинг етишмаслиги; 

трансмиллий компаниялар фаолиятининг кенгайиши; 

меҳнат ресурслари мобиллигини таъминлаш тармоқларининг 
кенгайиши; 

интеллектуал шерикликнинг (илмий-тадқиқот институтлари, уни-
верситетлари тиббиёт марказлари ва ҳоказолар ўртасида) кучайиши; 

таълим ва малака стандартларининг унификациялаштирилиши ва 
дипломларнинг ўзаро тан олиниши; 

билим ва тажрибанинг узатилиши виртуаллашиши (ахборот техноло-
гияларининг ривожланиши натижасида меҳнат ресурслари мобиллигини ту-
рар жойни ўзгартирмасдан амалга ошириш имкониятининг пайдо бўлиши). 
Умуман халқаро меҳнат миграциясининг ҳам донор мамлакатлар 
(меҳнат ресурсларини экспорт қилувчилар), ҳам рецепиент мамлакатлар 
(меҳнат ресурсларини импорт қилувчилар) учун ижобий томонлари ва салбий 
оқибатлари мавжуддир (19.6-жадвал).
Халқаро меҳнат миграцияси туфайли донор мамлакатлар меҳнат 
мигрантларининг ватанларига юборадиган пул жўнатмалари катта аҳамиятга 
эга. Жумладан, ана шу пул жўнатмалари Иордания, Яман ялпи ички 
маҳсулотининг 10,0-50,0 %, Бангладеш, Миср, Марокаш, Покистон, Судан, 
Туркияда эса – 25,0-45,0 % ни ташкил этади.


329 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish