К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


-расм. Иш билан бандлик шаклларининг таснифи



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

8.1-расм. Иш билан бандлик шаклларининг таснифи 
ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ШАКЛЛАРИ БЎЙИЧА 
ИШГА ЖОЙЛАШИШ ЛЕГИТИМЛИГИ БЎЙИЧА 
ТЎЛИҚСИЗ ИШ БИЛАН БАНДЛИК САБАБЛАРИГА КЎРА 
МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ АҲОЛИНИ ҚАМРАШ БЎЙИЧА 
ИҚТИСОДИЁТ ВА ИНСОННИНГ ЭҲТИЁЖЛАРИГА ТЎҒРИ КЕЛИШИ ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА 
МУЛКДОРЛИК ШАКЛИ БЎЙИЧА 
Мажбурий 
Кўнгилли
Кўчаларда, буюм 
бозорларида
савдо билан 
шуғулланиш 
Стандарт (доимий иш, тўлиқ иш куни) 
Эълонлар 
бўйича иш 
билан
бандлик 
Уйдаги
ишлаб 
чиқариш 
тизими 
Коммунал 
ишлаб 
чиқаришда
иш билан 
бандлик 
Томорқа 
хўжалигида 
иш билан 
бандлик 
Иқтисодиётнинг 
махфий
секторида иш 
билан бандлик 
Ностандарт
Уйда иш 
билан бандлик 
(касаначилик) 
Иккиламчи иш
билан бандлик 
(ўриндошлик) 
Хизмат 
сафарлари билан 
бандлик 
Вақтинча иш билан 
бандлик ва 
тасодифий ишлар 
Ўқувчиларнинг меҳнат
семестрларида иш 
билан бандлиги 
Ёлланиш туфайли иш
билан бандлик 
Ўз-ўзини ёллаш туфайли мустақил
иш билан бандлик 
Давлат секторида иш
билан бандлик 
Хусусий секторда иш
билан бандлик 
Иш билан бандликнинг 
аралаш шакли 
Оқилона 
Самарали 
Маҳсулдор 
Энг мақбул 
Тўлиқ 
Тўлиқсиз (қисман) 
Муқобил вақт 
тартибига эга бўлган 
иш билан бандлик 
Иш жойлари бўлиниши 
муносабати билан иш 
билан бандлик 
Тўлисиз қисқа иш 
ҳафтасидаги иш 
билан бандлик 
Тўлиқсиз иш вақти 
мобайнида иш 
билан бандлик 
Рамий (расмий иқтисодиётда 
рўйхатга олинмаган) 
Норамий (расмий иқтисодиётда 
рўйхатга олинмаган) 
Аҳолининг иш билан бандлиги 
ТЎЛИҚСИЗ ИШ ҲАҚИНИНГ МИҚДОРИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ БЎЙИЧА 


274 
Улар шахсий ташаббус, мустақиллик ва масъулиятга асосланади ҳамда, 
одатда, меҳнат даромади олишга йўналтирилган бўлади ва инсоннинг ўзини 
намоён этиши ва ўз шахсини қарор топтиришини келтириб чиқаради. Бунда 
миқдор эмас, балки сифат кўрсаткичи муҳимроқдир. 
Инсонни иш билан мустақил банд бўлганлар сирасига киритиш учун 
олинган даромад миқдори ёки меҳнатда қатнашган вақти тарзидаги миқдор 
мезондан фойдаланиб бўлмайди, чунки кишиларнинг манфаат, эҳтиёж ва 
имкониятлари турлича ва уларни ҳамиша ҳам таққослашнинг иложи 
бўлавермайди. Инсон ўзига ана шу иш билан бандлик келтирадиган 
маблағлар (пул эквиваленти ёки табиий маҳсулот)дан ўз тирикчилиги учун 
фойдаланиши муҳимдир. 
Иқтисодиёт ва инсоннинг эҳтиёжларига тўғри келиши даражасига 
қараб иш билан бандлик оқилона, самарали маҳсулдор ва энг мақбул 
кўринишда бўлиши мумкин. 
Иш билан оқилона бандлик агрегацияланган ижтимоий-иқтисодий 
тушунчадир. Унинг мазмуни бир неча шундай блокни ўз ичига оладики, 
уларнинг меҳнат бозоридаги бор-йўқлигига кўра иш билан оқилона бандлик 
эканлиги ёки оқилона эмаслигини аниқлаш мумкин. Булар, жамият, 
ижтимоий гуруҳ ва айрим шахснинг манфаатларини ҳисобга олиш; 
жамиятнинг иқтисодий жиҳатдан юқори даражада ривожланишини 
таъминлаш; жамият ишлаб чиқарувчи кучларининг ўзгаришларига 
ҳозиржавоблик кўрсатиш кабилардир. Иш билан оқилона бандликни 
иқтисодий фаол аҳоли умумий сонида маҳсулдор иш билан бандлар улуши 
тавсифлайди.
Иш билан оқилона бандликнинг иш билан бандлик каби шакли 
мавжудлигини барча олимлар ҳам тан олавермайди. Кўпчилик фақат иш 
билан тўлиқ ва самарали бандликни ажратишга мойилдир. Ҳолбуки, иш 
билан оқилона бандлик таснифлаш элементи бўлиши лозим ва аввало, 
шунинг учун лозимки, иш билан бандликни самарали деб қатор йиллар 
ўтганидан кейин, узоқ истиқболдагина баҳолаш мумкин, меҳнат соҳасида ва 
иш билан бандлик борасида жараёнларни бошқариш учун эса қисқа ва ўрта 
муддатли истиқболдаги иш билан бандлик ҳолати баҳоланиши зарур. Бунда 
иш билан оқилона бандликни иш билан самарали бандликка қарама-қарши 
қўймаслик керак. Иш билан оқилона бандлик – иш билан самарали 
бандликнинг шарт-шароити, унга эришишдаги пиллапоядир. Иш билан 
оқилона бандликсиз иш билан самарали бандлик ҳам бўлмайди. 
Иш билан самарали бандлик
 
ижтимоий бошқарувнинг жамият 
ривожининг мазкур босқичида турмуш тарзининг мезонлари тақозо этадиган 
ходимларни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларини 
тиклаб боришга қодирлигини назарда тутади. Иш билан самарали 
бандликнинг ушбу кўринишда бўлиши даромад келтирадиган ижтимоий 
фойдали фаолият билан банд бўлиш ҳамда иш ўринларининг ижтимоий ва 


275 
иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлишини назарда тутади. Иш билан 
самарали бандлик, шунингдек кўплаб вариантлар орасидан ижтимоий ва 
иқтисодий самарадорлик мезонлари йиғиндиси бўйича аниқланган энг 
яхшисини танлаб олишни ҳам назарда тутади. 
Иш билан маҳсулдор бандлик шундай иш билан бандликки, у ишлаб 
чиқариш самарадорлигини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқларини 
жорий этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадларига жавоб беради, 
юқори малакали, яхши ўқитилган ва ҳаракатчан ходимларнинг соғлом 
авлодини такрор етиштириш учун шарт-шароитлар яратади. Халқаро Меҳнат 
Ташкилоти (ХМТ)нинг таърифича, иш билан маҳсулдор бандлик – меҳнат 
маҳсуллари жамият томонидан қабул қилиниб, ҳақи тўланадиган 
кишиларнинг иш билан бандлигидир. 
Иш билан энг мақбул бандлик
 
инсоннинг доимий иш билан банд 
бўлишга давлат томонидан кафолат бўлмаган тақдирда жамиятда муайян 
мавқе эгаллашини таъминлайдиган шахсий таркибда ҳақ тўлаш шарт-
шароитлари асосида моддий ва маънавий неъматлар яратиш мақсадида 
меҳнат жараёнида қатнашишидир. 
Меҳнатга лаёқатли аҳолини қамраш бўйича иш билан бандлик тўлиқ ва 
тўлиқсиз (қисман) иш билан бандлик бўлиши мумкин. Иш билан тўлиқ 
бандлик – жами меҳнатга лаёқатли аҳолига ижтимоий фойдали меҳнат билан 
шуғулланишнинг ҳақиқий имконини беришдир. Бироқ 100,0%дан камроқни 
ташкил қиладиган иш билан бандликдир. Тўлиқ иш билан бандлик ноилож 
ишсизликнинг мавжуд эмаслигига тенгдир. 
Тўлиқсиз (қисман) ишсизлик тўлиқсиз иш вақтининг миқдорий 
хусусиятлари бўйича қуйидаги шаклларга ажратилади: 


Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish