К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
19.6-жадвал 
Халқаро меҳнат миграциясининг донор ва реципиент мамлакатлар учун
ижобий томонлари ва салбий оқибатлари 
 
Мамлакат-
лар 
Халқаро меҳнат миграциясининг ижобий томонлари 
Халқаро меҳнат миграциясининг 
салбий оқибатлари 
Донор 
мамлакатлар 
учун 
Меҳнат ресурслари экспорти мамлакат меҳнат бозоридаги вазиятни яхшилайди, 
яъни меҳнат ресурслари миграцияси натижасида ортиқча меҳнат ресурслари сони 
камаяди
Меҳнат ресурсларини экспорт қиладиган 
мамлакатлар ўз меҳнат ресурслари, меҳнатга 
лаёқатли иқтисодий фаол аҳоли маълум 
қисмидан ажралади 
Меҳнат ресурслари экспорти донор мамлакатлар фуқарорларига рецепиент 
давлатларда янги замонавий мутахассисликларни эгаллаш, ўз малакаларини 
ошириш, янги техника ва технологияларни ўзлаштириш имконини беради 
Донор мамлакатларнинг иммигрант ишчиларни 
ўқитиш ва малакасини ошириш учун сарфлаган 
маблағлари реципиент давлатлар иқтисодиётини 
ривожлантириш мақсадларида фойдаланилади 
Меҳнат ресурслари экспорти донор мамлакатларга қўшимча валюта кириб келиши 
ҳамда эмигрант ходимлар оила аъзолари турмуш даражасини ошириш манбаи 
ҳисобланади 
Юқори малакали ва меҳнат бозорида ғоят 
рақобатбардош меҳнат ресурслари экспорти 
донор мамлакатлар ишлаб чиқаришининг муҳим 
тармоқларида юқори малакали кадрлар 
тақчиллигига олиб келиши мумкин 
Донор мамлакатлар ўз фуқароларининг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш билан шуғулланадиган фирмалардан давлат бюджетига солиқ ундиради 
Рецепиент 
мамлакатлар 
учун 
Хориждан меҳнат ресурсларининг кириб келиши юқори даражадаги 
сафарбарликни таъминлаб, иқтисодиёт таркибидаги муайян тармоқларни жадал 
ривожлантиришга хизмат қилади 
Мамлакат иқтисодиёти тармоқларининг хориж 
меҳнат ресурсларига қарамлиги ортади 
Меҳнат ресурслари миграцияси реципиент мамлакатларнинг кадрлар тайёрлаш 
учун ҳаражатларини тежаш имконини беради 
Ички меҳнат ресурсларининг маҳаллий меҳнат 
бозоридаги баҳоси пасаяди ҳамда хориж иш 
кучининг таклифи ортади 
Меҳнат мигрантлари ички бозорни ривожлантиради, чунки улар товар ва 
хизматларга талабни оширадилар 
Меҳнат ресурслари импорти реципиент мамлакатлар компания ва фирмаларининг 
бозордаги рақобатбардошлигини оширади, чунки арзон иш меҳнат ресурслари 
кириб келиши натижасида ишлаб чиқариш ҳаражатлари тежалади 
иммигрантларнинг вақтинчалик бўш маблағларидан реципиент мамлакатлар 
иқтисодиётини молиялаштириш учун фойдаланиш имконияти пайдо бўлади


330 
Айни пайтда АҚШдаги 11,0 млн. нафардан кўпроқ меҳнат мигранти 
йилига ўртача 240,0 млрд. доллар иш ҳақи олиб, бунинг 90,0 млрд. 
долларини солиқ сифатида давлатга қайтаради. Меҳнат мигрантларини 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларига эса АҚШ давлати томонидан 
атиги 5,0 млрд.доллар сарфланади. 
Шу билан бирга экспертларнинг ҳисоблаб чиқишларича, кейинги 
чорак аср давомида АҚШда интеллектуал меҳнат ресурсларини импорт 
қилиш сиёсатини амалга ошириш натижасида ўзининг таълим ва илмий 
фаолият соҳаларида тежалган маблағлари 15 млрд. доллардан ортган. Чет 
эл 
мутахассисларидан 
фойдаланиш 
Канадага 
ривожланаётган 
мамлакатларга ёрдам сифатида ажратилаётган маблағларидан етти 
маротаба, Буюк Британияда эса – уч баробар кўп фойда келтирмоқда. 
Олиб борилган тадқиқотлар меҳнат ресурсларини импорт қилишнинг 
иқтисодий самараси юқорилигидан далолат беради.

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish