Институционал йўналиш.
Мазкур йўналиш намояндалари сиёсат,
мафкура, ҳуқуқ ва психологияни меҳнатга жорий қилиш ва ишга
туширишининг иқтисодий шарт-шароитлари ва қонунларига нисбатан ҳал
қилувчи омиллар деб қарайдилар. Бу муаллифлар макроиқтисодий таҳлилдан
четлашадилар, меҳнат бозори табиатининг айрим тармоқларини,
профессионал ва демографик гуруҳлар динамикасининг хусусиятлари билан
изоҳлашга уринадилар. Хусусан, Адам, Шредер, Лейн янги классикларнинг
қарашларини рад этиб, иш билан тўлиқ бандликни меҳнат қилишни
хоҳлайдиган ҳар қандай киши иш топиши, шу жумладан, тўлиқ иш кунига иш
топиши мумкин бўлган ҳолат деб таърифлайдилар.
Адам, ўз навбатида социализмдаги «ортиқ даражада иш билан бандлик»
ёки «яширин ишсизлик» оқибатидаги талафотларни Ғарб мамлакатларидаги
ишсизлик оқибатидаги талафотлар билан таққослаб, «ҳаддан ортиқ иш билан
бандлик» деган хулосага келади. Маънавий ва руҳий жиҳатдан оғир юк
ҳисобланадиган ишсизлик иқтисодий жиҳатдан қандай юк эканлигини
гапирмаса ҳам бўлади, у жамиятга иш билан тўлиқ бандликни тиклаш ва
сақлашдан ҳам қимматроққа тушади.
Флексибиллаш концепциялари ахборотлаштириш ва компьютерлаш-
тириш билан боғлиқ технология, техника, ишлаб чиқаришдаги туб
ўзгаришлар давридаги бошқарув инновацияси сифатида юзага келган. Ушбу
концепциялар меҳнатни ташкил этиш шакллари хилма-хиллигининг доимий
ошиб бориши, иш вақти мослашувчан жадваллари ва ишга ёллашнинг янги
тизимлари (вақтинчалик ўзганинг ўрнида ишлаш, бир қанча функцияни
бажариш) ёйилишини назарда тутади.
Мослашувчан тарзда иш билан банд этиш сиёсатининг табиати кўп
жиҳатдан унинг қўшимча ишчи кучининг мунтазам равишда жалб этишга зўр
бериш ёки асосан, меҳнат жамоаси доимий ўзагининг касбий
ҳаракатчанлигини ривожлантиришга қарши қаратилиши билан белгиланади.
Биринчи ҳолда гап иш билан банд этишни экстернлаш (яъни миқдорий
мослашувчанлик), иккинчи ҳолда эса интернлаш (яъни функционал
мослашувчанлик) тўғрисида боришини ифодалайди.
Шундай қилиб, ишсизликни ялпи талаб етишмаслиги натижасида
ноилождан рўй берадиган ҳодиса деб тасаввур қилиш (Кейнс) ва меҳнат
таклифининг иш ҳақи даражасига боғлиқлиги, иш ҳақи оширилмаслиги
инфляцияни пасайтириши ҳамда ишлаб чиқариш шароити ва иш билан
бандликка ижобий таъсир этиши тўғрисидаги тасаввурдан иборат икки
қарама-қарши тенденция иш билан бандлик назариясида ҳамон
мавжудлигини кўрсатади. Аҳолининг иш билан бандлиги бўйича баъзи
концепцияларнинг қисқача шарҳи иш билан бандлик муносабатларини
тартибга солиш борасида тўпланган тажрибаларни Ўзбекистонда қўллаш
мумкинлиги тўғрисида тасаввурлар уйғотиши мумкин.
270
Do'stlaringiz bilan baham: |